Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.06.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2653]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 27 майдаги 262-сонли ««Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2653-1, 19.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 январь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 7 январдаги 1-сонли буйруғига
ИЛОВА
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бош, туман(шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. ТМЭК кўрик далолатномаси (бундан буён матнда кўрик далолатномаси деб юритилади) ТМЭК кўрик натижалари бўйича хулоса (бундан буён матнда ТМЭК хулосаси деб юритилади) чиқариш учун асос бўладиган асосий тиббий маълумотлар ва ижтимоий омилларни ёзиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланади.
2. Кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш ТМЭКлар томонидан мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
ТМЭК кўригидан ўтиш учун юбориладиган шахсларга (бундан буён матнда кўрикдан ўтувчилар деб юритилади) мазкур Қоидаларнинг1-иловасига шаклга мувофиқ кўрик далолатномаси расмийлаштирилади.
3. Ҳар бир ТМЭК врач-эксперти ўз хизмат вазифаси доирасида кўрик далолатномаларининг ўз вақтида ва сифатли расмийлаштирилиши учун жавобгардир.
Кўрик далолатномаларининг ўз вақтида ва сифатли расмийлаштирилиши устидан умумий назорат ТМЭК раиси томонидан амалга оширилади.
2-боб. ТМЭКга тақдим қилинган ҳужжатларни қабул қилиш
4. ТМЭКда кўрикдан ўтиш учун қабул қилинадиган тиббий ва бошқа ҳужжатлар (бундан буён матнда ҳужжатлар деб юритилади) даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) раиси ёки масъул шахси томонидан тақдим этилади.
Кўрикдан ўтувчилар ва бошқа шахслардан ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
5. Кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга тақдим қилинган ҳужжатлар ТМЭК врач-экспертлари томонидан коллегиал кўриб чиқилади. ТМЭКнинг врач-экспертлари:
тиббий текширувнинг сифати, ТМЭКга ўз вақтидалиги ва юборилишининг асослилиги ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларнинг хаққонийлигига;
ТМЭКга йўлланманинг (бундан буён матнда 088/ҳ-шакл деб юритилади) тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлигига;
амбулатор карта ва касаллик тарихидан кўчирмаларда имзолар ва думалоқ муҳр борлигига;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг берилган санаси ва муддатлари, қўйилган ташхис ва иш берувчининг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қабул қилганлик тўғрисидаги белги қўйилганлигига эътибор беришлари лозим.
Даволаш-профилактика муассасалари томонидан расмийлаштирилган 088/ҳ-шаклнинг муддати бир ойдан ўтиб кетган тақдирда, ТМЭК томонидан қабул қилинмайди.
6. Уйда ёки стационарда сайёр кўрикни ўтказиш лозим бўлганда, кўрикдан ўтувчининг 088/ҳ-шакл титул варақаси юқори чап қисмига ТМКнинг кўрикни уйда ёки стационарда ўтказишни асословчи ёзма тавсияси кўрсатилади.
7. Агар ТМЭК кўригидан ўтиш вақтида кўрикдан ўтувчи республиканинг бошқа ҳудудида вақтинча яшаётган бўлса («Саҳоват» ва «Мурувват» уйлари ҳамда мажбурий даволанишдаги шахслардан ташқари) ва соғлиғи ҳолатининг оғирлиги сабабли транспортировка қилишга қарши кўрсатма бўлган тақдирда, кўрикдан ўтувчининг (қонуний вакилининг) аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) билан келишилган ҳолда кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги Бош ТМЭК раисининг рухсати билан тегишли ТМЭКда кўрикдан ўтказилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Бунда, ҳужжатлар кўрикдан ўтувчи жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаси томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТМЭКга тақдим этилади. Кўрикдан ўтказган ТМЭК томонидан кўрик далолатномаси расмийлаштирилади ҳамда ТМЭК раиси ва врач-экспертлари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлангандан сўнг кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги тегишли ТМЭКга 7 кундан кечиктирмай (алоҳида ҳолатларда, узоқ туманларни инобатга олиб 10 кундан кечиктирмай) юборилади. Кўрикдан ўтказган ТМЭК томонидан юборилган кўрик далолатномасига асосан ногиронлик белгиланганда, кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган тегишли ТМЭК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома, касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси белгиланганда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўрик далолатномасидан кўчирма расмийлаштирилади.
