|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.06.2016
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2444-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январидаги 195/4-сон қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 декабрь,
211/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2014 йил 26 декабрдаги 211/3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият олиб бораётган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, илмий мақолалар чоп эттирган ҳамда республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган, таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантиришга ва баркамол авлодни тарбиялаш ишларига салмоқли ҳисса қўшган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ёки «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.».
2. Қуйидаги мазмундаги 161-банд билан тўлдирилсин:
«161. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки йил давомида ИТМда фаолият кўрсатаётган, фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган, диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография чоп эттирган, илмий журналларда камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида) татбиқ этилган, таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.».
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б Б. АХМЕДОВ
2014 йил 26 декабрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲАБОВ
2014 йил 26 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 26 декабрь
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 26 декабрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 26 декабрь
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2014 йил 26 декабрь
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
2014 йил 26 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2014 йил 26 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 637-модда)