|
Ҳужжат 18.07.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Башарти халқаро шартномада фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш;
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.
3-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари
Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши;
аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўла олиши;
профилактика чора-тадбирларининг устунлиги;
соғлиғини йўқотган тақдирда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши;
тиббиёт фанининг амалиёт билан бирлиги.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини;
соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланишини;
соғлиқни сақлаш давлат тизимини бошқаришни;
санитария-эпидемиология хотиржамлигини таъминлаш устидан назоратни;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирлари кўрилишини, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилишни;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида статистика ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизими ўрнатилишини;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий суғуртасининг таянч дастурларини тасдиқлашни;
фуқароларнинг айрим гуруҳларига тиббий ёрдам кўрсатишда ва уларни дори-дармон билан таъминлашда имтиёзлар белгилашни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни ва назорат қилиб туришни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
соғлиқни сақлаш ва тиббий суғуртанинг, соғлиқни сақлаш сифати давлат стандартларининг норматив базасини ишлаб чиқади ҳамда барча тиббий муассасаларнинг уларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширади;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида тармоқ давлат дастурларини амалга оширади;
давлат томонидан кафолатланган ҳажми доирасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялайди;
даволаш-профилактика ва дорихона муассасаларининг сертификатцияси ва аккредитациясини амалга оширади;
шифокорларга хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш учун, фармацевтларга хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун лицензиялар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тиббий хизмат тарифлари даражасини бошқариб боради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланишга рухсат этилган дори воситалари ва препаратларини стандартлаштириш ва сертификация қилишни амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида даволаш-профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация, экология масалалари юзасидан чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларини шакллантириш, унинг муассасалари тармоғини ривожлантириш;
бирламчи тиббий-санитария ва тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш, улардан ҳамманинг баҳраманд бўла олишини таъминлаш, тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, тасарруфдаги ҳудудда фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш харажатларини молиявий таъминлашнинг ўз манбаларини шакллантириш;
фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлигини таъминлаш, профилактика, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
атроф муҳитни муҳофаза этиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирларини кўриш, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилиш;
соғлиқни сақлаш тизими органлари, муассасалари ва корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини назорат қилиб бориш;
ногиронлар ва тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг куч-қувватини тиклайдиган муассасалар ташкил этиш ва улар фаолиятини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фуқароларга санитария-гигиена ва экология таълими беришни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шароитлар яратиш;
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Соғлиқни сақлаш тизими
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилади.
8-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизими
Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига давлат мулки бўлган ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг бошқарув органларига бўйсунувчи даволаш-профилактика ва илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тайёрлайдиган ҳамда уларни қайта тайёргарликдан ўтказадиган ўқув юртлари, фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари, санитария-профилактика муассасалари, суд-тиббий экспертиза муассасалари, тиббий дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда асосий фаолияти фуқаролар соғлиғини сақлаш билан боғлиқ бошқа корхона, муассаса ва ташкилотлар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Илмий-тадқиқот институтларининг клиникалари, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари барпо этадиган даволаш-профилактика ва дорихона муассасалари давлат соғлиқни сақлаш тизимига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрасатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бепул тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармони билан Республика ихтисослаштирилган марказлари томонидан давлат бюджет маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги 48-сонли қарори билан Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзга эга бўлган шахслар рўйхати тасдиқланган. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган (2-илова).
Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмининг белгилангандан ортиқча тиббий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш қўшимча хизматлар бўлиб, аҳоли томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан белгиланган (1-илова).
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
9-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари қуйидагилардан иборат:
давлат бюджети маблағлари;
тиббий суғурта маблағлари;
фуқароларнинг соғлиғини сақлашга мўлжалланган мақсадли фондларнинг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даволаш-профилактика муассасаларининг давлат томонидан кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий ёрдам кўрсатганлик учун ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун олинган маблағлари;
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахсларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига ихтиёрий ва хайрия бадаллари;
банкларнинг кредитлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига хусусий табобат амалиёти ёки хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, хусусий корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ билан таъминланадиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари ҳамда табобат ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларга тааллуқли даволаш-профилактика муассасалари фуқароларнинг айрим гуруҳларига бепул тиббий хизмат кўрсатадилар. Бундай хизматларнинг ҳажми, рўйхати, уларни кўрсатиш тартиби ҳамда компенсацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонунига мувофиқ иккинчи қисм қўшилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Соғлиқни сақлаш корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, шунингдек табобат ҳамда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга лицензиялар бериш тартиби ва шартлари
Соғлиқни сақлаш корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек жисмоний шахслар лицензияга эга бўлган тақдирдагина табобат ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Давлат, хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига лицензиялар бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги
Аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар томонидан санитария-гигиена йўсинидаги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилиши орқали таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сон Қонуни, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони, Ўзбекитон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4649-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори.