ТМЭК хулосасининг тўғри белгиланиши учун кўрикдан ўтказган ТМЭК жавобгар ҳисобланади. Агар кўрикдан ўтказган ТМЭК хулосаси доимий рўйхатда турадиган ҳудуддаги ТМЭК томонидан ўзгартирилса, жавобгарлик кўрикдан ўтувчи доимий рўйхатда турадиган ТМЭК зиммасига юклатилади.
«Саҳоват» ва «Мурувват» уйлари, шунингдек мажбурий даволанишда бўлган шахслар тегишли ТМЭКларда кўрикдан ўтказиладилар. Кўрикдан ўтувчиларнинг ҳужжатлари, ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги ТМК томонидан расмийлаштирилади ва тегишли ТМЭКга тақдим қилинади.
8. Ногиронлик сабабларини белгилаш учун асос бўладиган қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин:
«меҳнатда майибланиш» сабабини белгилаш учун — меҳнат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида далолатнома;
«касб касаллиги» сабабини белгилаш учун — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколатли соғлиқни сақлаш муассасасининг хулосасидан (касаллик тарихидан) кўчирма;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
«болаликдан ногиронлик» сабабини белгилаш учун — ТМКнинг ногирон болага бериладиган тиббий хулосаси ёки 18 ёшгача бўлган даврда ногиронликка олиб келган касалликка чалинганлигини тасдиқловчи даволаш-профилактика муассасасининг касаллик тарихидан (амбулатор картадан) кўчирма;
«Чернобиль АЭСдаги ҳалокат туфайли майибланганлик ёки касалланганлик» сабабини белгилаш учун — ногиронликка олиб келган касалликнинг Чернобиль АЭСдаги ҳалокатни бартараф қилиш билан боғлиқлиги тўғрисидаги Республика экспертлари кенгашининг хулосаси ва кўрикдан ўтувчининг нурланиш зонасида (ҳудудида) бўлганлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилган ҳарбий гувоҳномаси;
«фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик», «ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган касаллик», «ҳарбий хизматни ўташ даврида орттирилган касаллик», «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик», «Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия)», «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия)», «ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия)», «ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия)» сабабларини белгилаш учун — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ёки Давлат хавфсизлик хизмати марказий ҳарбий тиббий комиссияларининг касаллик тўғрисидаги гувоҳномаси.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
9. Ишловчи кўрикдан ўтувчилар меҳнат дафтарчаси нусхасини, ишламайдиган кўрикдан ўтувчилар (уларнинг қонуний вакили) эса қачондан бери ишламаслиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган аризани ТМК орқали тақдим қилади.
10. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар ТМЭКга қабул қилинмайди ва ушбу хато-камчиликларни бартараф этиш учун даволаш-профилактика муассасасига қайтарилади. Бунда ТМЭК бир вақтнинг ўзида эса ўз навбатида ушбу хато-камчиликларни рўйхатга олади.
11. ТМЭКга қабул қилинган ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ТМЭКда кўрикдан ўтиш талони расмийлаштирилади ҳамда ТМК орқали кўрикдан ўтувчига етказилади.
12. ТМЭКга тақдим этилган ҳужжатларни, шу жумладан фуқаролар мурожаатларини рўйхатга олиш учун ТМЭКда тегишли журналлар юритилади.
3-боб. Кўрик далолатномасини расмийлаштириш
13. Кўрик далолатномаси титул варақасининг 1 — 5-бандлари ТМЭК ҳамшираси томонидан тўлдирилади. Кўрик далолатномасининг қолган бандлари эса ТМЭКнинг врач-экспертлари томонидан расмийлаштирилади.
ТМЭК хулосаси чиқарилгандан сўнг кўрик далолатномасига тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
