Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕЪЁРЛАНАДИГАН АЙРИМ ХАРАЖАТЛАР НОРМАТИВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг монопол бирлашмалар (корхоналар) Давлат реестрига киритилган табиий монополиялар субъектлари ва монопол корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни шакллантиришда харажатларнинг айрим моддаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади
(қарор муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Вакиллик мақсадларига харажатлар нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушум йиллик ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида йиллик харажатлар нормативлари белгилансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
реклама учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушум йиллик ҳажмининг 2,0 фоизи миқдорида;
(2-банд учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тасдиқланган нормативларни табиий монополиялар субъектларига ва монопол корхоналарга етказсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 9 апрель,
166-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
ИЛОВА
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги 532-сонли қарори билан илова ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Йиллик вакиллик харажатлари нормативи
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган йиллик тушум (қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилган) ҳажми |
Смета бўйича вакиллик харажатларининг | |
| базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача * | | тушум ҳажмининг 1 фоизи |
| базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг бараваридан 35 минг баравари миқдоригача | | базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи |
| базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 минг бараваридан ортиқ | | базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи + базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,05 фоизи |
Эслатма. Фойдадан солиқ тўлайдиган савдо, таъминот ва сотиш корхоналари вакиллик харажатларининг чекланган миқдорларини ҳисоблаб чиқишда товарларни сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичидан фойдаланадилар.
* Фойдадан тўланадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ҳисобот санасидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан фойдаланилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 183-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)