|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети комплекси қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 апрель,
83-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 апрелдаги 83-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 августдаги 222-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандда:
а) учинчи хатбошидаги «очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ишлар Бошқармасининг Қурилиш бирлашмаси» сўзлари «Қурилиш бирлашмаси» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг биринчи хатбошидаги «очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада:
а) «Тадбирлар номи» устунидаги 2-позициядан «ва сузиш ҳавзасидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3 ва 4-позициялар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) «Объектлар манзили» устунининг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Г9 А мавзеси, 26 б-уй»;
г) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
| « |
10. |
Собиқ ошхона биносини реконструкция қилиш, унда жалб этилган хорижий мутахассислар учун 20 ўринли меҳмонхонани жойлаштириш. |
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, |
2015 йил |
» |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 169-модда)