1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2628]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
1. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 ноябрь,
01/06-4-сон
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон қарорига ИЛОВА
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш
Мазкур Қоидалар ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ботаника коллекцияси — илмий, маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар яшаш фаолияти маҳсулотларининг тизимлаштирилган тўплами(гербарийлар, уруғлар) ҳамда сунъий яратилган шароитларда (ботаника боғларида, дендрология боғларида, питомникларда, плантацияларда ва бошқаларда) етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
тизимлаштирилган тўпланмалар — ишловдан ўтган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлган ботаника коллекцияси;
тизимлаштирилмаган тўпланмалар — ишловдан ўтмаган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлмаган ботаника коллекцияси.
қишлоқ хўжалиги ерларида ёки уй шароитларида етиштирилган маданий ўсимликлар ва уларнинг қисмлари;
аҳоли пунктлари ва йўлларни кўкаламзорлаштириш учун етиштирилган манзарали тирик ўсимликлар;
сотишга мўлжалланган манзарали ўсимликлар;
биологик музейлар, биологик хилма-хиллик соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи илмий-тадқиқот институтлари томонидан тасдиқланган тизимлаштириш, ёрлиқлаш ва аниқлаш қоидаларига мувофиқ сақланадиган тўпланмалар;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлмаган ва ботаника коллекцияларига оид бўлмаган намуналар;
палеонтологик ва археологик топилмалар;
ёввойи, манзарали ва бошқа турдаги ўсимликлар ва уларнинг қисмларидан тайёрланган буюмлар.
3. Ботаника коллекциялари тизимлаштирилган ва тизимлаштирилмаган тўпланмалардан иборат бўлиши мумкин.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қоидаларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
5. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ботаника коллекцияси эгаси деб юритилади) томонидан ёввойи ўсимликлар ёки улар қисмларидан тўпланган мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) томонидан ҳисобга олинган тақдирда, у ботаника коллекцияси ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
6. Қўмита ҳудудий бошқармаларининг маҳаллий аҳамиятга эга ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳудудий бошқармалар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ маълумотларни ҳар йили Қўмитага тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
7. Ботаника коллекцияси халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, ботаника коллекцияси эгаси уни ҳисобга олиш учун:
халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — Қўмитага;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
8. Ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 21 августдаги MН-12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2628-1, 25.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон)
9. Аризага қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади:
ўсимлик дунёси объектлари ёки улар қисмларининг оиласи, туркуми, тури номи ҳамда уларнинг умумий миқдори кўрсатилган рўйхати (лотин тилида);
ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхаси.
Ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхасини тақдим этиш тўғрисидаги талаб мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар тўпланган ботаника коллекцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ёки уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш жамоатчилик асосида фаолият юритадиган республика ёки маҳаллий эксперт гуруҳлари томонидан берилган хулосага асосан амалга оширилади.
Бунда республика эксперт гуруҳи Қўмита ҳузурида, маҳаллий эксперт гуруҳи эса ҳудудий бошқарма ҳузурида тегишли ҳудудий бошқарма қарорига асосан ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ фаолият юритади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
11. Қўмита раҳбари лавозимига кўра республика эксперт гуруҳининг, ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосари эса маҳаллий эксперт гуруҳининг раиси ҳисобланади. Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, табиат ва ботаника боғларининг мутахассислари келишув асосида аъзо сифатида киритилиши мумкин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
12. Эксперт гуруҳининг хулосаси Қўмита ёки ҳудудий бошқармалар томонидан ботаника коллекцияси эгасига гувоҳнома бериш учун асос бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
13. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса;
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган бўлса.
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза билан мурожаат қилган шахсга ёзма равишда хабар берилади ҳамда унга тегишли эксперт гуруҳининг хулосаси нусхаси илова қилинади.
15. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш бўйича эксперт гуруҳининг ижобий хулосасига асосан ботаника коллекцияси эгасига Қўмита ёки тегишли ҳудудий бошқарма томонидан мазкур қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
16. Ҳар бир гувоҳнома ҳисобда турувчи бланка бўлиб, ўз серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бунда, Қўмита томонидан бериладиган гувоҳномаларга «UZ» қисқартмаси, ҳудудий бошқармалар томонидан бериладиган гувоҳномаларда эса мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қисқартмалар қўйилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
17. Қўмита ёки ҳудудий бошқарманинг ботаника коллекциясини давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
18. Қўмита ва ҳудудий бошқарманинг ботаника коллекцияларининг реестрини мазкур қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
3-боб. Ботаника коллекцияларини тўлдириб бориш ва асраш
ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) Қўмита томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
ботаника коллекцияларини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси ёки уларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги келишув асосида тўлдириб боришлари мумкин.
21. Ботаника коллекциялари эгалари уларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ва сотиш ҳамда жўнатиш ҳуқуқига эга.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
22. Ботаника коллекцияларини сотиб олиш, сотиш ва жўнатишга ушбу Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ботаника коллекцияларини олиб чиқиш Қўмита томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
5-боб. Гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш ва уларнинг дубликатларини бериш
24. Ботаника коллекцияси эгаси (унинг ҳуқуқий вориси) ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириб бериш учун қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатган ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда тегишли орган мурожаат қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ботаника коллекцияси эгасига (унинг ҳуқуқий ворисига) қайта расмийлаштириб беради.
25. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ботаника коллекцияси эгасининг аризасига кўра Қўмита ёки ҳудудий бошқарма томонидан уч иш куни ичида унинг дубликати берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
26. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштириб берилганда ёки унинг дубликати берилганда, Қўмита ёки ҳудудий бошқарма томонидан тегишли реестрга бу ҳақда ёзув киритиб қўйилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-моддаси.
28. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
2014 йил 3 ноябрь
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ҳақиқатдан ҳам унинг ботаника коллекцияси ҳисобга олинган ва унга ушбу ботаника коллекцияларини сақлаш, кўпайтириш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади, тирик экспонатлар ҳам шулар жумласига киради. Ботаника коллекцияси жойлашган ҳудуд манзили: ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________
ГУВОҲНОМАГА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ ЁКИ УЛАР ҚИСМЛАРИНИНГ ҲАР БИР ОИЛАСИ, ТУРКУМИ, ТУРИ НОМИ РЎЙХАТИ ВА МИҚДОРИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ.
Ваколатли орган раҳбари
____________________
М.Ў.
(имзо)
20__ йил «____» ________ .
Ботаника коллекцияси эгаси
___________
_________________
(имзо)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар номларининг лотин алифбосидаги қисқартмалари
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига 3-ИЛОВА