II. ФУҚАРОЛАРНИНГ СОҒЛИҒИНИ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
13-модда. Фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида дахлсиз ҳуқуққа эгадирлар.
Давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Ушбу қоидани бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-моддаси.
14-модда. Ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, соғлиқни сақлашда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
15-модда. Фуқароларнинг соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи
Фуқаролар соғлиққа таъсир этувчи омиллар ҳақида, шу жумладан яшаш ҳудудининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги тўғрисида, овқатланишнинг оқилона нормалари хусусида, товарлар, ишлар, хизматлар, уларнинг хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида ўз вақтида ва аниқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 221-I-сон «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 5 ва 6-моддалари.
16-модда. Фуқароларнинг тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи
Касал бўлиб қолганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда ва бошқа ҳолларда фуқаролар профилактик, ташхис қўйиш-даволаш, куч-қувватни тиклаш, санаторий-курорт, протез-ортопедия ёрдами ва бошқа хил ёрдамни, шунингдек беморларни, меҳнатга лаёқатсиз ва ногирон кишиларни боқиш-парваришлаш юзасидан ижтимоий чора-тадбирларни, шу жумладан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлашни ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-ижтимоий ёрдам тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар томонидан кўрсатилади.
Фуқаролар ўзларини ихтиёрий равишда тиббий суғурта қилдириш асосида, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари, ўз шахсий маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг айрим тоифалари протезлар, ортопедик ва мослама буюмлар, эшитиш аппаратлари, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа махсус воситалар билан имтиёзли тарзда таъминланиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳуқуққа эга бўлган фуқароларнинг тоифаларини, шунингдек уларни таъминлаш шартлари ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сонли «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Айрим турдаги касб-кор билан шуғулланувчи фуқароларнинг соғлиғини сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган ишлаб чиқаришлар ҳамда айрим касбларнинг ходимлари ишга кириш вақтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтадилар.
Қаранг: «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.).
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Соғлиғининг ҳолатига кўра фуқаро айрим турдаги касб-кор ҳамда юқори даражали хавф манбаи бўлган фаолият билан шуғулланишга вақтинча ёки доимий лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Бундай қарор тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган фаолиятлар рўйхатига мувофиқ ҳолда тиббий комиссиялар чиқарган хулоса асосида қабул қилинади ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчилар ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
18-модда. Оила соғлиғини сақлаш
Ҳар бир фуқаро давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида оилага тааллуқли масалалар, ўзида ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар бор-йўқлиги юзасидан, никоҳ ва оила муносабатларининг тиббий-руҳий жиҳатлари юзасидан бепул маслаҳатлар олиш, шунингдек тиббий-ирсий ҳамда бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ва текширувдан ўтиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ҳар бир оила ўзига оилавий шифокор танлаш ҳуқуқига эга.
Болали оилалар фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.).
19-модда. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари
Давлат вояга етмаганларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини уларнинг жисмоний, маънавий ривожланиши учун, касалликларнинг олдини олиш учун энг қулай шароит яратиш, шунингдек мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ва бошқа муассасаларда тиббий хизматни йўлга қўйиш орқали таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор вояга етмаганлар ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра бюджет маблағлари, хайрия жамғармалари ва бошқа фондларнинг маблағлари, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимоя тизими муассасаларида яшашлари мумкин.
Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
20-модда. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий ва муқобил хизматга чақириладиган ҳамда ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсиз эканликларини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш ҳамда ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида ҳарбий хизматдан муддатидан илгари бўшатилиш ҳуқуқига эга.
