Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қайд этиб ўтилсинки, мустақиллик йилларида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш натижасида мамлакатда узлуксиз 12 йиллик таълимнинг замонавий тизими яратилди, республиканинг барча минтақаларидаги умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг тўлиқ қамраб олинишини таъминлайдиган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг кенг тармоғи шакллантирилди, бунда битирувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда танлаган мутахассисликлари бўйича ўқитиш назарда тутилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланган, 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб республика ҳудудларида 1-иловага* мувофиқ 35 та касб-ҳунар коллежини, касблар ва мутахассисликларни кенгайтириб ва бирхиллаштириб қайта ихтисослаштиришга доир таклифлари маъқуллансин.
3. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш параметрлари 2 ва 2.1 — 2.14-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.