Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органларини юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, замонавий шароитларда раҳбарлик қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 август,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда Санэпидқўм деб юритилади) ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Аттестация ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таркиби соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланадиган Комиссия тузилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Санэпидқўм ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари (кейинги ўринларда — Бошлиқлар) Санэпидқўм ва унинг ҳудудий бўлинмалари малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, етарли даражада бошқарув кўникмасига ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бошлиқлар аттестацияси ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Комиссиянинг фаолияти
(2-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошлиқларни, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимларига касбий тайёргарлиги даражаси ва малакаси бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санэпидқўмнинг ҳудудий органларининг кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санэпидқўмнинг ҳудудий органлари бошлиқлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг касбий даражасини ўстириш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Комиссияни раис бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда — унинг ўринбосари бошқаради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Аттестациядан ўтказиш жойи ва муддати, аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби ҳамда аттестацияни ўтказишнинг бошқа ташкилий масалалари Комиссия томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия аъзолари комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
III. Аттестациядан ўтиши керак бўлган шахслар ва аттестацияни ўтказиш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари аттестациядан ўтишлари керак.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
12. Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;
ҳомиладор, шунингдек чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар.
Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққанидан кейин орадан камида бир йил ўтгач йўл қўйилади.
IV. Аттестация талаблари
13. Аттестация талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашни ўз ичига олади:
қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошлиқларнинг касбий фазилатлари ҳамда тегишли ҳудудда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология ҳолатининг мақбул даражада бўлиши соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича улар фаолиятининг якуний натижалари;
(13-банднинг ўчинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
лавозим вазифаларига мувофиқ бош врачлар фаолиятининг аниқ натижалари;
санитария-эпидемиологиянинг мақбул бўлиши соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш даражаси ва сифатига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;
моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;
илғор ахборот-технологияларини, замонавий илмий ютуқларни давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими фаолиятига жорий этиш.
V. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Санэпидқўмнинг тегишли таркибий бўлинмаси:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
аттестация ўтказилишидан ўн кун олдин Комиссия билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйруқ лойиҳасини тайёрлайди, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;
аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, шунингдек, Комиссия томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Комиссияга аттестациядан ўтказиладиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
а) маълумотнома;
б) маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;
в) малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (сертификатлар) нусхалари;
г) ўтган уч йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот;
д) қуйидагилар учун ишлаб чиқариш тавсифномаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари учун — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачидан;
(15-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар)лар бошлиқлари учун — тегишли равишда Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқларидан;
(15-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
е) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси.
16. Аттестациядан ўтказилаётганларнинг ҳар бири учун расмийлаштириладиган аттестация варақасида қуйидагилар акс эттирилади:
аттестациядан ўтказилаётган тўғрисидаги маълумотлар;
аттестациядан ўтказилаётганга бериладиган саволлар ва унинг жавоблари;
аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари;
аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш;
овоз бериш натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг тавсиялари;
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
аттестация ўтказилган сана;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарори.
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аттестация варақаси Комиссиянинг раиси, котиби ва унинг мажлисида қатнашган аъзолари томонидан имзоланади.
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Комиссия мажлиси аттестациядан ўтаётган ходимнинг иштирокида ўтказилади.
Узрли сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар Комиссиянинг кейинги мажлиси вақтида аттестациядан ўтказилади.
Узрсиз сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар огоҳлантирилади. Узрсиз сабабга кўра аттестацияга такроран келинмаган тақдирда Комиссия аттестациядан ўтадиганнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Комиссия:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
аттестациядан ўтаётган ходимга унинг лавозим вазифалари билан боғлиқ саволлар беради;
аттестациядан ўтаётган шахс томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
21. Аттестацияни ўтказиш вақтида аудио ва видеоёзувлар амалга оширилади.
VI. Аттестация натижалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бошлиқнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз, очиқ овоз бериш йўли билан, Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Аттестация натижалари бўйича Комиссия қуйидаги баҳолардан биттасини қабул қилади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия тавсиялари бажарилганда орадан 6 ой ўтгандан кейин аттестациядан такроран ўтган ҳолда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказилаётганга Комиссия мажлиси тугагандан кейин дарҳол эълон қилинади ва ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ протокол билан расмийлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Комиссиянинг протоколи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи белгиланган тартибда ўн иш кунидан кечикмай тегишли буйруқ чиқаради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Аттестациядан ўтолмаган бошлиқлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 2-қисми асосида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Комиссия қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аттестация жараёнида ёки бошлиқларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Аттестация варақаси

‎‎1. Фамилияси, исми, отасининг исми _______________________________________________
‎‎2. Туғилган санаси______________________________________________________________
3. Маълумоти _________________________________________________________________

‎‎(қачон? қандай олий таълим муассасасини (факультетни) тамомлаган?)

