Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки акциядорларининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг янги таҳрирдаги устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 10 мартдаги 39-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 8-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори)» 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 62-модда).