Ҳарбий ва муқобил хизматга чақириладиган ёки ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқаролар тиббий текширувдан ўтади ҳамда соғлиғига кўра ҳарбий хизматга чақирувни кечиктириш ёки чақирувдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган тиббий маълумотлар тўғрисида тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
21-модда. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ўз ичига стационар-амбулатория йўли билан даволашни, санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштиришни, ёлғиз кексаларга уларнинг ўз уйида ҳамда интернат-уйларда хизмат кўрсатишни қамраб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Ногиронларнинг ҳуқуқлари
Ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар ва болаликдан ногиронлар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия мосламалари, ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиш, шунингдек касб-кор эгаллаш ва қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ногиронларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ва уларга бериладиган имтиёзлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Фавқулодда вазиятлар туфайли жабр кўрган фуқароларнинг ҳуқуқлари
Фавқулодда вазият туфайли жабр кўрган фуқаролар бепул тиббий ёрдам олиш ва соғлиқни тиклаш тарзида даволаниш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳаёти ва соғлиқларига таҳдид солаётган хавфни камайтиришга қаратилган гигиена чора-тадбирлари ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Фавқулодда вазият шароитида одамларни қутқариш ва тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида жабр кўрган фуқароларга бепул даволаниш, шу жумладан санаторий ва курортларда даволаниш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий компенсация олиш кафолатланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом».
24-модда. Беморнинг ҳуқуқлари
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари;
шифокорни ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш;
санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўйган тартибда ўз илтимосига кўра бошқа мутахассисларнинг консилиум қилиши ва улардан маслаҳатлар олиш;
тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;
ўз ҳуқуқ ва бурчлари хусусида ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумот олиш, шунингдек соғлиғининг ҳолатига доир маълумотларни унинг манфаатини кўзлаган ҳолда берса бўладиган шахсларни танлаш;
ихтиёрий тиббий суғурта доирасида тиббий ва бошқа хил хизматлардан фойдаланиш;
тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлиғига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқини ҳимоя қилиши учун ҳузурига адвокат ёки бошқа қонуний вакил қўйилиши.
Ҳуқуқлари бузилган тақдирда бемор ёки унинг қонуний вакили бевосита даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахсига, юқори бошқарув органига ёки судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
25-модда. Фуқароларнинг ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи
Ҳар бир фуқаро ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумот, шу жумладан текшириш натижалари, қандай касали борлиги, қандай ташхис қўйилганлиги, касалликнинг бундан буён қандай кечишига оид тахминлар, даволаш усуллари ва бу усуллар билан боғлиқ хавф-хатар, тиббий аралашувнинг эҳтимол тутилган турлари ва уларнинг оқибатлари, амалга оширилган даволашнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаронинг соғлиғи ҳақидаги маълумотни унинг ўзига, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар ҳамда қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни эса уларнинг қонуний вакилларига даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори, бўлим мудири ёки текшириш ва даволашда бевосита қатнашаётган бошқа мутахассислар беради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31 боби.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Касалликнинг кечиши номақбул деб тахмин қилинган ҳолларда бу ҳақда фуқарога ва, башарти унинг ўзи оила аъзоларига хабар қилишни тақиқламаган ва (ёки) бундай маълумот берилиши учун бирор шахсни тайинламаган бўлса, беморнинг оила аъзоларига тиббий-одоб меъёрларига риоя қилган ҳолда хабар қилиниши керак.
Фуқаронинг талабига мувофиқ унга соғлиғининг ҳолатини акс эттирувчи тиббий ҳужжатлардан кўчирмалар берилади.
Фуқаронинг тиббий ҳужжатларида акс этган маълумотлар шифокорлик сири бўлиб, у фақат ушбу Қонун 45-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослардагина фуқаронинг розилигисиз тақдим этилиши мумкин.
26-модда. Тиббий аралашувга розилик бериш
Фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билган ҳолда ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шартидир.
Фуқаронинг аҳволи ўз хоҳиш-иродасини изҳор этишга имкон бермайдиган, тиббий аралашувни эса кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқаронинг манфаатини кўзлаб тиббий аралашувни амалга ошириш масаласини консилиум ҳал қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахсларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор ҳал этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан тиббий аралашувга уларнинг қонуний вакиллари розилик беради. Ота-она ёки бошқа қонуний вакиллар йўқлигида тиббий аралашув тўғрисидаги қарорни консилиум қабул қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахслари ва беморнинг қонуний вакилларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор қабул қилади.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
27-модда. Тиббий аралашувни рад этиш
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса — тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
Башарти тиббий аралашувни беморнинг қонуний вакили рад этса ва бу ҳол бемор учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлса, шифокор бу ҳақда васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши шарт.
