Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 ноябрда 2436-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 12 ноябрь,
105-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 ноябрь,
99-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 ноябрь,
2015/10-9-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 12 ноябрь,
01-02/8-42-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 105, 99, 2015/10-9 и 01-02/8-42-сон қарорларига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги таҳрирдаги 711 —717 позициялар билан тўлдирилсин:

711

8471 50 000 0

Телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ва маълумотларни қайта ишлаш блоклари, серверлар (вазни 10 килограммдан ортиқ бўлмаган персонал компьютерлар, портатив ҳисоблаш машиналари бундан мустасно)

712

8471 90 000 0

Телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари таркибига кирувчи:

ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блоклари;

бошқа жойда номи келтирилмаган ёки киритилмаган магнит ёки оптик ўқиш қурилмалари, маълумотларни ахборот ташувчиларига кодланган шаклда ўтказиш машиналари ва шу турдаги ахборотларни қайта ишлаш машиналари (вазни 10 килограммдан ортиқ бўлмаган персонал компьютерлар, портатив ҳисоблаш машиналари бундан мустасно)

713

8517 61 000 9

Таянч станциялар

714

8517 62 000 1,

8517 62 000 9,

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар, антенналар)

Коммутация қурилмалари, маршрутизаторлар, симли ёки симсиз алоқа тармоқларида уланиш учун шлюзлар, (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида),

ташувчи частотада симли алоқа тизимлари учун ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун аппаратура,

рақамли узатиш тизимлари, мультиплекслаш, спектрал зичлаш ускуналари.

(тўғридан-тўғри уланишни ташкил этиш учун ускуналар;

Нome Gateway ускуналари;

DSLAM ускуналари;

ADSL модемлари;

ўтказувчанлик қобилияти 16 Е1-GE гача бўлган оптик мультиплексорлар бундан мустасно)

715

8517 70 190 0,

8517 70 900 1

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар, антенналар)

Таянч станцияларнинг бошқа қисмлари, бошқа антенналар ва антенна қайтаргичлари,

8517 62 000 1 кичик субпозициясига кирадиган ҳисоблаш машиналари қурилмаларининг қисмлари

716

8525 80 190 0

Телевизион камералар, рақамли камералар ва ёзувчи видеокамералар

717

8529 10 950 0,

8529 10 800 0

Барча турдаги антенналар ва антенна қайтаргичлари; ушбу жиҳозлар билан бирга фойдаланиладиган бошқа қисмлар, антенна фильтрлари ва ажратувчи қурилмалар

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 603-модда)