1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шуниннгдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш, лойиҳаларни амалга ошириш тартиботларини жадаллаштириш, шунингдек товарлар етказиб берувчиларни, ишлар ва хизматларни амалга оширувчиларни танлаб олиш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича 1 — 7 иловаларга мувофиқ таркибда тармоқ идоралараро тендер комиссиялари (кейинги ўринларда идоралараро тендер комиссияси деб аталади) тузилсин.
Идоралараро тендер комиссияларининг раислари ва аъзолари зиммасига тендер (танлов) савдоларининг, шу жумладан халқаро тендер (танлов) савдоларининг самарали ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
идоралараро тендер комиссияси тендер (танлов) савдоларини коллегиал асосда ўтказади ҳамда иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада битта контракт бўйича 5,0 млн АҚШ долларидан кўп суммага товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан савдолар натижалари бўйича ғолибларни аниқлайди;
битта контракт бўйича 5,0 млн АҚШ долларидан кам суммадаги битта контракт бўйича тендер савдоларини ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ буюртмачилар томонидан тузилган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади;
илгари бошланган ва бир нечта босқичлардан иборат бўлган, лекин тугалланмаган тендер (танлов) савдолари ушбу қарор кучга киргунгача фаолият кўрсатган тендер (танлов) комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Идоралараро тендер комиссиясининг ижобий қарори асосида тузилган (улар бўйича имзоланган протокол мавжуд бўлган), Идоралараро тендер комиссияси аъзолари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси/раисининг ўринбосари томонидан келишилган (виза қўйилган) импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан 3 иш куни мобайнида, уларни қўшимча экспертизадан ўтказмасдан хулосалар берилади ёки рўйхатдан ўтказилади. Бунда келиб тушган таклифларнинг нархлар бўйича параметрларини баҳолаш тендер савдолари доирасида идоралараро тендер комиссияси ҳузурида ташкил қилинадиган ишчи орган томонидан келиб тушган таклифларни баҳолаш даврида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;
идоралараро тендер комиссияси ишчи орган хулосалари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ўтказилган келиб тушган таклифларнинг нархи бўйича параметрларини баҳолаш асосида қарор қабул қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
3. Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган тармоқ жадвалларни инобатга олган ҳолда комиссияларнинг мажлисларини ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ишчи органлар томонидан тендер (танлов) ҳужжатлари пакетларини ўз вақтида кўриб чиқиш;
ишчи органлар томонидан мажлис кун тартиби бўйича материалларни идоралараро тендер комиссиясининг барча аъзоларига мажлислар ўтказилишидан 10 кун олдин юбориш;
мажлисларда идоралараро тендер комиссияси барча аъзоларининг доимий иштирокини таъминлаш;
идоралараро тендер комиссияси мажлислари протоколларини қатъиян мажлис ўтказилган кунда расмийлаштириш;
ўтказилган мажлислар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот тақдим этиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари бош лойиҳалаш институтлари билан биргаликда икки ой муддатда вазирликлар ва идоралар — инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан ишлаб чиқарувчилар — технологик лидерлар бўйича маълумотлар тўлиқ тармоқ базаларининг, шу жумладан уларнинг ишончлилиги ва амалий аҳамияти тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий тартибда шакллантирилиши ва тизимли равишда янгилаб борилишини жорий этсинлар, кейинчалик улардан тендер (танлов) ҳужжатлари пакетларини тайёрлашда, шунингдек идоралараро тендер комиссияларининг иш жараёнида фойдалансинлар.
51. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун идоралараро тендер (танлов) савдолари мажлисларининг ўтказилиши тўғрисида ҳар чоракда ахборот киритсин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 сентябрь,
264-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 1-ИЛОВА
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг
таркиби
Ибрагимов Ғ.И.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Мирзамахмудов Ж.Т.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
лавозими бўйича
—
Молия вазирининг биринчи ўринбосари
Асамов Д.Д.
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори
Хошимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Шокиров Х.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Шукуров Г.Х.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
«Ўзмиллийбанк» раисининг биринчи ўринбосари
Якубов Ш.И
—
«Ўзсаноатқурилишбанк» раисининг ўринбосари
Хаитов А.А.
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
Жўраев Ш.Х.
—
Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари
Дехканов Д.Т.
—
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
лойиҳа ташкилоти раҳбари
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 2-ИЛОВА
Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг
таркиби
Розукулов У.У.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Рафиков А.В.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
лавозими бўйича
—
Молия вазирининг биринчи ўринбосари
Юлдашев А.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Хошимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Қосимов Р.К.
—
«Асака» банки раисининг биринчи ўринбосари
Мирсаидов Ж.Г.
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари
Шарипов О.Б.
