1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимлари даражасини тизимли асосда оширишни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илм-фан ютуқларини ва илғор ишлаб чиқариш тажрибасини, шунингдек менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига мувофиқ республика қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари (кейинги ўринларда минтақавий марказлар деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун ҳудудий таянч ўқув базалари сифатида белгиланадиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қишлоқ хўжалиги вазирига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
3. Қуйидагилар:
а) минтақавий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини, касбий даражасини оширишга йўналтирилган доимий ишлайдиган курсларни ташкил этиш, фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тенденцияларини, улар томонидан сўнгги илмий-инновацион ютуқлар ва фермер хўжаликларининг энг яхши илғор тажрибасини, шунингдек қишлоқ хўжалигида менежмент ва маркетингнинг замонавий усулларини самарали ўзлаштириш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини шакллантириш;
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларини, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимларини, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни машғулотлар ўтказиш учун шартнома асосида кенг жалб этиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар учун ўқув семинарлари ташкил этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига олий таълим муассасаларининг талабалари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари бериш чораларини кўриш;
базавий касб-ҳунар коллежларида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш бўйича курсларни ташкил этиш, белгиланган шаклдаги сертификатлар берилган ҳолда тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини доимий равишда такомиллаштириш ва янгилаш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этишнинг илғор тажрибасини ўрганиш, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида илмий-инновацион ютуқлар ва илғор технологиялар бўйича зарур ахборот-маълумотнома базани шакллантириш, уни доимий равишда янгилаш;
минтақавий марказларнинг моддий-техника базасини фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказишга эришиш учун замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва бошқа воситалар билан мустаҳкамлаш;
б) базавий касб-ҳунар коллежларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг маълумотлари базасини яратиш ва доимий равишда янгилаш;
минтақавий хусусиятларни ва фермер хўжаликлари фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини тайёрлашда иштирок этиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказишга — фермер хўжаликлари, жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар билан шартномалар тузиш ва уларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозланган аудиториялар ажратиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш, малака ошириш йўналишлари бўйича ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаш;
малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойи бериш чораларини кўриш;
малака ошириш курсларни ўтказиш доирасида ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, кўчма амалий машғулотларни ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга боришни ташкил этиш;
илғор фермер хўжаликларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг бошқа ташкилотларида амалий машғулотлар ташкил этиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш сифати мониторингини олиб бориш ва баҳолаш, ўқув режалари ва жадвалларини, шунингдек ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини такомиллаштириш ва янгилаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва киритиш.
4. Белгилансинки:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш пуллик асосда бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлашда фермер хўжаликлари минтақавий марказлар билан, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишда эса — фермер хўжаликлари базавий касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро шартномалар тузади;
малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг уч йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг — беш йилда камида бир марта ўтиши тавсия этилади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиш якунлангач белгиланган намунадаги тегишли сертификат берилади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
минтақавий марказларнинг штатдаги ходимларига олий таълим муассасаларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун минтақавий марказлар томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларидан муваффақиятли ўтган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари, шунингдек илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар қонунчиликда белгиланган тартибда ўриндошлик ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладилар;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 26-боби.