14. ТМЭК хулосасига кўра ногиронлик ва (ёки) касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси белгиланганда, ногиронлик тўғрисида маълумотнома ва (ёки) кўрик далолатномасидан кўчирма расмийлаштирилади.
Агар ТМЭК хулосасига кўра ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлса, кўрик далолатномасининг хулоса қисмига «ногиронлик гуруҳи белгиланмади» деб ёзиб қўйилади.
15. Кўрикдан ўтувчи охирги тиббий кўрикда белгиланган ногиронлик (касбий меҳнат лаёқатини йўқотилганлик даражаси) муддати тугаган кундан бошлаб беш йилдан ошган муддатда ТМЭКга мурожаат қилса, мурожаат кўрик далолатномасида «бирламчи» деб, агарда ногиронлик (касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлик даражаси) муддати тугаган кундан бошлаб беш йилдан ошмаган муддатда мурожаат қилса, «қайта» деб кўрсатилади.
16. Биринчи маротаба юборилган кўрикдан ўтувчиларга расмийлаштирилган кўрик далолатномаси ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни тикиш учун ТМЭКда кўрик иши очилади.
17. ТМЭК кўригидан ўтган ҳар бир ногиронга Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори билан тасдиқланган Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низомга асосан ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ишлаб чиқилади ва кўрик далолатномасининг реабилитация бўйича тавсиялар қисмига ҳамда 088/ҳ-шаклнинг қирқма талонига қайд этилади.
4-боб. «ТМЭК» дастурида маълумотлар ҳисобини олиб бориш
18. ТМЭК рўйхатида турувчи ногиронлар, касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилганлиги сабабли етказилган зарар учун тўлов пулини олувчилар (бундан буён матнда тўлов пули олувчилар деб юритилади), ногиронлик гуруҳи белгиланмаган шахслар, даволашни охиригача етказиш зарурлиги муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддати узайтирилган беморлар ҳисоби ва мониторингини таъминлаш учун ТМЭК хулосалари, шунингдек ногиронлар (тўлов пули олувчилар) миграцияси ва вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотлар «ТМЭК» дастурига киритилади.
Кўрикдан ўтувчилар тўғрисидаги маълумотлар кўрикдан ўтказилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан «ТМЭК» дастурига киритилади.
«ТМЭК» дастурига маълумотларни киритиш тегишли ТМЭК врач-эксперти ва ҳамшираси зиммасига юклатилади.
Маълумотларнинг «ТМЭК» дастурига сифатли, ҳаққоний ва тўғри киритилиши бўйича жавобгарлик ТМЭК раиси зиммасига юклатилади.
19. Ҳар бир ТМЭК ўзининг хизмат кўрсатиш ҳудуди бўйича «ТМЭК» дастурига кириш имконига эга. Ногирон (тўлов пули олувчи) доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудига кўчиб ўтган бўлса, «ТМЭК» дастурига мазкур ногироннинг (тўлов пули олувчининг) рўйхатда турган ТМЭКдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилади ва янги яшаш жойи бўйича тегишли ТМЭК томонидан ногирон (тўлов пули олувчи) тўғрисидаги маълумотлар илгари берилган уникал рақам асосида «ТМЭК» дастурига киритилади.
20. «ТМЭК» дастури бўйича ишларни бошқариш, маълумотлар ҳисобини юритиш, ахборотларни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, дастурни ишлаб чиққанлар билан келишилган ҳолда Инспекция томонидан амалга оширилади.
5-боб. Ногироннинг (тўлов пули олувчининг) яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан кўрик ишини юритиш
21. Ногирон (тўлов пулини олувчи) доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа ҳудудга кўчиб ўтган тақдирда, кўрик иши ногироннинг (тўлов пули олувчининг) янги кўчиб ўтган жойидаги ТМЭКнинг мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномаси асосида ТМЭК раисининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган конвертда почта орқали юборилади ёки ногиронга (тўлов пулини олувчига) ёхуд уларнинг қонуний вакилига мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида берилади.
Сўровнома ногироннинг (тўлов пулини олувчининг) паспортида янги яшаш жойида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги асосида берилади.
Кўрик иши ТМЭК сўровномани қабул қилиб олган кундан бошлаб икки иш кунида берилиши (юборилиши) лозим.
