1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.02.00 Давлат чегараларини қўриқлаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 2 октябрдаги 347-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 март,
89-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни тугатиш, қуриш ва реконструкция қилишнинг халқаро-ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси (кейинги ўринларда — Давлат чегараси) — Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасини (қуруқликни, сувни, ер қаърини ва самовий ҳудудни) белгиловчи чизиқ ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
ўтказиш пункти — Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан назорат тартиб-таомиллари ва уларни Давлат чегараси орқали ўтказиш амалга ошириладиган, халқаро қатновлар учун очиқ бўлган чегараолди темир йўл бекатлари ва автомобиль йўлларининг, дарё портларининг, аэропортларнинг (аэродромларнинг) махсус жиҳозланган ҳудуди (унинг бир қисми);
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускорлари — ўтказиш пункти фаолият кўрсатишидан манфаатдор бўлган «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятлари, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
ўтказиш пункти маъмурияти — ўтказишнинг ушбу пункти бириктирилган аэропорт (аэродром), дарё порти, темир йўл станцияси, автомобиль ўтказиш пункти раҳбарияти;
ўтказиш пунктларидаги давлат назорати органлари (кейинги ўринларда — давлат назорати органлари) — Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ва транспорт воситаларига, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан назоратни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда — Чегара қўшинлари), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси), Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган)
3. Ўтказиш пунктлари қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
ноқонуний миграция, қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар контрабандасини аниқлаш ва уларга барҳам бериш ҳамда эпидемия ва эпизоотияларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахслар ва товар ҳисобланмайдиган транспорт воситаларини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишни, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар устидан назоратни амалга оширишни таъминлаш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
давлат назорати органларининг, шунингдек транспорт ташкилотларининг ва ваколатли банклар қабул қилиш пунктларининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигини, иқтисодий ва сиёсий манфаатларини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли эҳтиёжларига мувофиқ транзит салоҳиятини, ўтказиш пунктларининг ўтказиш қувватини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш.
4. Ўтказиш пункти уларда давлат назорати органлари белгиланган тартибда фаолиятни амалга оширадиган бинолар, хоналар, иншоотлар мажмуини ва бошқа жойларни, шунингдек ўтказиш пунктининг зарур тарзда фаолият кўрсатишини таъминлайдиган транспорт ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ўз ичига олади.
5. Давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситалари кесиб ўтишида, шунингдек Давлат чегараси орқали товарларни олиб ўтишда белгиланган қоидаларга риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, ветеринария, фитосанитария назорати ва назоратнинг бошқа турлари бўлинмалари фаолияти ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
6. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтказиш пунктларида ўтказиш пунктининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият амалга оширилиши ҳамда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ўтказилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар ҳамда мазкур Низомга 1-иловада белгиланган автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар (кейинги ўринларда — пулли хизматлар) бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
61. Пулли хизматлар автомобиль ўтказиш пунктининг нормал фаолиятига таъсир этмаган ҳолда, қонунчиликка мувофиқ давлат мулкини ижарага бериш орқали белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари ва давлат муассасалари томонидан кўрсатилишига йўл қўйилади.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Пулли хизматлар кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатилиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 795-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/795/1638-сон)
II. Ўтказиш пунктларини таснифлаш
7. Ўтказиш пунктлари тоифалари, мақоми ва иш режими бўйича таснифланади:
а) тоифалари бўйича — автомобиль йўли (пиёдалар йўли), темир йўл, дарё ва авиация ўтказиш пунктлари;
икки томонлама ўтказиш пункти — Ўзбекистон Республикаси ҳамда чегарадош давлат фуқаролари, транспорт воситалари ва товарларини ўтказишни амалга оширади;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
соддалаштирилган ўтказиш пункти — Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатнинг фуқароларини пиёда тарзда ўтказишни амалга оширади. Соддалаштирилган ўтказиш пунктларининг иш режими Ўзбекистон Республикаси ҳамда чегарадош давлатнинг чегара ва божхона идоралари ўртасидаги келишув бўйича белгиланади;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
в) иш режими бўйича — кеча-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида ўтказади.
«Куннинг ёруғ вақтида» иш режимли ўтказиш пунктларида ишнинг бошланиши ва тамом бўлиши вақти Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатнинг чегара идоралари ёки чегара бўйича вакиллари томонидан белгиланади.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқалар учун мўлжалланган автомобиль йўли, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктларининг мақоми, иш режими, шунингдек улардан шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси билан тегишли давлатлар ўртасидаги икки томонлама халқаро шартномалар билан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
81. Барча ўтказиш пунктлари ўз паспортларига эга бўлишлари шарт. Ўтказиш пунктлари паспортининг намунавий шакли мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
82. Ўтказиш пунктлари паспортларини тўлдириш ўтказиш пункти маъмурияти раҳбари томонидан ўтказиш пунктларидаги давлат назорати органлари раҳбарлари билан биргаликда (ўз ваколати доирасида) амалга оширилади.
