Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 48-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси авиация ходимларига тегишли лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ой муддатда давлат авиациясига тегишли авиация ходимлари лавозимлари рўйхатини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.