28-модда. Фуқароларнинг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Атрофдагилар учун хавфли касалликка чалинган шахсларга фуқаролар ёки улар қонуний вакилларининг розилигисиз тиббий ёрдам кўрсатилишига (тиббий кўрикдан ўтказиш, касалхонага ётқизиш, кузатиш ва яккалаб қўйишга) қонун ҳужжатларида белгиланган асосларда ва тартибда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. ФУҚАРОЛАРГА ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
29-модда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами
Олдинги таҳрирга қаранг.
энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.
(29-модданинг биринчи қисми биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5 -сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларининг муассасалари томонидан кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдами шартнома асосида амалга оширилади ушбу Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шундай ёрдам кўрсатиладиган фуқароларнинг айрим гуруҳлари бундан мустасно.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳажми ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори.
30-модда. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам
Фуқаролар соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар қандай даволаш-профилактика муассасасида шошилинч тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига жойлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сонли қарори билан тасдиқланган Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тартибга солинади (3-илова).
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Улар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан бўйин товлаганлик, шунингдек фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси.
Тез тиббий ёрдам давлат соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармони билан тасдиқланган «Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази тўғрисида»ги низом.
Фуқаронинг ҳаёти хавф остида бўлган тақдирда тиббиёт ходимлари уни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун ҳар қандай транспорт туридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Милиция, ёнғиндан сақлаш, авария хизматлари, транспорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек бошқа касб-кор вакиллари тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда қонун ҳужжатларига биноан зиммаларига юклатилган бирламчи шошилинч ёрдамни кўрсатишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сонли «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
31-модда. Ихтисослашган тиббий ёрдам
Ихтисослашган тиббий ёрдам профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг ва мураккаб тиббий технологиялардан фойдаланишнинг махсус усулларини тақозо этувчи касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилади.
Ихтисослашган тиббий ёрдам мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис шифокорлар томонидан кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатиладиган ихтисослашган тиббий ёрдамнинг турлари, ҳажми ва сифат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
32-модда. Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва доимий тиббий кузатув таъминланади.
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати ва бундай касалликларга чалинган шахслар учун имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли «Ижтимоий аҳамиятли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ва бундай касалликларга дучор бўлган шахсларга имтиёзлар белгилаш тўғрисида»ги қарори.
Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам турлари ва ҳажмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгилайди.
33-модда. Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш
Атрофдагилар учун хавфли бўлган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган касалликларга чалинган фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ана шундай мақсадга мўлжалланган муассасаларида бепул амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 февралдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар рўйхати».
Атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг турлари ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланади.
34-модда. Профилактика, ташхис қўйиш, даволашнинг янги усулларини, дори-дармонлар, иммунобиология препаратлари ва дезинфекция воситаларини қўлланиш ҳамда биологик-тиббий тадқиқотлар ўтказиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Соғлиқни сақлаш амалиётида фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланишга рухсат этилган профилактика, ташхис қўйиш, даволаш усулларидан, тиббиёт технологиялари, дори-дармонлар, иммунобиология препаратлари ва дезинфекция воситаларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўлланишга рухсат этилмаган, лекин белгиланган тартибда кўриб чиқилаётган ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори-дармонлардан беморни даволаш манфаатини кўзлаб фақат унинг ихтиёрий равишдаги ёзма розилиги олинганидан кейин, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларни даволашда эса фақат уларнинг ҳаёти бевосита хавф остида қолган тақдирда ва қонуний вакилларининг ёзма розилиги билангина фойдаланиш мумкин.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори-дармонларни, иммунобиология препаратлари ва дезинфекция воситаларини, шу жумладан чет элда фойдаланиладиганларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инсонни объект сифатида жалб этиб, биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фақат лаборатория тажрибалари ўтказилганидан ва фуқаронинг ёзма розилиги олинганидан кейингина давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида йўл қўйилади. Фуқарони биологик-тиббий тадқиқотларда қатнашишга мажбурлаш мумкин эмас.
