Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-415-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
2. «Тошуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг тиббиёт-санитария қисми, Тошкент шаҳар тез Тиббий ёрдам станцияси, республика ва Тошкент вилоят санитария авиацияси негизида 7-иловага* мувофиқ таркибда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказини минтақавий филиаллари билан ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифи маъқуллансин.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 6 январдаги ПФ-2171-сонли «Ибн Сино халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 январдаги 36-сонли «Ибн Сино халқаро жамғармасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарори.