Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сонли «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ корпоратив бошқарув ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 ноябрдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2018 й., 07/18/3930/1850-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.82.00 (Кучини йукотган) Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар]
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси 4-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.82.00 (Кучини йукотган) Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар]
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатининг намунаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) муассиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
Марказ фаолиятини молиялаштириш муассиснинг маблағлари, магистратура талабаларини ва ўқув курслари тингловчиларини ўқитганлик учун тўлов, республика ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
Марказнинг магистратурасига хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 40 ёшгача ёшдаги, олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синовлари йўли билан очиқ танлов асосида қабул қилинадилар;
Марказда хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг магистр даражасига эга ёки дипломли мутахассис бўлган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш махсус таълим дастурлари бўйича амалга оширилади;
Марказда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг улар эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва иш ҳақи сақлаб қолинади;
ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнини юритиш тузиладиган шартномалар асосида Марказнинг хорижий ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.
Марказга Марказ Васийлик кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 07/18/3720/1218-сон)
3. Марказ:
Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Магистрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ Марказда ўқитиладиган фанларнинг ўқув режалари, дастурлари ва рўйхатини бир ой муддатда тасдиқласин;
2016 йилдан бошлаб битирувчиларнинг доимий равишда янгиланадиган маълумотлар базаси фаолият кўрсатишини таъминласин, уларнинг касбий ўсиши ва тадбиркорлик соҳасидаги ютуқларининг тизимли мониторингини олиб борсин.
4. Марказга пулли асосда консалтинг хизматлари кўрсатишга, шу жумладан илғор хорижий ва миллий тажрибани умумлаштириш асосида тегишли тавсиялар берган ҳолда ташкилотларда семинарлар, тренинглар ва форумлар, корпоратив бошқарув ва менежмент тизимлари диагностикасини ташкил этишга, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида қўлланмаларни ва ички корпоратив ҳужжатларни ишлаб чиқишга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
Марказнинг республика минтақаларидан иштирокчилар ва хорижий илмий-таълим муассасалари билан видеоконференциялар ва масофавий тренинглар ўтказиш учун «Электрон таълим» миллий тармоғига уланишини;
Марказнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий равишда электрон уланишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабининг Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг кўчмас мол-мулкига кадастр ҳужжатларини Марказга қайта рўйхатдан ўтказсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси бир ҳафта муддатда Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2018 й., 07/18/3930/1850-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2018 й., 07/18/3930/1850-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2018 й., 07/18/3930/1850-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига 4-ИЛОВА
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломи намунаси
(титул варағи)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатидаги «Корпоратив бошқарув маркази» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига» сўзлари «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 35-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 18-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда) илованинг 6-банди.