Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.05.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда):
3-банднинг биринчи хатбошидаги «35 нафар» ва «25 нафар» сўзлари тегишли равишда «37 нафар» ва «27 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Ўзбекистон автомобилчиси» газетаси таҳририяти» блоки чиқариб ташлансин;
3-илованинг 2-бандидаги «Ўзбекистон автомобилчиси» газетаси таҳририяти» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарори)» 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 12-сон, 93-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.