Биологик-тиббий тадқиқот ўтказишга фуқародан розилик олинаётганда унга тадқиқотнинг мақсади, усуллари, қўшимча оқибатлари, эҳтимол тутилган хавфи, тадқиқотнинг қанча давом этиши ва кутилаётган натижаларига оид маълумотлар берилиши лозим. Фуқаро тадқиқотнинг исталган босқичида унда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сонли «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Белгиланган тартибда текширув синовларидан ўтмаган профилактика, ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори-дармонларни тарғиб қилиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш тақиқланади. Ушбу нормани бузиш қонунда белгиланганидек жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-модда. Фуқароларни дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш
Шифокорнинг дориқоғози бўйича ва дориқоғозсиз бериладиган дори-дармонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Дори-дармонлар ва якка тартибда фойдаланиладиган тиббиёт буюмлари билан имтиёзли асосларда таъминланадиган фуқароларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади. Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорлари фуқароларнинг дори-дармонлар билан имтиёзли асосларда таъминланиши учун дориқоғоз ёзиб бериш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА
36-модда. Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертизалаш
Фуқароларнинг касаллик, шикастланганлик, ҳомиладорлик, туққанлик, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлик, протез қўйдирганлик, санаторий-курортда даволанганлик муносабати билан ва бошқа ҳоллардаги меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертизалаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертизалаш давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорлари томонидан ўтказилади ва улар фуқароларга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини беради. Хусусий ва бошқа хил соғлиқни сақлаш тизимларида даволанган фуқароларга меҳнатга лаёқатсизлик варақалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаб қўядиган тартибда берилади.
Қаранг: «Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015 й.).
Меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик экспертизаланганида ходимни соғлиғининг ҳолатига қараб вақтинча ёки доимий равишда бошқа ишга ўтказиш зарурати ва муддати аниқланади, шунингдек фуқарони белгиланган тартибда, шу жумладан унда ногиронлик белгилари мавжуд бўлган тақдирда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига йўллаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37-модда. Тиббий-меҳнат экспертизаси
Тиббий-меҳнат экспертизаси фуқаролар ногиронлигининг сабаби ва гуруҳини, уларнинг меҳнат лаёқатини йўқотганлик даражасини, улар соғлиғини тиклашнинг турлари, ҳажми ва муддатини ҳамда ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирларини белгилайди, тегишли хулосалар беради. Ушбу хулосалар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурияти учун мажбурийдир.
Тиббий-меҳнат экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-меҳнат экспертизасини ўтказган муассасанинг хулосаси устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38-модда. Ҳарбий-тиббий экспертиза
Ҳарбий-тиббий экспертиза ҳарбий ёки муқобил хизматга чақириладиган, ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органларининг захирасида (резервида) турган фуқароларнинг ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги жиҳатидан ҳарбий хизматга яроқли ёки яроқсиз эканлигини, касаллик, ярадорлик, шикастланганлик ҳарбий хизмат (ҳарбий йиғинларни ўташ) билан боғлиқлигини аниқлайди, ҳарбий хизматчиларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг соғлиғини тиклашнинг турлари, ҳажми ва муддатини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий-тиббий экспертизани ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек ҳарбий ёки муқобил хизматга чақириладиган, ҳарбий хизматга контракт бўйича кирадиган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар соғлиғининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган талабларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Ҳарбий-тиббий экспертизанинг хулосалари мансабдор шахслар ижро этиши учун мажбурийдир. Ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказган муассасанинг хулосаси устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
39-модда. Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизалари
Суд-тиббиёт экспертизаси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида эксперт томонидан, унинг йўқлигида эса — экспертиза ўтказишга жалб этилган шифокор томонидан суриштирув ўтказаётган шахс, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд-психиатрия экспертизаси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг шу мақсадга мўлжалланган муассасаларида ўтказилади.
Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд-тиббиёт ва суд-психиатрия экспертизаларини ўтказган муассасаларнинг хулосалари устидан фуқаронинг ўзи ёки унинг қонуний вакили судга шикоят қилиши мумкин.
