Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.02.2017
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2182-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сонли «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2859, 21.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
2-2016-сон
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
15-Қ/Қ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
41-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 2-2016, 15-Қ/Қ, 41-сон қарорига
ИЛОВА
«Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг 2-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «бўйича 2010 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалларида кўзда тутилган ходимлар сони доирасида, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига риоя қилган ҳолда» деган сўзлар «ҳисобидан» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида:
а) I бобнинг 12 — 15-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

12.

Илмий кенгашнинг илмий котиби

мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади

13.

Олий таълим муассасаси кенгаши котиби

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14.

Юрисконсульт (юрист)

1

1

1

1

15.

Катта юрисконсульт (юрист)

1

1

1

1

1

1

1

1

»;

2 — 4, 16, 52 ва 54-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ОТМда фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларнинг мавжудлиги.»;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Илмий кенгашнинг илмий котиби лавозими фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этилган ОТМ учун 1 бирлик сонида киритилади.»;
10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
14-банддан «стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
55-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Меҳнат вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 312-модда)