Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини барпо этиш, ишлаётганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар чиқаришни ташкил этишни назарда тутадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятида хом ашё базасини янада ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тадбирларини амалга ошириш йўналишлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
2016 — 2018 йилларда Тошкент вилоятининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантиришнинг асосий параметрлари 5-иловага* мувофиқ.
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)