Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 ноябрдаги ПҚ-1426-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. 1-банддаги «олий» сўзидан кейин «олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари» сўзлари қўшилсин.
2. 4-банддаги «стандартлари» сўзидан кейин «ва давлат талаблари» сўзлари қўшилсин.
3. 7-банддаги «ҳамда ўтказилади» сўзлари чиқариб ташлансин.
«г» кичик банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6. 12-банддаги «мезонлари ва технологияларини» сўзлари «мезонларини» сўзи билан алмаштирилсин.
8. 15-банднинг биринчи хатбошидаги «(кейинги ўринларда — Комиссия)лари» сўзларидан кейин «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан тузилади ва» сўзлари қўшилсин.
9. 16-банддаги «Халқ таълими вазирлиги тизимидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига бўйсунувчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. 29-банддаги «таълим йўналишлари» сўзлари «таълим (тайёрлов) йўналишлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
20. 46-банддаги «стандартлари» сўзидан кейин «ва давлат» сўзлари қўшилсин.