|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.10.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли «Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга доир тартиб-тамойилларни соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда давлат божхона хизмати органлари томонидан:
ушбу қарорда назарда тутилмаган;
давлат божхона хизмати органлари ёки давлатнинг бошқа органлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар тасарруфидаги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой ичида ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 июль,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
I. «Экспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
2. Божхона юк декларацияси, қонунчиликда белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ва электрон тижорат орқали битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сонли қарори билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2606, 05.08.2014 й.).
3. Товарнинг кузатув ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
II. «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда
1. Божхона юк декларацияси, қонунчиликда белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
3. Транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
4. Товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 286-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 366-модда)
Изоҳ:
1. Товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(изоҳнинг 1-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 269-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон)
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича божхона расмийлаштируви учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғозда тақдим этилиши мумкин.
2. Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига (2013 йил 20 март рўйхатдан ўтказиш рақами 2436) киритилган товарларнинг божхонада расмийлаштируви давлат божхона хизмати органлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Божхона декларацияси тақдим этилмаган тақдирда божхона расмийлаштируви умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
3. Товарларнинг, шу жумладан электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рухсат берувчи тусдаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда давлат божхона хизмати органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эгадир.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 382-модда; 2016 й., 13-сон, 121-модда, 25-сон, 308-модда; 2017 й., 20-сон, 366-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон; 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)