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади. Бунда унинг бир нусхаси ТМЭКда қолдирилади, иккинчи нусхаси эса кўрик ишига тикилади.
Қуйидагилар қонуний вакил ҳисобланадилар:
яқин қариндошлар (эр, хотин, ота-она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар);
боқувга олувчилар ёки боқувга олинган ўғиллар (қизлар);
васийликка ёки ҳомийликка олувчилар;
нотариал расмийлаштирилган ишончнома асосида бошқа шахслар.
22. Агарда ногирон (тўлов пулини олувчи) Ўзбекистон Республикасининг битта ҳудуди (вилоят) доирасида доимий яшаш учун бошқа туманга (шаҳарга) кўчган тақдирда, сўровнома ва кўрик ишларини қабул қилиш-топшириш бевосита тегишли ТМЭКлар ўртасида амалга оширилади.
23. Кўрик иши ногироннинг (тўлов пулини олувчининг) янги яшаш жойидаги ТМЭКда тегишли журналда рўйхатга олинади.
24. Қабул қилиб олинган кўрик иши ТМЭК врач-экспертлари томонидан ўрганиб чиқилади. Агар ногироннинг (тўлов пули олувчининг) соғлиғи ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланиш даражаси ўзгарганлиги аниқланса, ногирон (тўлов пули олувчи) белгиланган тартибда қайта кўрикдан ўтказилади.
25. Ногирон (тўлов пули олувчи) янги яшаш жойидаги ТМЭК томонидан рўйхатга олингандан сўнг мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рўйхатга олиш тўғрисида маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади, иккинчи нусхаси эса кўрик ишига тикилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
26. Ногирон (тўлов пули олувчи) рўйхатда турган ТМЭК томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетаётган ногиронларга (тўлов пули олувчиларга) мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ногироннинг (тўлов пули олувчининг) асосий индивидуал параметрлар идентификацияси тўғрисидаги хабарнома икки нусхада расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига юборилади, иккинчи нусхаси эса ТМЭКда қолдирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
27. Ногирон (тўлов пули олувчи) ижтимоий (пенсия) таъминоти бўйича халқаро шартномалар тузилмаган давлатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган тақдирда, кўрик ишидаги барча ҳужжатлардан нусха берилади. Кўрик ишининг асли ТМЭКда сақланади.
Ногирон (тўлов пули олувчи) доимий яшаш учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларга кўчиб кетган тақдирда, ногирон (тўлов пули олувчи) ёки унинг қонуний вакилига унинг аризаси ва рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган паспорт нусхаси асосида кўрик ишининг асли берилади.
28. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун бошқа мамлакатдан кўчиб келган фуқаронинг кўрик иши янги яшаш жойи бўйича тегишли ТМЭКга тақдим қилинади.
Ушбу фуқароларни ТМЭК рўйхатига олиш мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Кўрик ишларини ТМЭКда сақлаш
29. Кўрик ишлари ногирон (тўлов пули олувчи) рўйхатда турадиган ТМЭКда сақланади.
Берилган (юборилган) кўрик иши билан боғлиқ ҳужжатлар (сўровнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) алоҳида йиғма жилдда сақланади.
Кўрик ишларини сақланиши бўйича жавобгарлик ТМЭК раиси ва ҳамшираси зиммасига юклатилади.
30. Объектив сабабларга кўра (ёнғин, сув босиши ва бошқа техноген ва фавқулодда ҳолатларда) кўрик иши йўқолган ёки сақланмаган тақдирда, охирги кўрик далолатномаси дубликат шаклида тикланади.
31. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда вафот этган ногиронлар (тўлов пули олувчилар) рўйхати мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ТМЭКларга тақдим этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
7-боб. Якуний қоидалар
32. Кўрик далолатномаларини расмийлаштириш тартиби ва юритилиши бўйича амалга ошириладиган ишларни назорат қилиш Инспекция ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош ТМЭКлари томонидан амалга оширилади.
33. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 6 январь
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2015 йил 6 январь
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
1-ИЛОВА
‎‎____________________ «____» -сон ___________________________________ ТМЭК
‎‎( Республика, вилоят, шаҳар)