—
Иқтисодиёт вазирлигининг Бош бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
Давлат рақобат қўмитасининг Бош бошқарма бошлиғи
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
Юлдашев О.М.
—
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ бош директори
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 3-ИЛОВА
Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг
таркиби
Раматов А.Ж.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Хошимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Салиев М.А.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
Вафаев Ш.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари
Мирсаидов Ж.Г.
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
«Ўзмиллийбанк» раисининг биринчи ўринбосари
Якубов Ш.И
—
«Ўзсаноатқурилишбанк» раисининг ўринбосари
Юнусов Ж.Б.
—
Давлат рақобат қўмитасининг Бош бошқарма бошлиғи
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 4-ИЛОВА
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг
таркиби
Мирзаев З.Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
Хамраев Ш.Р.
—
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Мирзаев М.М.
—
Молия вазирининг ўринбосари
Юлдашев А.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Хошимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Салиев М.А.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
Мирсаидов Ж.Г.
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
«Ўзмиллийбанк» раисининг ўринбосари
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи
Хаитметов Э.С.
—
Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари
лавозими бўйича
—
лойиҳа ташкилоти раҳбари
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 5-ИЛОВА
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг
таркиби
Курбанов Р.Ж.
—
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Ризаев К.С.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссия котиби
Хайдаров А.Я.
—
Молия вазирининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Раимов Б.Я.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 5а-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Ризаев К.С.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, табиатни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
Хайдаров А.Я.
—
Молия вазирининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Раимов Б.Я.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 6-ИЛОВА
Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси
ТАРКИБИ
Иноятов У.И.
—
Халқ таълими вазири, идоралараро тендер комиссияси раиси
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Набиев Д.Х.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
Хайдаров А.Я.
—
Молия вазирининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Раимов Б.Я.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Хашимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Шакиров Х.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Хаитов А.А.
—
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
Камалетдинов У.
—
Давлат рақобат қўмитасининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
лойиҳа ташкилоти раҳбари
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 7-ИЛОВА
Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси
ТАРКИБИ
Шерматов Ш.Х.
—
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи, идоралараро тендер комиссияси раиси
Садиков Ш.М.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари АТД мудири, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Бурнашев Ш.Р.
—
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, идоралараро тендер комиссияси раисининг ўринбосари
Юлдашев К.А.
—
Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари АТД шуъба мудири, идоралараро тендер комиссияси котиби
Турсунов Ё.Э.
—
Молия вазирининг ўринбосари
Шакиров Х.А.
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Хашимов Ш.Р.
—
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Салиев М.А.
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
Аминов Р.А.
—
Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
лавозими бўйича
—
«Ўзмиллийбанк» раисининг биринчи ўринбосари
Мирсаидов Ж.Г.
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари
Тоғаев С.У.
—
Адлия вазирлигининг бошқарма бошлиғи
Наримов Р.К.
—
Иқтисодиёт вазирлигининг бошқарма бошлиғи
лавозими бўйича
—
лойиҳа ташкилоти раҳбари
лавозими бўйича
—
буюртмачи ташкилот раҳбари
Изоҳ. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорига 8-ИЛОВА
Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг (кейинги ўринларда идоралараро тендер комиссияси деб аталади), шунингдек товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш идоралараро тендер комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишга татбиқ этилмайди.
2. Идоралараро тендер комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
3. Идоралараро тендер комиссияси иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича доимий коллегиал орган ҳисобланади.
4. Идоралараро тендер комиссияси коллегиал асосда тендер (танлов) савдоларини ўтказади ҳамда қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолибларни аниқлайди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек устав жамғармасидаги давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларнинг ўз маблағлари;
давлатнинг ташқи қарзлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий грантлар ва техникавий кўмаклашиш маблағлари.
5. Идоралараро тендер комиссияси ўз фаолиятида ушбу Низомга ҳамда тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларига амал қилади. Инвестиция лойиҳалари халқаро ташкилотларнинг, халқаро молия ва иқтисодиёт институтларининг ва/ёки хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг ва/ёки ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда молиялаштирувчи ташкилотлари деб аталади) молиявий маблағлари ва/ёки грантлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш уларнинг тартиботлари бўйича амалга оширилади.
Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдоларини идоралараро тендер комиссиялари томонидан ўтказиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Идоралараро тендер комиссиясининг вазифалари ва функциялари
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар сифатини ошириш;
тендер (танлов) савдоларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.
7. Идоралараро тендер комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ишчи органларнинг таркибларини тасдиқлайди;
тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ва тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг тармоқ жадвалини тасдиқлайди, унда ишчи орган молиялаштирувчи ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва харид қилиш қоидалари талаблари доирасида аниқланган тендер (танлов) савдолари қатнашчилари томонидан таклифлар беришнинг белгиланган муддатларини (оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 30 кун ёки ёпиқ савдоларни ўтказишда таклифномалар юборилган кундан бошлаб 35 кун) мажбурий тартибда ҳисобга олади;
қонун ҳужжатларига ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ тендер (танлов) таклифларини тайёрлаш муддатини белгилайди;
тендер (танлов) савдоларида қатнашиш учун қўйиладиган талабгорларни дастлабки малака бўйича танлашни амалга оширади, агар бу тендер (танлов) ҳужжатлари шартларида назарда тутилган бўлса;
тендер (танлов) савдоларида қатнашишга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, ишчи орган бу тўғрида талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади;
оферталар жойланган конвертларни очади, уларнинг тендер (танлов) савдоларининг шартларига мувофиқлигини текширади, конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;
тендер (танлов) таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддатларини тасдиқлайди;
тендер (танлов) ҳужжатларини олиш учун тўлов миқдорини белгилайди;
зарурат бўлганда, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консультация ташкилотларининг вакилларини жалб этади;
талабгорларнинг буюртманомаларини ишчи орган томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича малака танловидан ўтган ва тендер (танлов) савдоларига қўйилган қатнашчилар рўйхатини тасдиқлайди, тендер (танлов) савдолари ғолибини аниқлайди;
ишчи орган ишлари натижалари бўйича иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдолари ғолибларини аниқлайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари идоралараро тендер комиссияларининг масъул котиблари ҳисобланади.
идоралараро тендер комиссияларининг ишларини ташкил этишни таъминлайдилар;
тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ҳамда тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг йиллик, чораклик ва ойлик жадваллари ишчи орган томонидан бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширадилар;
тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини, ишчи орган мажлисларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган протоколларини ҳам ўз ичига оладиган тендер (танлов) ҳужжатлари пакетини, шунингдек идоралараро тендер комиссияси талаби бўйича тендер (танлов) савдоларига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни ишчи органлардан қабул қилиб оладилар ва кўриб чиқиш учун идоралараро тендер комиссиясига тақдим этадилар;
идоралараро тендер комиссияси раиси билан келишган ҳолда идоралараро тендер комиссияси мажлисини чақиришни таъминлайдилар;
идоралараро тендер комиссияси таклифларини, шунингдек аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини қабул қилиб оладилар ва тизимлаштирадилар;
идоралараро тендер комиссиясининг иш регламентига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар.
III. Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи
10. Буюртмачи (буюртмачи ташкилот) ҳисобланадиган вазирлик ёки идора тендер (танлов) савдолари ўтказишни ташкил этиш бўйича ишчи орган таркибига доир таклифларни кейинчалик идоралараро тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқлаш учун киритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
11. Ишчи орган таркиби идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан тасдиқланади ва вазирлик ёки идора — лойиҳа ташаббускорининг, буюртмачи хизматининг, лойиҳалаш ташкилотининг, тижорат банкларининг, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакллантирилади. Бунда буюртмачининг тегишли вазирлиги ёки идорасининг раҳбари ишчи орган раҳбари ҳисобланади.
тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ва тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг йиллик тармоқ жадвалини тузади;
LexUZ шарҳи
13-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
тендерда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган закалатни тўлаш тартибини, миқдорини ва шаклини идоралараро тендер комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этади;
тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва идоралараро тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;
тендер (танлов) буюртманомаларини қабул қилишнинг охирги санасини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;
идоралараро тендер комиссияси мажлисини ўтказишдан 10 кун олдин кун тартибидаги кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материалларни унинг аъзоларига олдиндан танишиш учун юборади;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
тендер (танлов) савдолари натижалари идоралараро тендер комиссияси томонидан тасдиқлангунгача тендер (танлов) таклифларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва сақлайди;
идоралараро тендер комиссиясининг қарори асосида тендер (танлов) савдоларига қатнашишга қўйишни рад этиш тўғрисида талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади;
тендер (танлов) таклифларини техник мезонлар, энг рақобатли нархлар, етказиб бериш, тўлов шартлари ва тендер (танлов) савдоларининг шартларида белгиланган бошқа параметрлар бўйича баҳолашни амалга оширади;
тендер (танлов) савдоларининг барча қатнашчилари учун тендер (танлов) таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида идоралараро тендер комиссияси билан келишган ҳолда қарор қабул қилади;
дастлабки малака бўйича танлов ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш натижалари бўйича идоралараро тендер комиссияси учун тавсиялар ишлаб чиқади.
