Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.05.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси нормаларини амалга ошириш, шунингдек республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларидан ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
6. Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танловда танлаб олиш Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи тижорат банкларига танлаб олишда қатнашиш учун таклифнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 65-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).