83. Ўтказиш пунктлари паспортларига темир йўл бекатлари ва автомобиль йўлларининг, дарё портларининг, аэропортларнинг (аэродромларнинг) ҳудудлари (уларнинг бир қисми) чизмалари ҳамда технологик схемалари илова қилинади.
84. Тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган такдирда, ўтказиш пунктларининг паспортларидаги айрим қаторлар тўлдирилмаслиги мумкин.
85. Ўтказиш пунктларининг паспортлари ўтказиш пункти маъмуриятида сақланади.
86. Ўтказиш пунктида ўтказувчанлик имкониятига таъсир этувчи ўзгариш бўлганда, ўтказиш пунктининг янги паспорти ишлаб чиқилади.
87. Ўтказиш пунктларининг паспортларида белгиланган ўтказувчанлик имконияти кўрсаткичлари ошиб кетганда, ўтказиш пункти маъмурияти томонидан ушбу ўтказиш пунктини кенгайтириш ва давлат назорати органларига қўшимча штат бирликларини ажратиш бўйича зарур таклифлар ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(II1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан киритилган)
9. Ўтказиш пунктлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
10. Ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз таклифларини қуйидаги материаллар билан биргаликда тақдим этади:
ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини асослаш;
бўлиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий ва бошқа оқибатларни баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига экспертлар даражасида ишлаб чиқиш учун таклиф юборади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
11. Ташқи ишлар вазирлиги Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси билан биргаликда ўтказиш пунктини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан пухта ишлаб чиқади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
ўтказиш пунктини лойиҳалаштиришга, қуришга (шу жумладан реконструкция қилишга, кенгайтиришга), асбоб-ускунага, махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлашга, бинолар, хоналар, иншоотларни сақлашга, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришга тахминий молиявий харажатлар, шунингдек молиялаштириш манбалари;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг унинг ҳудудида ўтказиш пунктини белгилашга розилиги кўрсатилган тушунтириш хати.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ўрганиш якунлари бўйича Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда экспертлар даражасида мажлис ўтказади, мажлис баённомасини барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисидаги масала бўйича ижобий қарори қабул қилинган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси билан биргаликда тегишли халқаро шартнома лойиҳасини хорижий томон билан кейинчалик пухта ишлаш учун унинг лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
13. Ўтказиш пунктлари бўйича экспертлар даражасидаги музокаралар Ташқи ишлар вазирлигининг ваколатли вакили раҳбарлигида ўтказилади. Истисно ҳолатларда, шунингдек томонларнинг устуворлиги принципидан келиб чиқиб, музокараларда Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитасининг тегишли ваколатли вакиллари иштирок этадилар.
Музокаралар якунлари бўйича эришилган аҳдлашувлар баённома билан расмийлаштирилади, у белгиланган тартибда кейинчалик халқаро шартнома лойиҳаси матнининг мақбуллиги, шунингдек имзолаш жойи ва муддатлари тўғрисида дипломатик йўллар билан хорижий томонни хабардор қилиш учун давлат ички келишиши тартиб-таомилидан ўтади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
14. Ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисида халқаро шартнома ёки ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома тузилгандан кейин ташаббус кўрсатувчи ўтказиш пунктини ташкил этиш (иш режими ёки мақомини ўзгартириш) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг вазирликлар ва идоралар билан келишилган лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш (иш режими ёки мақомини ўзгартириш) тўғрисидаги кучга кирган қарори ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш, қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), объектларини ишга тушириш ҳамда махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлашни, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилмани ташкил этиш ва ривожлантиришни молиялаштириш, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарорига мувофиқлаштириш, шунингдек ушбу ўтказиш пунктида ишларни ташкил этиш учун зарур штат бирликларини ажратиш учун асос ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтказиш пунктини ташкил этиш тўғрисидаги қарори унинг таснифи кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги барча манфаатдор давлатларни, дипломатик ваколатхоналарни ва хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган консуллик муассасаларини, манфаатдор халқаро ташкилотларни, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларини ўтказиш пунктлари ташкил этилганлиги, уларнинг таснифи, шахслар ва транспорт воситаларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиши, шунингдек товарларнинг Давлат чегараси орқали олиб ўтилиши тартиби ва қоидаларидан хабардор қилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
IV. Ўтказиш пунктларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни амалга ошириш тартиби
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кучга киргандан кейин ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускори ўз ваколатлари доирасида ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш, қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Буюртмачи белгиланган тартибда пудратчини белгилайди ва ўтказиш пунктини лойиҳалаштириш ва қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш) бўйича ишларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва бошқа манфаатдор юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни умумий мувофиқлаштиради.
