1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 сентябрда 2716-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1. Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 сентябрь,
79-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 сентябрь,
336-В-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 сентябрь,
2015-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 79, 336-В, 2015-29-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
узоқ муддатли инвестициявий молиялаш — уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар;
инвестициявий кредит (лизинг) — Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг);
кредит портфели — барча кредитлар бўйича баланс ҳисобварақлари суммаси (брутто), банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган барча маблағлар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган лизинг хизматлари суммаси.
2-боб. Имтиёзларни қўллаш тартиби
3. Мустақил солиқ тўловчи бўлган филиаллар узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини мустақил равишда аниқлайдилар.
Олдиндан уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестициявий кредит ёки лизинг бўйича хизматлар уч йиллик давр тугагунга қадар муддатидан илгари сўндирилган тақдирда, ушбу Низом мақсадлари учун мазкур кредит ёки лизинг бўйича хизматлар узоқ муддатли сифатида қаралади.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандига асосан аниқланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг имтиёзли ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 128-моддасига асосан ҳисоблаб чиқилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага нисбатан қўлланилади.
7. Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — маълумотномани тақдим қиладилар. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — маълумотнома ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан тақдим этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 36, 336-В-1 ва 2018-08-сонли (рўйхат рақами 2716-1, 07.03.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2018 й., 10/18/2716-1/0861-сон)