‎‎(шаҳар, туман, туманлараро, ихтисослаштирилган)‎

‎‎
‎____________- сонли КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎1. Кўрик бошланган сана ______________
‎Ўтказилган сана _____________________
‎Тугатилган сана _____________________
‎Кўрик ўтказилган жой______________________________________________________

‎‎(аниқ кўрсатилсин)

‎‎2. Ф.И.О._________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎3. Туғилган куни, ойи, йили __________________________________________________
‎4. Паспорт серияси ва рақами ________________________________________________
‎ким томонидан берилган____________________________________________________
‎5. Манзили_______________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎______________________________________ тел._______________________________
‎6. ТМЭКга мурожаат этиш сабаби ____________________________________________
‎7. ТМЭКга мурожаат этиш __________________________________________________

‎‎(бирламчи, қайта)

8. ТМЭК I шакл бўйича шифр ___________________МКБ 10 бўйича ________________
‎9. Маълумоти: йўқ, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий (тагига чизилсин)

‎‎10. Иш жойи _____________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎11. Мутахассислиги (малакаси) _______________________________________________
‎12. Асосий касби __________________________________________________________
‎13. Охирги йилда ўртача иш ҳақи ______________________________________________
‎14. Пенсия миқдори: тўлиқ, қисман, олмайди ____________________________________

‎‎(тагига чизилсин)

‎‎15. Бажараётган ишни тури ва шароити ________________________________________
‎_______________________________________________________________________
‎16. Ишни қандай бажаради __________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎17. Ишламайди ___________________________________________________________

‎‎(қачондан, сабаби)

‎‎18. Касбий малака: етарли, етарли эмас, паст, йўқ (тагига чизилсин)
‎19. Меҳнат қилишга муносабати: ишни давом эттириш, бошқа енгил ишга ўтиш, иш ҳажмини ва соатини камайтириш, янги касб ўрганиш, янги касб эгаллаш учун ўқиш, ишлаш учун хоҳиш йўқ ва б. (тагига чизилсин)
‎20. Коммунал турмуш ва оилавий шароити _____________________________________
‎________________________________________________________________________
‎21. Ижтимоий кўникма даражаси: яхши, ўрта, паст, йўқ (тагига чизилсин)
‎22. ТМЭКга юборган муассаса номи __________________________________________

‎‎
‎ЭКСПЕРТ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ

‎‎23. Шикоятлари___________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎24. Клиник-меҳнат анамнези _________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎25. Алоҳида объектив маълумотлар: бўйи __________см., вазни ___________ кг.
‎‎26. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик динамикаси (охирги 12 ойда)____________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎27. Врач экспертларнинг кўрик натижалари:
‎27а. Эксперт — терапевт кўриги ______________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎_________ (________________)

имзо‎

Ф.И.О.‎

‎‎27б. Эксперт — жарроҳ кўриги ______________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎___________ (_______________)

имзо‎

Ф.И.О.‎

‎‎‎‎27в. Эксперт-невролог кўриги _______________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
‎‎___________ (_______________)

имзо‎ ‎

Ф.И.О.‎ ‎

‎‎‎‎‎‎27г. Бошқа эксперт мутахассислар кўриги _____________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________ (_______________)

имзо‎ ‎

Ф.И.О.‎ ‎ ‎

28. Тиббий текшириш натижалари (функционал, лаборатор, рентгенологик ва б.) ______ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________

‎‎29. Клиник — эксперт ташхис:
‎‎‎‎‎29а. Асосий _____________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________

29б. Йўлдош _____________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎‎
‎29в. Асоратлари __________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎ ‎‎

‎‎ТМЭК ХУЛОСАСИ

‎‎30. Организм функциясини бузилиш тури:
‎(психик; тил ва нутқ; сенсор; статодинамик; қон айланиш; нафас олиш; овқат ҳазм бўлиш, ажратиш; қон яратилиш; модда ва энергия алмашиш; ички секреция; иммунитет функциялари; жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар) (тагига чизилсин)
‎31. Организм функциялари турғун бузилиши (енгил, ўрта, ифодаланган, кучли ифодаланган) ____________________________________________________даражада.
‎32. Ҳаёт фаолияти чекланиш тури ва даражаси:
‎а) ўз-ўзига хизмат кўрсатиш лаёқати ________________________ даража;
‎б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати ________________________ даража;
‎в) мўлжал олиш лаёқати ________________________ даража;
‎г) муомала қилиш лаёқати ________________________ даража;
‎д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати ________________________ даража;
‎е) ўқиш, билимларни ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни эгаллаб олиш лаёқати ________________________ даража;
‎ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати_______________________ даража.

‎‎33. Ногиронлик гуруҳи _____________________________________________________
‎34. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси ____________________ (______%)
(сўз билан ёзилади)‎
‎‎35. Ногиронлик сабаби _____________________________________________________

‎‎(амалдаги қонунчилик асосида)

‎‎36. Ногиронлик муддати ____________________________________________________

‎‎(амалдаги қонунчилик асосида)

37. Ногиронликнинг даврий муддати: 20_____ йил «1» ________________________ гача‎
‎38. Қайта ТМЭКдан ўтиш муддати: «______» ___________________________ 20___йил
‎39. Дастлаб ногиронлик келиб чиққан вақти _____________________________________

‎‎(зарурат туғилганда)

‎‎40. ТМЭК хулосасини чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар: _______________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎41. ТМЭК хулосасини қисқача асослаш: _______________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
‎‎42. Қайта ТМЭК кўригидан ўтаётганлар учун:
‎42а. ДПМда диспансер кўрик ўтказилиши даражаси ______________________________

‎‎(ситематик, эпизодик, ўтказилмаган)‎

‎‎42б. ТМЭКка асосли ёки асоссиз юборилган (тагига чизилсин)
‎43. Расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома:
‎Серияси _______________________ тартиб рақами______________________________
‎44. Расмийлаштирилган кўрик далолатномасидан кўчирма:
‎(меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинган кўрикдан ўтувчиларнинг белгиланган касбий меҳнатга лаёқатининг йўқотилиш даражаси)
‎Серияси __________________ тартиб рақами_______________________

45. ТМЭК раиси:‎

________________‎‎

(___________________)‎‎

Аъзолари:‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

________________‎‎ ‎‎

(___________________)‎‎ ‎‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

________________‎‎ ‎‎

(___________________)‎‎ ‎‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

________________‎‎ ‎‎

(___________________)‎‎ ‎‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

________________‎‎ ‎‎

(___________________)‎‎

‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

М.Ў.‎

‎Кўрик далолатномаси сифати ва назорат кўрик натижалари бўйича Бош ТМЭКнинг
‎ХУЛОСА ВА КЎРСАТМАЛАРИ

‎‎________________________________________________________________________
‎‎‎________________________________________________________________________
‎‎‎________________________________________________________________________
‎‎‎________________________________________________________________________
‎‎‎________________________________________________________________________
‎‎
‎‎Хулоса: _________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎‎‎ Кўрсатма ва эътирозлар:___________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________
Бош ТМЭК раиси‎

_____________‎

(___________________)

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

Аъзолари: ‎

___________‎

(___________________) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

_____________‎

(___________________) ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

_____________‎

(___________________) ‎‎

‎М.Ў.

(Ф.И.О.)‎‎

_____________‎

(___________________) ‎‎

(Ф.И.О.)

‎‎РЕАБИЛИТАЦИЯ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

‎‎I. Тиббий реабилитация:
‎‎Қайта тиклаш учун даволаш усули ____________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎Реконструктив операцияга тавсия ____________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(операция тури кўрсатилсин)

‎‎Ёрдамчи техник воситаларига тавсия __________________________________________

‎‎(тури кўрсатилсин)

‎‎Протез маҳсулотига тавсия __________________________________________________

‎‎(тури кўрсатилсин)

‎‎Ортопедик маҳсулотга тавсия _______________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎(тури кўрсатилсин)

‎‎Эшитиш аппаратига тавсия _________________________________________________

‎Ногиронлик аравачасига тавсия ______________________________________________

‎‎(тури кўрсатилсин)

‎‎II. Ижтимоий реабилитация:
‎‎Касбий-эргономик мосламага тавсия _________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎‎Реабилитация марказига тавсия ______________________________________________ ‎________________________________________________________________________
‎‎‎‎Инфраструктурани мослаштирилишига тавсия _________________________________ ‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎Махсус ўқув муассасаларида ўқиш ва тарбия олишга тавсия _______________________
________________________________________________________________________
‎Доимий давлат ижтимоий ёрдамига тавсия («Мурувват» ва «Саховат» уйи)___________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎III. Касбий реабилитация:

‎‎Касб-ҳунарга ўқитилишга тавсия, иш жойида, ўрта-махсус, олий ўқув юртларида ва махсус билим масканида ___________________________________________________
‎________________________________________________________________________ Ишга рационал жойлаштиришга тавсия: оддий меҳнат шароитида, маълум чекланган шароитда, махсус иш шароитида, уй шароитида (тагига чизилсин)__________________

‎‎Меҳнат жойи учун махсус-техник воситаларни, мосламаларни яратиб беришга тавсия ________________________________________________________________________________________________________________________________________________Тавсия этилган меҳнат турлари ______________________________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
2-ИЛОВА

‎‎‎‎______________ вилоят (Республика) ‎
‎_____сонли ______________ТМЭК раисига


СЎРОВНОМА

‎‎Сиздан____________________________________________________манзилда яшовчи _____________________________________________________________________ни

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎
‎манзилга доимий яшаш учун кўчиб келганлиги сабабли кўрик ишини юборишингизни сўраймиз.

‎‎Ногиронлик гуруҳи________________ сабаби _________________________________
‎муддати____________________ йилгача, касбий меҳнат лаёқати йўқотилиш даражаси___________________% ________________да ____ -сонли ТМЭК кўригидан

‎‎(сўз билан ёзилади)

(сана)‎

ўтган.‎
‎Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома серияси _________№_________________
‎Кўрик далолатномасидан кўчирма серияси_______________№________________
ТМЭК баённомаси №_______‎

‎‎_____________________

‎‎(сана)

‎‎№______- сонли ТМЭК раиси:

___________‎

‎‎_______________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
3-ИЛОВА

‎ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎«_____»_______________20___йил.
‎‎Биз қуйидаги имзо чекувчилар ______-сонли ТМЭК раиси________________________

‎‎(Ф.И.О)

‎‎ҳужжатни топширувчи ва фуқаро_____________________________________________

‎‎(ногирон, тўлов пули олувчи ёки уларнинг қонуний вакили)

‎‎ҳужжатни қабул қилиб олувчи, қуйидаги ҳужжатларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида ушбу далолатномани туздик.