14. Ишчи орган қуйидагиларга ҳақлидир:
талабгордан унинг малакавий маълумотларга мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар ва далилларни тақдим этишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
талабгорларнинг малакавий маълумотларини ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш учун бошқа вазирликлар ва идоралардан ваколатли мутахассисларни, шунингдек эксперт ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини жалб этиш бўйича таклифларни идоралараро тендер комиссиясига киритиш.
15. Талабгорларнинг дастлабки малакасини аниқлаш тендер (танлов) таклифларини очгунгача (тендер савдоларигача) ишчи орган томонидан амалга оширилади. Дастлабки малакани аниқлаш натижалари у тугалланган кундан бошлаб 2 кун мобайнида идоралараро тендер комиссиясига тақдим этилади. Идоралараро тендер комиссияси дастлабки малакани аниқлаш натижаларини ишчи орган томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
16. Тендер (танлов) таклифларини очиш идоралараро тендер комиссияси мажлисида, оммавий ахборот воситаларида берилган эълонда белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда кўрсатилган вақтда ва жойда, қатнашиш истагини билдирган талабгорлар иштирокида амалга оширилади, агар бу тендер тартиботларини ўтказиш тартибида назарда тутилган бўлса.
17. Тендер (танлов) таклифларини ишчи орган томонидан таққослаш ва баҳолаш тасдиқланган баҳолаш мезонларига ва тендер (танлов) ҳужжатларининг бошқа талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
18. Баҳолаш тугалланган кундан бошлаб 3 кун мобайнида баҳолаш материаллари ва тавсиялар кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун идоралараро тендер комиссиясига тақдим этилади.
Тендер ( танлов) савдоларининг натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳужжатлар ишчи орган томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади.
19. Ишчи орган мажлисларида протоколлар юритилади, улар ишчи органнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.
20. Ишчи орган мажлисда умумий таркиб аъзоларининг камида 75 фоизи, шу жумладан раҳбар қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
21. Тендер (танлов) савдолари тугагунгача тендер (танлов) таклифларининг ҳаммаси ишчи органда сақланади, савдолар тугаллангач барча тендер (танлов) таклифлари сақлаш учун буюртмачига берилади. Тендер таклифлари контракт тугаган санадан бошлаб 3 йил мобайнида сақланади.
IV. Идоралараро тендер комиссиясининг иш регламенти
22. Идоралараро тендер комиссиясининг қарорлари мажлисларда кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади
Идоралараро тендер комиссиясининг қарори мажлис ўтказилган кунда протокол билан расмийлаштирилади, протокол мажлисда қатнашган аъзолар томонидан имзоланади ва идоралараро тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
23. Идоралараро тендер комиссияси мажлисда унинг аъзоларининг камида 75 фоизи, шу жумладан раиси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
24. Идоралараро тендер комиссияси ҳар бир аъзосининг овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборот қатъиян махфий тусда бўлади ва ошкор қилинмайди.
25. Тендер (танлов) савдолари ғолиби идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Тендер (танлов) савдолари натижалари тўғрисидаги ахборот тегишли вазирлик ва идоранинг — буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
27. Идоралараро тендер комиссияси мажлислари тасдиқланган жадвалларга мувофиқ буюртмачи ташкилот ва ишчи орган томонидан тегишли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларини ҳисобга олган ҳолда материаллар тайёрланишига кўра ўтказилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 392-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 544-модда)
V. Идоралараро тендер комиссиясининг жавобгарлиги
28. Идоралараро тендер комиссияси тендер (танлов) савдоларини ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жавоб беради.
29. Идоралараро тендер комиссияси савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилганда ёхуд салбий натижага эга бўлганда мулкий ёки бошқача юридик тарзда жавоб бермайди.
30. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари комиссия мажлисларида шахсан иштирок этишлари учун шахсан жавоб берадилар. Фақат узрли сабабларга кўра иштирок этмасликка йўл қўйилади.
Идоралараро тендер комиссияси аъзоси узрли сабабларга кўра иштирок этмаган тақдирда мажлисга олдиндан фирма бланкасида расмийлаштирилган ишончнома асосида тегишли вазирлик ёки идоранинг унинг ўрнини босувчи ходими (раҳбари) юборилади. Тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлмаган унинг ўрнини босувчи ходим (раҳбар) идоралараро тендер комиссияси мажлисига қўйилмайди ҳамда ушбу ҳолат узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаслик сифатида расмийлаштирилади.
Комиссия ёки ишчи орган аъзоси мажлисда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаганда идоралараро тендер комиссияси ёки ишчи орган котибининг билдиришномаси асосида унга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши мумкин.
31. Тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра тузилган шартномага ўзгартиришлар, буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги келишувдан қатъи назар, улар идоралараро тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилгандан ва белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси томонидан тендер савдоларини ўтказиш