Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ, нархларни давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 8 июлдаги 313-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий озиқ-овқат товарларига саноатнинг улгуржи-бериш нархларини ўзгартириш тўғрисида» 1993 йил 27 мартдаги 159-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёсига, чорва моллари ва сутга, мева-сабзавот маҳсулотларининг айрим турларига харид нархларини ошириш тўғрисида» 1993 йил 27 майдаги 257-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига сотиладиган озиқ-овқат товарларининг чакана нархларини ва хизматлар тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1993 йил 8 июндаги 276-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдони эркинлаштириш ва истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 26 февралдаги 98-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 февралдаги 98-сон ва 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1994 йил 15 сентябрдаги 467-сон қарори.