40-модда. Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш ва одамнинг ўлган вақтини аниқлаш
Патологик-анатомик тадқиқотлар соғлиқни сақлаш муассасаларида одам ҳаётлигида ҳамда ўлганидан сўнг ташхис қўйиш (биопсия ва аутопсия), шунингдек, клиник шароитда ташхис қўйиш ва касалликни даволаш ишларининг тўғри олиб борилганлигини назорат қилиш, ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар олиш мақсадида ўтказилади.
Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш ва одамнинг ўлган вақтини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
V. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ
41-модда. Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига олий ёки ўрта махсус тиббиёт ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисида диплом олган шахслар, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган муайян тиббиёт ва фармацевтика фаолияти турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эса диплом ва лицензия олган шахслар эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тиббиёт ва фармацевтика маълумоти тўғрисидаги дипломни хорижий давлатларда олган шахсларнинг тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом.
Ўз касби бўйича уч йилдан кўп ишламаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли фаолият билан шуғулланишига тегишли ўқув юртларида қайта тайёргарликдан ўтганларидан кейин ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аттестация комиссиялари ўтказадиган аттестация асосида йўл қўйилади.
Тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида тугалланмаган олий маълумоти бўлган шахсларнинг тиббиёт соҳасида ўрта маълумоти бўлган ходимлар ишлайдиган лавозимларда тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Олий ва ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари талабаларининг фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишда таълим дастурларига мувофиқ қатнашишига тиббиёт ходимлари назорати остида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Ғайриқонуний равишда тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
42-модда. Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Олий ёки ўрта махсус тиббий маълумот тўғрисида диплом ва танлаган фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олган шахслар хусусий тиббиёт амалиёти, шу жумладан табиблик (халқ табобати) билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини профессионал тиббиёт уюшмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек рухсатнома (лицензия) берган орган назорат қилиб боради.
Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланишга рухсатнома берган органнинг ёки суднинг қарори билан тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Профессионал тиббиёт ва фармацевтика уюшмалари
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббиёт ва фармацевтика амалиётини ривожлантириш, илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касб фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш мақсадида ихтиёрий асосда таркиб топадиган профессионал уюшмалар ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари тузиш ҳуқуқига эга.
Профессионал тиббиёт, фармацевтика уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари ўз фаолиятларини уставлар асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
44-модда. Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди
Шифокор дипломини олаётган шахслар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Шифокор деган юксак унвонни олиб, тиббиёт фаолиятига киришар эканман:
ўзимнинг бор билим ва маҳоратимни беморни даволашга ҳамда инсон соғлиғини сақлашга бағишлашга;
ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир беморга куч-ғайратим ва вақтимни аямай тиббий ёрдам кўрсатишга;
беморнинг соғлиғини шахсий манфаатларимдан юқори қўйишга, камтар ва ҳалол бўлишга, ўз билим ва маҳоратимни доимо ошириб боришга;
шифокор сирини сақлашга;
кишиларга ҳамиша меҳр-мурувват ва шифо топишларига ишонч ҳадя этишга;
Буқрот, Абу Али ибн Сино сингари улуғ табибларнинг шонли анъаналарини давом эттиришга тантанали қасамёд қиламан.
Ушбу қасамёдга умримнинг охиригача содиқ қолишга қасамёд қиламан».
Шифокорлар қасамёдни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
45-модда. Шифокор сири
Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлиғининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар шифокор сирини ташкил этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари»нинг 20-банди.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга доир ва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
(45-модданинг учинчи қисми бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.
Шифокор сири ҳисобланган маълумотлар қонунда белгиланган тартибда берилган шахслар шифокор сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан баб-баравар жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46-модда. Фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
Фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган ҳолларда айбдорлар жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишга сарфланган маблағлар уларнинг соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган жисмоний ва юридик шахслардан ундирилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз касб-кор вазифаларини малакали бажармаганликлари оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етган ҳолларда етказилган зарар ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Зарарнинг ўрнини қоплаш тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан озод этмайди.
47-модда. Соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ушбу Қонунда белгиланган фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатлари устидан юқори давлат органларига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 29 август,
265-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2007 й., 40-сон, 411-модда; 2010 й., 20-сон, 148-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 2019 й., 2-сон, 47-модда, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 03.08.2021 й., 03/21/705/0742-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон; 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)