Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИНГ ТАРКИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик муносабатлари соҳасидаги қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришда хўжалик судларининг ролини ошириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 63, 79, 80-моддаларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Тошкент шаҳар хўжалик судини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПФ-4214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 129-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий хўжалик суди 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан бир ҳафта муддатда хўжалик судларининг молиявий, моддий-техникавий ҳамда бошқа таъминоти тўғрисидаги қарорини қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 25 июль,
ПФ-1501-сон