|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2093-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 10 июндан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 март,
8/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 13-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
«Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.»;
бешинчи хатбоши қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
«Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.».
2. 19-банднинг иккинчи хатбошиси «ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 24-банднинг биринчи хатбошиси «ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 541-банд билан тўлдирилсин:
«541. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 162-модда)