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ҳар йили 1 февралдан бошланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши белгиланган тартибда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
бир ҳафта муддатда минтақавий марказларнинг уставлари тасдиқланишини, шунингдек улар давлат рўйхатидан ўтказилишини;
минтақавий марказларга уларни жойлаштириш ва таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур хоналар ажратилишини, улар зарур мебель, компьютер техникаси ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозланишини;
минтақавий марказларнинг малакали мутахассислар билан бутланишига доир амалий чора-тадбирлар кўрилишини;
бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда замонавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши талаблари ҳисобга олинган ҳолда, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари учун методик қўлланмалар, ўқув материаллари ва йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва нашр этилишини;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадли параметрларининг ҳар йили белгиланиши ва тасдиқланишини, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишининг белгиланган даврийлигига риоя этилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув жараёнини мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг олиб бориш бўйича функциялар вазирлик марказий аппаратининг Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармасига юкланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Қуйидагилар минтақавий марказлар фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини шартнома асосида қайта тайёрлаш бўйича курсларда ўқитишдан тушадиган маблағлар, минтақавий марказларни жорий сақлаб туришга фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушумлардан базавий касб-ҳунар коллежларининг ажратмалари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўтказилиши, шу жумладан жалб этиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари олимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ базавий касб-ҳунар коллежларининг харажатларини молиялаштириш манбалари этиб — шартнома асосида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушадиган маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Молия вазирлиги 2016 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, шунингдек Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва касбий даражада ўтказилишини таъминлаш учун минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ишини самарали ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашишни ва зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорларига), базавий касб-ҳунар коллежлари директорларига белгиланган даврийликка, тасдиқланган ўқув дастурлари, режалари ва жадвалларига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўз вақтида ташкил этиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Ж. Тешаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 апрель,
118-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларининг
намунавий тузилмаси
Изоҳ: ходимларнинг чекланган сони (ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 4 киши.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимларини оширишга, фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ўрганишга, шунингдек сўнгги илмий-инновацион ютуқлар ва фермер хўжаликларининг энг яхши илғор тажрибаси, шунингдек қишлоқ хўжалигида менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари самарали ўзлаштирилишига йўналтирилган.
3. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курслари қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича мунтазамлилик асосида ўтказилади. Ушбу курсларда ўқиш жараёнида тингловчиларга фермерчиликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси, иқтисодиётнинг аграр секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий натижалари, илмий-инновацион ютуқлар бўйича назарий билимлар, шунингдек илғор фермер хўжаликларида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалигининг бошқа ташкилотларида амалий машғулотлар ўтказиш имконияти берилади.
4. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курслари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда минтақавий марказлар деб аталади) ўтказилади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курслари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ҳудудий таянч ўқув базалари сифатида белгиланган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежларида (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) ўтказилади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш олий таълим муассасалари, базавий касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибали амалиётчи мутахассислар жалб этилган ҳолда амалга оширилади, улар учун минтақавий марказлар томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича бепул асосда ўқув семинарлари ўтказилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
5. Умумий раҳбарлик қилиш, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш механизмлари ва усулларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
6. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш юзасидан - фермер хўжаликлари билан минтақавий марказлар ўртасида, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш юзасидан — фермер хўжаликлари билан базавий касб-ҳунар коллежлари ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ пуллик асосида амалга оширилади.
II. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсадлари ва вазифалари
7. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий билимлари даражасини оширишни, фан, таълим ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интеграциясини чуқурлаштириш, фан ва илғор тажриба ютуқларини кенг жорий этишни, шунингдек фермер хўжаликлари томонидан менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари қўлланилишини тизимли асосда таъминлаш фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсади ҳисобланади.
8. Қуйидагилар фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг вазифалари ҳисобланади:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мунтазамлилик асосида ташкил этиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қишлоқ ва сув хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш натижаларини ўрганиши, илм-фаннинг энг янги ютуқлари ва инновацион ишланмалар, илғор технологиялар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тажрибаси, шунингдек менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан интеграциясини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётига мамлакатимиз ва чет эл фани ютуқлари ва илғор тажрибанинг жорий этилишини жадаллаштириш.
III. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ўтказиш тартиби
9. Малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг уч йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг — беш йилда камида бир марта малака оширишдан ўтиши тавсия этилади.
10. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади.
11. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш улар бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
12. Ўқиш тугаллангандан кейин қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари тест синовларидан ўтадилар.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларни тест синовидан ўтказиш минтақавий марказлар томонидан ўтказилади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курслари тингловчиларини тест синовларидан ўтказиш ўқитиш жойида минтақавий марказлар вакиллари томонидан базавий касб-ҳунар коллежлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг вакиллари билан биргаликда ўтказилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
13. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларга, шунингдек тест синовидан муваффақиятли ўтган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларига ушбу Низомнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича белгиланган намунадаги тегишли сертификатлар берилади.
Тест синовидан ўтмаган тингловчилар учун бир ой муддат мобайнида такроран тест синовидан ўтиш ташкил этилади. Тингловчилар тест синовидан такроран ўтмаган тақдирда бир йил мобайнида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича такрорий курсдан ўтадилар.
14. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни мониторинги ахборот-коммуникация технологияларидан ва Интернетнинг бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари, минтақавий марказлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
15. Ҳар йили 5 ноябргача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари базавий касб-ҳунар коллежлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ схема бўйича навбатдаги календарь йил учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларнинг курслардан ўтиши жадваллари бўйича таклифлар тайёрлайдилар, уларни туманлар ҳокимликлари билан келишадилар ва ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига киритадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
16. Ҳар йил 15 ноябргача бўлган муддатда ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари таклифларини кўриб чиқадилар ва умумлаштирадилар;
вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифлар тайёрлайдилар ҳамда уларни вилоятлар ҳокимликлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) билан келишадилар;
вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифларни тегишли минтақавий марказларга, шунингдек Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
17. Ҳар йили 25 ноябргача бўлган муддатда — минтақавий марказлар ўзларига бириктирилган вилоятлар фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва уларни ўтказиш жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқадилар, курсларни ташкил этиш тадбирларини ишлаб чиқадилар. Муассислар — қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
18. Ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда минтақавий марказларнинг таклифлари асосида ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг мақсадли параметрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, кейинчалик уларни белгиланган тартибда ижрони ташкил этиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
19. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларини, шунингдек базавий касб-ҳунар коллежларида фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчиларни қабул қилиш минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг тегишли буйруқлари билан расмийлаштирилади.
20. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар учун ўқитишнинг бутун даврида асосий иш жойи бўйича улар эгаллаб турган лавозим ва ўртача иш ҳақи сақланади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган олий таълим муассасалари ва базавий касб-ҳунар коллежларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламалари олий таълим муассасалари ва базавий касб-ҳунар коллежлари кафедраларининг бошқа аъзолари ўртасида тақсимланади.
IV. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ташкилотчиларининг вазифалари ва функциялари
21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига умумий раҳбарлик қилади ва ўқув жараёнини мувофиқлаштиради;
ҳар йили фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини белгилайди ва тасдиқлайди;
минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этишни ташкил қилади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тизимли мониторинг олиб боради, таълим жараёнининг сифати ва натижаларини таҳлил қилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш вазифаларидан ва меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб уларни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради.
22. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари контингентини шакллантириш ва курслардан ўтиш жадваллари бўйича таклифлар тайёрлаш ишларини умумий мувофиқлаштиради;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари, дастурлари ва параметрларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайди;
вилоятлар ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтиши юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этади.
23. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий марказлар:
ҳар бир вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режалари, дастурлари ва мақсадли параметрлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини, шунингдек уларни ташкил этиш бўйича тадбирларни муассислар — қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишадилар ва уларнинг вилоятлар ҳокимликлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши) томонидан тасдиқланишини таъминлайдилар;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган ўқитувчиларнинг маълумотлар базаларини, навбатдаги ўқув йили учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисликлари контингентини шакллантирадилар;
фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун жалб этиладиган ўқитувчилар учун ўқитиш йўналишларини, тингловчилар сонини ва ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни, кўргазмали ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқадилар ва нашр этадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларига ўқитувчиликка жалб этиладиган ўқитувчилар учун ўқув семинарлари ўтказадилар ва белгиланган тартибда сертификатлар берадилар, уларни зарур ўқув-методик материаллар билан таъминлайдилар;
минтақавий марказларда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курсларида машғулотлар ўтказиш юзасидан шартномалар тузадилар;
қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари билан биргаликда базавий касб-ҳунар коллежларига ажратилган аудиторияларда ўқитиш учун уларга ўқитишнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозлашда, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини бевосита ўтказишда кўмаклашадилар;
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
