Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиёти (2-илова).
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти муҳокамасига қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжати ёки унинг бир қисми ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқароларга Қонун лойиҳалари тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётини қўллаш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг (бундан буён матнда вакиллар деб юритилади) иштирок этиш тартибини белгилайди.
қайтарилган қонунда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига зиддиятлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни юборади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги № 220-III/КҚ-41-III-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Ушбу Услубиёт «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) топшириғига биноан ёки ўзларининг ташаббуслари билан давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, экспертлар ва мутахассислар, шунингдек қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ташаббуси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳлар (комиссиялар) томонидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини (бундан буён матнда қиёсий таҳлил деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.