Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПИЛЛАЧИЛИКНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИПАКЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Пиллачиликнинг мавжуд озуқа базасини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантириш, шу асосда пилла етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат ер ресурслари қўмитаси, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган вилоятлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1-иловага* мувофиқ тутзорларини «Пилла-холдинг» холдинг компаниясининг туман пилла тайёрлаш ва уни қайта ишлаш корхоналарига тажриба тариқасида узоқ муддатли ижарага берсин.
* 1-илова берилмайди.
Бунда ижара ҳақи ундириш ер солиғи ставкаси миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 апрелдаги 118-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, пиллачилик хўжаликларининг қишлоқ хўжалик ерларидан асосан тут уруғлиги ва экиш материали етиштириш, пиллачиликнинг озуқа базасини барпо этиш мақсадида тут дарахтлари ўтказиш учун фойдаланилиши керак.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тут дарахтлари сақланиши ва уларнинг маҳсулдорлиги оширилиши учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, раҳбарларига талабчанликни оширсинлар, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишмасдан тут дарахтлари асоссиз равишда қўпориб ташланишига йўл қуювчи раҳбарлар ва шахсларни жавобгарликка тортсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё тадқиқотлари республика маркази ҳамда «Ўзбек ипаги» уюшмаси Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2000-2001 йилларда тут парвонасини қириб ташлаш ва уни тўлиқ йўқотиш ҳамда тарқалишига йўл қўймаслик юзасидан профилактика чора-тадбирларини амалга оширсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
ҳар йили бўлажак пилла тайёрлаш мавсумида пилланинг навлари бўйича чекланган шартномавий нархлар юзасидан тавсияларни ишлаб чиқсинлар;
пилла етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китобларни пилланинг амалдаги стандарт бўйича аниқланадиган нав таркибини ҳисобга олган ҳолда шартномавий нархларга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширсинлар.
9. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
пилла етиштирувчи хўжаликлар пиллани ички бозорда улар томонидан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина сотишлари мумкин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги 314-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 399-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикага импорт бўйича касалликка чалинган ва сифатсиз ипак қурт уруғи келтирилишига йўл қўймаслик мақсадида улар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти хулосаси берилгандан кейин олиб келинади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 март,
96-сон