‎‎4. Мутахассислиги _____________________________________________________________

‎‎(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)

‎‎5. Илмий даражаси, унвони______________________________________________________
‎6. Малака оширганлиги: _________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎7. Эгаллаб турган лавозими: ___________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎8. Умумий иш стажи ____, шу жумладан раҳбарлик лавозимидаги _______________________
‎9. Бошқа маълумотлар: __________________________________________________________
‎ ____________________________________________________________________________
‎10. Аттестациядан ўтказилаётганга саволлар ва унинг жавоблари: ________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎11. Аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари: ________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎12. Аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш: ___________________________ ____________________________________________________________________________
‎13. Овоз бериш натижалари: розилар_________ қаршилар________ бетарафлар____________
‎14. Комиссиянинг тавсиялари: ____________________________________________________ _____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________
‎15. Аттестация ўтказилган сана: ___________________________________________________
‎16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: __________________________________
‎_____________________________________________________________________________

Комиссия раиси‎‎
___________________________________‎
Комиссия раисининг ўринбосари‎‎
___________________________________‎‎‎
Комиссия котиби‎‎
___________________________________‎‎‎
Комиссия аъзолари‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎‎‎
_______________________________‎‎
‎‎Аттестация варақаси билан танишдим: ____________________________________________

(сана, аттестациядан ўтказилаётганнинг имзоси)‎‎

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Комиссия мажлисининг
‎____ -сон ПРОТОКОЛИ

Тошкент шаҳри‎‎

20___ йил «___» _________ ‎‎

‎‎Комиссия раиси

‎Комиссия раисининг ўринбосари

‎Комиссия котиби

‎Комиссия аъзолари:
‎1.
‎2.
‎3.
‎4.
‎5.
‎6.
‎7.
Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О. ‎

‎‎Ф.И.О.‎ ‎
‎‎20___ йил «___» ________ даги мажлис якунлари бўйича комиссия қарор қилади:

Т/р‎

Фамилияси, исми ва отасининг исми‎

Иш жойи‎

Лавозими‎

Комиссиянинг қарори‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

‎‎Комиссия раиси _____________________

‎Комиссия котиби _____________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан ташкил қилинадиган Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда Санэпидқўм деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг бошлиқларини (кейинги ўринларда — Бошлиқлар) танлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бошлиқларни танлаш ва ротация қилишдан мақсад давлат санитария-эпидемиология хизмати органларини энг малакали, юқори касбий ва маънавий — ахлоқий сифатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини биладиган, етарли бошқарув кўникмалари ва тажрибасига эга бўлган, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан тўлдириш ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
II. Номзодларни танлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бошлиқлар лавозимига номзодларни танлаш давлат санитария-эпидемиология хизматининг етарли малака ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлари сафидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бошлиқлар лавозимига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
«санитария-гигиена» ёки «эпидемиология» мутахассислиги бўйича олий тиббий маълумоти;
давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимида камида беш йиллик иш стажи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бошлиқ вазифаларини бажариш учун зарур бўлган юқори малака ва маънавий-ахлоқий сифатларнинг мавжудлиги;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
уларга юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлаш қобилияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссиянинг кўриб чиқиши учун бошлиқлар лавозимига номзодларни танлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш Санэпидқўм томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказади, уларнинг касбий билимлари даражасини ва бошқарув фаолияти тажрибасини ўрганади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Номзодларнинг малакаси, касбий, маънавий-ахлоқий сифатларини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида, зарур ҳолларда, Комиссия тақдим этилган материаллар бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига сўровнома юбориши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари, шунингдек бош врач лавозимига номзодга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги бўйича Комиссия номзодларни маъқуллаш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
III. Бош врачларни тайинлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия ижобий қарор қабул қилган тақдирда тавсия этилган номзод беш кун мобайнида бош врач лавозимига тайинланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Санэпидқўмнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан лавозимга тайинланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Санэпидқўмнинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бошлиқлар билан беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномаси тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
IV. Бош врачларни ротация қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Бошлиқлар эгаллаган лавозимида беш йиллик муддат муваффақиятли ишлар билан тугагандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ротация қилинади. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлганда ушбу муддат анча қисқартирилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Бошлиқларни ротация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
фаолияти жараёнида аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатдан хотиржамлиги соҳасида тўпланган касбий билимлари ва илғор тажрибасини давлат санитария-эпидемиология назоратининг бошқа марказларида жорий этиш;
мутахассисларнинг ишлаш қобилиятини ва улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамоада соғлом иш шароитини таъминлаш;
лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касбий вазифаларига совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш.
15. Бош врачларни бошқа иш жойига ротация қилиш меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
3-ИЛОВА
Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низомнинг барча матни бўйича «Санитария-эпидемиология станцияси», «санэпидстанция» ва «санитария-эпидемиология станциялари» сўзлари «давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Низомнинг барча матни бўйича «счёт» сўзи «ҳисоб варақаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан солинган жарималарни ундириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
4. Бешинчи ва олтинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«вакциналар, озуқа муҳити, бактерияли фаглар, иммуноглобулинлар, диагностикумлар, зардоблар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ва техникалар, лаборатория идишлари, лабораториялар учун асбоблар ва приборлар харид қилишга, приборлар ва асбобларни таъмирлашга, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашга, эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилганда хизмат сафари харажатларини тўлашга;
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра, давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини янги иш жойига ўтказилганда уларни хизмат уй-жойлари билан таъминлашга ёки унинг ижараси учун компенсация тўловларига».
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 243-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида» 1998 йил 21 августдаги 359-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомга 1-илованинг еттинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 443-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)