1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 718-сонли «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ жойларда дастлабки тиббий-санитария ёрдами сифатини янада яхшилаш, қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари меҳнатини рағбатлантиришни уларнинг касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва санитария-гигиена маданиятини тарғиб қилиш чора-тадбирларини рўёбга чиқаришдаги фаолиятининг аҳамияти ва етакчи ролини ҳисобга олган ҳолда ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қишлоқ врачлик пунктлари патронаж тиббиёт ҳамширалари иш самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда улар меҳнатини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини 2016 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
ўзига бириктирилган ҳудудда оилаларнинг патронаж билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган ва ўз фаолиятида ижобий якуний натижаларга, шу жумладан касалликларни камайтиришга, болалар ва оналар ўлимига барҳам беришга эришган патронаж тиббиёт ҳамшираларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;
энг юқори даражада намуна кўрсатган патронаж тиббиёт ҳамшираларини ва патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пунктларининг врач-тиббиёт ходимларини уларнинг фаолиятини ҳар чоракда баҳолаш асосида, лекин тегишли ходимни йилига икки ойлик маошдан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш.
2. Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджети параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга зарур маблағларни назарда тутсин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 1 декабрь,
350-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 декабрдаги 350-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси (кейинги ўринларда ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси деб аталади) ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.
фаолият сифатини ва унинг якуний натижаларини ошириш;
асосий функционал вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш — аёллар ва болаларни хонадонига бориб патронаж тартибида кўриш, врачнинг кўрсатмаларини бажариш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-гигиеник тарбиялаш тадбирларини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
профилактик эмлашлар, флюорографик текшириш билан қамраб олиш, касалликни камайтириш, чақалоқлар ва оналар ўлимини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
3. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш иш ҳажми кўрсаткичларига, юқори сифатга ва ҳисобот даври мобайнидаги натижадорликка асосланади.
II. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари
4. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг кундалик ишлари махсус журналда қайд этилади, уни тўлдириш шакли ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича, унинг фаолиятининг асосий кўрсаткичлари асосида ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
биринчи босқичда — ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг асосий функционал вазифалари тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари баҳоланади;
иккинчи босқичда — ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти якуний натижаларининг салбий кўрсаткичлари баҳоланади;
учинчи босқичда — рейтинг баҳолашнинг тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш/жазолаш чоралари белгиланади.
7. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш тегишли туман тиббиёт бирлашмаси, шу жумладан тегишли туман тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳи (кейинги ўринларда махсус мониторинг гуруҳи деб аталади) томонидан ўтказилади.
8. Махсус мониторинг гуруҳи таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туман тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Махсус мониторинг гуруҳи уч ойда бир марта ҳар бир қишлоқ врачлик пунктининг фаолиятини ўрганади.
9. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
а) бириктирилган аҳоли ўртасида касалликка чалинишнинг олдини олиш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:
тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун уй хўжаликлари патронажи;
ёлғиз кексалар, ногиронлар ва парвариш қилишга муҳтож шахслар патронажи;
ёш оилалар патронажи;
кекса ёшдаги аҳолини чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;
б) фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, шунингдек кўзи ёриганлар ўртасида касалликларнинг олдини олиш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:
ҳомиладор аёлларни хонадонига бориб кўриш;
фертил ёшдаги аёлларни чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;
кўзи ёриганларни туққанидан кейин 42 кун мобайнида хонадонига бориб кўриш;
в) болалар ўртасида касалликка чалинишнинг олдини олиш бўйича асосий фукнкционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги:
1 ёшгача болаларни хонадонига бориб кўриш;
ногирон болаларни хонадонига бориб кўриш;
болаларни чақириқ бўйича профилактик кўздан кечириш;
г) болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг тўлиқлиги;
болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш билан қамраб олиш;
вакцинациядан кейинги таъсир юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича назорат тартибида бориб кўриш;
д) махсус мониторинг гуруҳининг хулосаси бўйича асосий функционал вазифалар бажарилишининг салбий якуний натижалари:
ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти юзасидан аҳоли ўртасида асосли шикоятлар мавжудлиги.
III. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби
10. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси қишлоқ врачлик пунктининг ўз врачи раҳбарлигида ҳар ойда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот шаклини тўлдиради.
Қишлоқ врачлик пунктининг врачи мавжуд бўлмаганда ушбу шакл қишлоқ врачлик пунктининг мудири раҳбарлигида ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси томонидан тўлдирилади.
11. Ҳисобот даври (чорак) тамом бўлгандан кейин ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлдирилган шакли ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай қишлоқ врачлик пункти мудирига топширилади.
12. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг натижалари бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлдирилган шакли асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар чорак якунлари бўйича қишлоқ врачлик пунктининг мудири ва катта тиббиёт ҳамшираси томонидан баҳоланади.
13. Махсус мониторинг гуруҳи томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан сўнг ҳар чорак якунлари бўйича бирламчи ҳужжатларни (ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг журналини) таҳлил қилиш асосида ҳар бир қишлоқ врачлик пункти бўйича 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг ишлари натижаларининг салбий кўрсаткичлари ўрганилади.
14. Ҳисобот даврида ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг салбий кўрсаткичлари махсус мониторинг гуруҳи томонидан ўрганилиши натижалари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада маълумотнома шаклида расмийлаштирилади.
Маълумотноманинг бир нусхаси қишлоқ врачлик пунктида сақланади, иккинчи нусхаси сақлаш учун туман тиббиёт бирлашмасига берилади.
15. Махсус мониторинг гуруҳи қишлоқ врачлик пунктининг мудири билан биргаликда текшириш маълумотлари асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи шаклига ҳисоблаб чиқилган балларни киритади.
ҚВПнинг ҳар бир патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунлангандан кейин тегишли якуний баллар белгиланади.
16. Энг кўп тўпланиши мумкин бўлган балларнинг 85 фоизини ва ундан юқори якуний балларни тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари лавозим тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда шахсий устама белгилаш шаклида навбатдаги рейтинг баҳолашлар якунларигача моддий рағбатлантирилади.
17. Шахсий устамалар миқдорлари тўпланган якуний баллар сонидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда белгиланади:
рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 85 фоизидан 87 фоизигача — 5 фоиз;
рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 87 фоизидан 91 фоизигача — 10 фоиз;
рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 91 фоизидан 96 фоизигача — 15 фоиз;
рейтинг баллари энг кўп миқдорининг 96 фоизидан 100 фоизигача — 20 фоиз.
18. Қишлоқ врачлик пункти ходимларини қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида рейтинг баҳолаш якунлари бўйича ҳар чоракда энг юқори намуна кўрсатган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари ва ушбу патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган қишлоқ врачлик пункти врачлари мукофотланадилар, бироқ бир йилда 2 лавозим маошидан ортиқ эмас.
19. Энг кўп тўплаш мумкин бўлган балларнинг 55 фоизидан 85 фоизигача миқдорда якуний баллар тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари қўшимча равишда моддий рағбатлантиришсиз белгиланган тартибда ўз лавозим маошини оладилар.
20. Энг кўп тўплаш мумкин бўлган якуний балларнинг 55 фоизидан кам балл тўплаган ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ интизомий жазолар қўлланади.
IV. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ўтказилишини назорат қилиш тартиби
21. ҚВПнинг ҳар бир патронаж тиббиёт ҳамшираси бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботнинг белгиланган шаклига киритиладиган маълумотнинг ишончлилиги учун ўзи жавоб беради.
22. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарилган ишлари ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг номувофиқлиги, шунингдек ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари натижаларининг салбий кўрсаткичлари бирламчи ҳужжатларни ва ҳисобот шаклларини танлаб ўрганиш асосида махсус мониторинг гуруҳи томонидан аниқланади.
23. Махсус мониторинг гуруҳи фаолиятини назорат қилиш текширишлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг минтақавий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
V. Якунловчи қоида
24. ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг холисоналиги, тўғрилиги ва уни ўтказиш тартибига риоя қилиниши учун тегишли равишда қишлоқ врачлик пунктларининг раҳбарлари, махсус мониторинг гуруҳи аъзолари, шунингдек соғлиқни сақлашнинг юқори бошқарув органлари раҳбарлари жавоб берадилар.
Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат санитария-эпидемиология назоратининг туман маркази мутахассиси
Изоҳ: махсус мониторинг гуруҳи таркибига туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ихтиёрига кўра бошқа мутахассислар ҳам қўшимча равишда киритилиши мумкин.
Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамшираси ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қишлоқ врачлик пункти патронаж тиббиёт ҳамширасининг бажарилган ишлари тўғрисидаги ҲИСОБОТ ШАКЛИ
I. Биркитилган аҳоли ўртасидаги касаллик профилактикаси бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи индикаторлари
1.
тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун уй хўжаликлари патронажи
бир ойда 144 та уй хўжалиги
патронаж билан қамралган уй хўжаликлари сони ---------------------------------------------------------------- х 100 144 х эгалланган ставка
85 — 100%
20
72 — 84%
15
55 — 71%
5
камида 55%
0
2.
парваришга муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахслар патронажи
бир ойда бир марта
парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахсларнинг патронаж билан қамраб олинган сони ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган парваришга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар ва шахслар сони
85 — 100%
10
72 — 84%
7
55 — 71%
4
камида 55%
0
3.
ёш оилалар патронажи
бир йилда 2 марта
патронаж билан қамралган ёш оилалар сони х 6 ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ёш оилалар сони
профилактика кўриги билан қамраб олинган кекса ёшдаги шахслар сони х 11 ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган кексалар сони
85 — 100%
5
72 — 84%
4
55 — 71%
3
камида 55%
0
II. Фертил ёшдаги, ҳомиладор, шунингдек кўзи ёриган аёллар ўртасидаги касалликлар профилактикаси
5.
ҳомиладорлар хонадонига бориш
бир ойда бир марта
патронаж билан қамралган ҳомиладорлар сони ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ҳисобда турган ҳомиладорлар сони
85 — 100%
10
72 — 84%
7
55 — 71%
4
камида 55%
0
6.
кўзи ёриган аёллар хонадонига бориш (кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида)
кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида камида 3 марта
Кўзи ёригандан кейин 42 кун мобайнида кўзи ёриган аёллар ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган 42 кун мобайнида кўзи ёриган аёллар сони х 2,14
профилактика кўриги билан қамраб олинган фертил ёшдаги аёллар х 11 ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган фертил ёшдаги аёллар сони
85 — 100%
5
72 — 84%
4
55 — 71%
3
камида 55%
0
III. Болалар ўртасидаги касалликлар профилактикаси бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи
8.
1 ёшгача бўлган болалар хонадонига бориш
бир ойда бир марта
1 ёшгача бўлган болалар хонадонига боришлар сони ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган 1 ёшгача бўлган болалар сони
85 — 100%
10
72 — 84%
7
55 — 71%
4
камида 55%
0
9.
ногирон болалар хонадонига бориш
бир ойда бир марта
ногирон болалар хонадонига борганлик сони ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган ногирон болалар сони
85 — 100%
10
72 — 84%
7
55 — 71%
4
камида 55%
0
10.
болаларни профилактика кўригига чақириш
бир йилда бир марта
профилактика кўриги билан қамраб олинган болалар сони х 11 ------------------------------------------------------------------ х 100 биркитилган ҳудудда яшайдиган болалар сони
85 — 100%
5
72 — 84%
4
55 — 71%
3
камида 55%
0
IV. Болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш бўйича вазифаларни тўлиқ бажариш кўрсаткичи индикаторлари
11.
болаларни профилактик вакцинациялаш ва ревакцинациялаш билан қамраб олиш
иммунизациялашнинг миллий режасига мувофиқ
мазкур даврда иммунизациялаш билан қамраб олинган болалар сони ------------------------------------------------------------------ х 100 мазкур даврда иммунизация қилинадиган болалар сони
85 — 100%
5
72 — 84%
4
55 — 71%
3
камида 55%
0
12.
вакцинациядан кейинги реакция мониторинги бўйича хонадонга назорат тартибида бориш
СанПиНа.га мувофиқ
хонадонига борилган иммунизация қилинган болалар сони ------------------------------------------------------------------ х 100 иммунизация қилинган болалар сони
85 — 100%
5
72 — 84%
4
55 — 71%
3
камида 55%
0
Жами тўпланган баллар
V. Махсус мониторинг гуруҳи хулосаси бўйича вазифаларни бажаришнинг якуний натижалари салбий кўрсаткичлари индикаторлари (баллар салбий миқдорда)
13.
ҚВП патронаж тиббиёт ҳамширалари айбига кўра 12 ҳафтадан кейинги муддатларда ҳомиладор аёлларни рўйхатдан ўтказиш
Патронаж тиббиёт ҳамширасининг ҳар бир исботланган айбдорлик (бепарволик) ҳолати учун
х
х
-3
х
х
х
х
14.
оналар ўлими мавжудлиги
х
х
-5
х
х
х
х
15.
1 ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими мавжудлиги
х
х
-3
х
х
х
х
16.
ҚВП патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти юзасидан аҳоли ўртасида шикоятларнинг мавжудлиги
Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари:
моддий рағбатлантиришга
моддий-техника базасини ривожлантиришга, муассасани модернизациялаш ва таъмирлашга, кредиторлик қарзларни тўлашга
ҚВП учун бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача
ҳомийлик ва донорлик ташкилотларидан, пулли даволаш ва хизматлардан, интизомий жазони қўллашдан тушадиган, жарималар маблағлари
ҳисобот чорагининг охирги иш куни тугашида пайдо бўлган бюджет маблағларидан тежамлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари)
вақтинчалик фойдаланилмаётган хоналарни ва бошқа давлат мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлар
кўпи билан 75%
камида 25%
Изоҳ: тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу маблағлар вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз ходимларга тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 48-сон, 607-модда)