18. Буюртмачи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи нормалар ва қоидаларга мувофиқ ўтказиш пунктини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш юзасидан лойиҳалаштиришга топшириқни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
19. Ўтказиш пунктини қуришга (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтиришга), махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
20. Ўтказиш пункти уни қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш комплекс тугаллангандан, транспорт, муҳандислик ва ижтимоий-маиший инфратузилма ташкил этилгандан кейин фаолият кўрсатишни бошлайди.
Ўтказиш пункти қурилиши тугаллангандан кейин уни бириктириш масаласи (балансга олиш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
21. Ўтказиш пунктини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш тамом бўлгандан кейин буюртмачи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш учун идоралараро комиссияни тайинлайди.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
Идоралараро комиссия таркибига ўтказиш пунктини ташкил этиш ташаббускорининг, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга тушириладиган ўтказиш пунктида фойдаланишни амалга оширадиган транспорт алоқаси ва назорат турларига боғлиқ равишда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек ҳудудида ўтказиш пункти очиладиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг вакиллари киради.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
22. Ўтказиш пункти фаолиятининг умумий тартиби (ишнинг бошланиши тамом бўлиши вақти, технологик танаффуслар, Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахслар ва траспорт воситалари, шунингдек Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни расмийлаштириш графиклари (жадваллари), чегарадош давлатлар билан халқаро шартномалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
23. Ўтказиш пунктларида назоратнинг барча турларини амалга оширишнинг изчиллиги халқаро алоқалар тури ҳисобга олинган ҳолда, Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишни ташкил этишнинг намунавий схемалари билан белгиланади. Намунавий схемалар назоратнинг ҳар хил турларини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар билан келишилади ҳамда халқаро алоқанинг тегишли турларини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг идоравий ҳужжатлари билан тасдиқланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
24. Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишни ташкил этишнинг намунавий схемаларига мувофиқ, маҳаллий шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, давлат назорати органлари ва ўтказиш пункта маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарори билан ҳар бир аниқ ўтказиш пунктида Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишнинг технологик схемаси амалга киритилади, у Чегара қўшинларининг ҳудудий бирлашмалари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
VI. Давлат назорати органлари ва ўтказиш пунктлари маъмурияти фаолиятини мувофиқлаштириш
25. Давлат назорати органлари ва ўтказиш пунктлари маъмурияти ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича мувофиқлаштирадилар:
Давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситалари кесиб ўтиши, шунингдек Давлат чегараси орқали товарларни олиб ўтиш қоидалари бузилишига олиб келадиган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган масалалар бўйича давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти фаолиятини мувофиқлаштириш — Божхона қўмитасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Чегара қўшинларининг таркибий бўлинмалари, хўжалик фаолияти масалалари бўйича эса — ўтказиш пункти маъмуриятининг раҳбари томонидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
27. Ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган масалалар бўйича органлар ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштирувчи кенгашлар чақирилади, уларнинг иштирокчилари таркибига давлат назорати органлари бўлинмаларининг ва ўтказиш пункти маъмуриятининг раҳбарлари киради.
Мувофиқлаштирувчи кенгашга, зарурият бўлганда, бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. Уларнинг қатнашиши тўғрисидаги қарор мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинади.