қайта тайёрлаш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига олий таълим муассасаларининг талабалар яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари бериш чораларини кўрадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини ўтказиш юзасидан базавий касб-ҳунар коллежлари фаолиятига умумий раҳбарлик қиладилар ва мувофиқлаштирадилар, кейинчалик уларнинг ўқув-методик ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашадилар;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнининг тизимли мониторингини олиб борадилар ва таҳлил қиладилар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига минтақавий марказлар ва базавий касб-ҳунар коллежларининг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритадилар;
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
оммавий ахборот воситаларида ва Интернетнинг бутунжаҳон ахборот тармоғида мавзули материалларни эълон қилиш йўли билан фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан ўтишининг долзарблиги ва натижадорлигидан кенг хабардор қилинишини таъминлайдилар;
қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотнома базасини шакллантирадилар, замонавий инновацион, педагогик, мультимедия ва ахборот-коммуникация технологияларининг ишлаб чиқилишини ва қайта тайёрлаш жараёнига жорий этилишини таъминлайдилар;
тегишли ахборот ресурсларини шакллантириш ва янгилаш ишларини тизимли ташкил этадилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг алоҳида электрон сайтини яратадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кенгашлар, симпозиумлар, семинарлар, ўқув-методик конференциялар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда иштирок этадилар ва уларни ўтказадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга халқаро молия институтлари ва бошқа донор ташкилотларнинг грантларини жалб этиш чораларини кўрадилар, шунингдек улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайдилар.
24. Базавий касб-ҳунар коллежлари:
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун алоҳида аудиториялар ажратадилар ва уларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўрадилар;
тасдиқланган жадвалларга мувофиқ фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш учун — фермер хўжаликлари билан, шунингдек малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун — ўқитувчилар билан шартномалар тузадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларининг белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилишини таъминлайдилар, тингловчиларни тест синовларидан ўтказишда иштирок этадилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларида ўқиганлик учун тушумлар суммасининг 10 фоизи миқдорида минтақавий марказларга уларнинг жорий таъминотига ажратмалар ажратадилар;
малака ошириш даврида курсларнинг бошқа ҳудудлик тингловчиларига базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг яшаш жойларида ёки бошқа яшаш жойларида яшаш жойлари берилиши чора-тадбирларини кўрадилар;
қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда кўчма амалий машғулотлар ўтказилишини ташкил этадилар;
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўтказилиши сифати мониторингини олиб борадилар ва баҳолайдилар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва жадвалларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритадилар.
25. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари:
минтақавий марказларга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилишини таъминлайдилар;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун минтақавий марказларни юқори малакали кадрлар ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш чораларини кўрадилар;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Намуна
Ўзбекистон Республикаси Герби Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар ўқув семинаридан ўтганлик тўғрисида СЕРТИФИКАТ ЎС № 000000 _______________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)
20___ йил «____»________________дан 20___ йил «____»________________гача фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун жалб этиладиган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтларининг илмий ходимлари, тажрибали амалиётчи мутахассислар учун
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Намуна
Ўзбекистон Республикаси Герби Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлик тўғрисида СЕРТИФИКАТ ҚТ № 000000 _______________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)
20___ йил «____»________________дан 20___ йил «____»________________гача ____________________________________________________________________________ даги (минтақавий марказнинг номи)
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича __________________ _______________________________________________________________________________ да (қайта тайёрлаш курсларининг номи)
________ соатли курслардан муваффақиятли ўтди. муҳр ўрни
1. Ҳар йили 5 ноябргача бўлган муддатда туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифлар тайёрлаш..
2. Туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни келишиш.
3. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.
4. Ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда туманларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш, вилоятлар бўйича курслар контингенти ва жадваллари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
5. Вилоятлар бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни келишиш.
6. Вилоятларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.
7. Ҳар йили 25 ноябргача бўлган муддатда вилоятларнинг фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, курсларни ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш.
8. Ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари контингенти ва жадваллари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари, дастурлари ҳамда мақсадли параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бўйича ўқув режалари, дастурлари ҳамда мақсадли параметрларини курсларда ўқитишни ҳар йили 1 февралдан ташкил этиш учун жўнатиш.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳудудий ўқув базаси этиб белгиланган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари