|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.2022
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан 2022 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2356-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 15 мартдаги 15 ва 29-сон қарори (рўйхат рақами 2356, 2012 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 200-модда) билан тасдиқланган Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 март,
6-қ/қ -сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 март,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 9 мартдаги 6-қ/қ ва 22-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Йўриқномага мувофиқ йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига (бундан буён матнда санаторийлар деб юритилади) берилади.
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаларига юбориш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
«3. Йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифасига қуйидаги шахслар киради:
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
ёлғиз кексалар;
ёшга доир пенсионерлар.
4. Йўлланмаларни бериш даврийлиги:
а) ҳар йили (навбат асосида):
уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
ёлғиз кексаларга;
б) икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
в) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба − ёшга доир пенсионерларга.».
3. 5-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази (бундан буён матнда миллий марказ деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «вазирликка» деган сўз «миллий марказга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «вазирликнинг» деган сўз «миллий марказнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 7-банддаги «вазирликка» деган сўз «миллий марказга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ногиронлар ва кексалар навбатдаги йўлланмани олиш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган йўлланмаларни бериш даврийлиги бўйича белгиланган муддат келган вақтда эга бўлади.».
7. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар учун санаторийларга йўлланмалар биринчи навбатда берилади.».
8. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Йўлланмалар ногиронлар ва кексаларга ўн икки кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин, тиббий хулосага мувофиқ берилади.».
9. 11-банднинг еттинчи хатбошисидан «, ОИВ юққанлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
10. 19 ва 20-бандлардаги «Вазирлик» ва «вазирлик» деган сўзлар тегишлича «Миллий марказ» ва «миллий марказ»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Карлар жамияти ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» Республика Ассоциацияси билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 4 март
Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси К. АБДУЛЛАЕВ
2015 йил 4 март
Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти раиси А. АБДУНАБИЕВ
2015 йил 5 март
Ўзбекистон Карлар жамияти раиси Ж. РИХСИЕВ
2015 йил 5 март
«Ўзбекистон Чернобилчилари» Республика Ассоциацияси раиси Ю. НИКОНОВ
2015 йил 6 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 144-модда)