30. Давлат органларининг ташаббуси билан ташкил этиладиган ўтказиш пунктларини қуриш (шу жумладан реконструкция қилиш, кенгайтириш), уларни махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ушбу объектларнинг буюртмачилари томонидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек молиялаштиришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
31. Ўтказиш пункта фойдаланишга қабул қилиб олингандан кейин давлат назорати органларининг таркибий бўлинмаларига ўз фаолиятини олиб бориши учун зарур бўлган жиҳозланган хизмат хоналари ва маиший хизмат хоналари, махсус жойлар, махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари ўтказиш пункти маъмурияти томонидан беғараз берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
32. Ўтказиш пунктини назоратнинг махсус аппаратлари ва махсус техника воситалари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек давлат назорати органларининг таркибий бўлинмалари шахсий таркибини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли вазирликлар ва идоралар учун назарда тутиладиган маблағлари ва молиялаштиришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
33. Давлат назорати органларининг таркибий бўлинмалари ўзларига берилган хизмат хоналари ва маиший хизмат хоналаридан, махсус жойлар ҳамда махсус техника ва бошқа моддий-техника воситаларидан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ фойдаланадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
34. Ўтказиш пунктларида давлат назорати органларининг сифатли ишлашини таъминлаш учун ўтказиш пункти маъмурияти ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари электр энергияси алоқа тармоқлари ва сувнинг узлуксиз етказиб берилишини, ўтказиш пунктлари ҳаёт фаолиятини таъминлашнинг бошқа турлари ва ўтказиш пунктларига туташ ҳудудларни инфратузилма билан жиҳозлашни таъминлайдилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
35. Ўтказиш пунктини сақлаш ва ундан фойдаланиш харажатлари ўтказиш пунктларининг балансда сақловчиси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Давлат назорати органлари бинолардан, назоратнинг техник воситаларидан бепул фойдаланадилар.
36. Ўтказиш пункти Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали транспорт алоқасини тўхтатиш тўғрисидаги халқаро шартномалари кучга кирганда тугатилади.
Авиация ўтказиш пункти фаолияти Ўзбекистон Республикасининг бир томонлама қарори асосида, хорижий давлатни олдиндан хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилиши мумкин.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
37. Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишнинг вақтинча чекланиши ёки тўхтатиб турилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, хорижий давлат олдиндан хабардор қилинган ҳолда, белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;
ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг карантинли ҳамда бошқа хавфли юқумли касалликлари юзага келиши ва тарқалиши тўғрисидаги ахборотига асосан;
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар рўй берганда;
ўтказиш пункти ҳудудида қурилиш-техник ишлар олиб борилаётганда;
чегарадош давлат ваколатли органларининг мурожаатларига асосан амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
38. Давлат чегарасидаги олдиндан билиб бўлмайдиган вазият туфайли келиб чиққан, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациям билан келишган ҳолда, Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раисининг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин. Қабул қилинган қарор тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирлик ва идоралари мажбурий тартибда хабардор қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
39. Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида чегарадош давлатни олдиндан хабардор қилиш, ҳаракатни чеклаш, ўтказиш пунктини ёпиш, очиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама халқаро шартномалари билан тартибга солинади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарори таҳририда)
4. Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш.
5. Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати.
6. Ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш.
7. Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш.
8. Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш).
9. Таржимонлик хизмати.
10. Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, Интернет) хоналари.
11. Такси чақириш хизмати.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 795-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/795/1638-сон)
*(3) Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги қарор реквизитлари (тури, санаси, рақами), реконструкция ишларининг бошланиши ва якунланиши санаси кўрсатилади.
*(4) Ўтказиш пунктининг халқаро алоқаларни амалга ошириш тури бўйича (йўловчи, юк ташувчи, йўловчи ва юк ташувчи), ишлаш режими бўйича (кечаю-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида) таснифланиши кўрсатилади.
*(5) Ўтказиш пункти иш вақтининг бошланиши ва якунланиши, технологик танаффуслар, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни расмийлаштириш тўғрисида қисқача маълумотлар кўрсатилади.
*(6) Ўтказиш пункти орқали айнан қандай махсус юкли (катта габаритли, оғир вазнли, хавфли) транспорт воситаларини ўтказишга рухсат берилганлиги кўрсатилади.
*(7) Йўловчиларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
*(8) Ўтказиш пунктидаги давлат назорати органларига фойдаланиш учун топширилган мулклар тўғрисидаги ўтказиш пункти маъмуриятининг қарорлари кўрсатилади (тури, санаси, рақами).
*(9) Ўтказиш пункти яқинидаги автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ майдонининг ўлчамлари, транспорт воситаларининг турлари бўйича (енгил, юк) сиғими кўрсатилади.
*(10) Ўтказиш пункти яқинидаги йўлларнинг тоифалари ва қўшимча ҳаракатланиш йўлаклар сони кўрсатилади.
*(11) Йўл ҳаракатини ташкил этувчи техник воситаларининг сони (светофорлар, йўл ҳаракати белгилари, ажратувчи йўлаклар, тўсиқлар ва ҳ.к.).
Темир йўл ўтказиш пунктининг паспорти шакли
Темир йўл ўтказиш пунктининг паспорти
I. Умумий маълумотлар
Темир йўл бекатининг номланиши_________________
Ўтказиш пункти номланиши_________________
Жойлашган жойи* (1) __________________________
Ўтказиш пункти очилишининг ҳуқуқий асоси* (2) _________________
Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги маълумотлар* (3) _________________
*(3) Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги қарор реквизитлари (тури, санаси, рақами), реконструкция ишларининг бошланиши ва якунланиши санаси кўрсатилади.
*(4) Ўтказиш пунктининг халқаро алоқаларни амалга ошириш тури бўйича (йўловчи, юк ташувчи, йўловчи ва юк ташувчи), ишлаш режими бўйича (кечаю-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида) таснифланиши кўрсатилади.
*(5) Ўтказиш пункти иш вақтининг бошланиши ва якунланиши, технологик танаффуслар, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни расмийлаштириш тўғрисида қисқача маълумотлар кўрсатилади.
*(6) Йўловчиларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
*(7) Ўтказиш пунктидаги давлат назорати органларига фойдаланиш учун топширилган мулклар тўғрисидаги ўтказиш пункти маъмуриятининг қарорлари кўрсатилади (тури, санаси, рақами).
Дарё порти ўтказиш пунктининг паспорт шакли
Дарё порти ўтказиш пунктининг паспорти
I. Умумий маълумотлар
Дарё портининг номланиши_________________
Ўтказиш пункти номланиши_________________
Жойлашган жойи* (1) __________________________
Ўтказиш пункти очилишининг ҳуқуқий асоси* (2) _________________
Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги маълумотлар* (3) _________________
*(3) Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги қарор реквизитлари (тури, санаси, рақами), реконструкция ишларининг бошланиши ва якунланиши санаси кўрсатилади.
*(4) Ўтказиш пунктининг халқаро алоқаларни амалга ошириш тури бўйича (йўловчи, юк ташувчи, йўловчи ва юк ташувчи), ишлаш режими бўйича (кечаю-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида) таснифланиши кўрсатилади.
*(5) Ўтказиш пункти иш вақтининг бошланиши ва якунланиши, технологик танаффуслар, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни расмийлаштириш тўғрисида қисқача маълумотлар кўрсатилади.
*(6) Йўловчиларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
*(7) Ўтказиш пунктидаги давлат назорати органларига фойдаланиш учун топширилган мулклар тўғрисидаги ўтказиш пункти маъмуриятининг қарорлари кўрсатилади (тури, санаси, рақами).
*(8) Дарё портининг акваторияси ва ҳудудининг чизмасига асосан юк ортиш мажмуаси номланиши, ушбу мажмуанинг юклар турига қараб ихтисослаштирилганлиги кўрсатилади.
Авиация ўтказиш пунктининг паспорти шакли
Авиация ўтказиш пунктининг паспорти
I. Умумий маълумотлар
Аэропорт (аэродром) номланиши_________________
Ўтказиш пункти номланиши_________________
Жойлашган жойи* (1) __________________________
Ўтказиш пункти очилишининг ҳуқуқий асоси* (2) _________________
Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги маълумотлар* (3) _________________
Ўтказиш пункти ҳудудининг чегаралари _________________
Ўтказиш пункти жойлашган ер участкасининг эгалик шакли _________________
Халқаро қатновларни амалга ошириш учун аэропортнинг яроқлилиги* (4) _________________
*(3) Ўтказиш пунктини реконструкция қилиш тўғрисидаги қарор реквизитлари (тури, санаси, рақами), реконструкция ишларининг бошланиши ва якунланиши санаси кўрсатилади.
*(4) Аэродромнинг халқаро қатновлар учун яроқлилиги ва амал қилиш муддатини белгиловчи сертификат (гувоҳнома) реквизитлари кўрсатилади.
*(5) Ўтказиш пунктининг халқаро алоқаларни амалга ошириш тури бўйича (йўловчи, юк ташувчи, йўловчи ва юк ташувчи), ишлаш режими бўйича (кечаю-кундуз ва куннинг ёруғ вақтида) таснифланиши кўрсатилади.
*(6) Ўтказиш пункти иш вақтининг бошланиши ва якунланиши, технологик танаффуслар, авиарейслар тўғрисида қисқача маълумотлар кўрсатилади.
*(7) Халқаро ташувларни амалга оширувчи, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
*(8) Ўтказиш пунктидаги давлат назорати органларига фойдаланиш учун топширилган мулклар тўғрисидаги ўтказиш пункти маъмуриятининг қарорлари кўрсатилади (тури, санаси, рақами).
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 ноябрдаги 754-сонли қарорига асосан киритилган)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 118-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 18.12.2020 й., 09/20/795/1638-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)