‎‎1. Кўрик иши (кўрик далолатномалари ва мавжуд ҳужжатлар)________варақдан иборат.
‎2. Кўрик ишидаги мавжуд бўлган ҳар бир ҳужжатнинг тўлиқ номи (рўйхат асосида) ёзилади:

‎‎1. ____________________________________________________
‎2. ____________________________________________________
‎3. ____________________________________________________
‎4. ____________________________________________________
‎5. ____________________________________________________
‎6. ____________________________________________________
‎7. ____________________________________________________
‎‎Топширдим ______-сонли ТМЭК раиси __________

‎‎______________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О)

Қабул қилдим‎

__________‎

‎‎______________________

(имзо) ‎ ‎

‎‎‎‎(Ф.И.О)

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
4-ИЛОВА

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________________туман (шаҳар) бўлимига



‎РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‎__________________________________________________

___________‎

‎‎(Ф.И.О.)

(туғилган санаси)‎

‎__________________________________________________________манзилда яшовчи
‎ногиронлик гуруҳи_______________сабаби____________________________________
‎_____________________________________муддати _____________________йилгача, касбий меҳнат лаёқатини йўқотилиш даражаси _______________(____%) билан

‎‎(сўз билан ёзилади)

‎‎«_____»______________ 20____йилдан ногирон (тўлов пули олувчи) сифатида _____________________________________________-сонли ТМЭК рўйхатига олинди.

‎‎_______сонли ТМЭК раиси ___________

‎‎______________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎

‎‎Топширилган сана «___» ________20___й ________

‎‎________________________

(имзо)‎

‎‎(ТМЭК ходимининг Ф.И.О.)‎

‎‎Қабул қилинган сана «___»______20___й ________

‎‎________________________

(имзо)‎

‎‎(БТПЖ ходимининг Ф.И.О.)
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
5-ИЛОВА

‎‎‎‎Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _________________туман (шаҳар) бўлимига ‎ ‎


‎Ногирон (тўлов пули олувчи)нинг асосий индивидуал параметрлар
‎ идентификацияси тўғрисидаги ‎
‎ХАБАРНОМА

‎‎Асосий индивидуал параметрлар _____________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎______________________________ Паспорт серияси ______№___________________

‎‎Яшаш манзили___________________________________________________________ ногиронлик гуруҳи _______________сабаби___________________________________ муддати ___________________________________йилгача, касбий меҳнат лаёқатини йўқотилиш даражаси_______________(%) муддати _____________йилгача

‎‎(сўз билан ёзилади)

‎‎Ногиронлик тўғрисида маълумотнома серияси _______№________________
‎‎Кўрик далолатномасидан кўчирма серия ____________№_________________
‎‎Баённома №_____ «____»_________________

(сана)‎

‎‎______сонли ТМЭК раиси ______________

______________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.).

М.Ў.‎

‎‎Топширилган сана «__» _______20___й _________ ________________________‎

(имзо)‎

‎‎(ТМЭК ходимининг Ф.И.О.)

‎‎Қабул қилинган сана «__»_______20__й _________

‎‎________________________

(имзо) ‎

‎‎(БТПЖ ходимининг Ф.И.О.)

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларига
6-ИЛОВА

‎‎‎‎______________ вилоят (Республика) ‎
‎_____сонли _______________ТМЭК раисига‎‎


‎Вафот этган ногиронлар (тўлов пули олувчилар)
‎РЎЙХАТИ

‎‎Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _________________туман (шаҳар) бўлими 20_____йилнинг ______________ ойида вафот этган ногиронлар (тўлов пули олувчилар) рўйхатини юбормоқда.

Т/р‎

‎‎Ф.И.О.

‎‎Туғилган санаси

‎‎Паспорт серияси, рақами

‎‎Вафот этган санаси

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎БТПЖ бўлим бошлиғи ________________

‎‎___________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 62-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)