|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.08.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2418-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 01-02/13-19-сонли ««Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418-5, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги ва «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон қарори (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 ноябрь,
01-02/12-24-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 01-02/12-24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бандининг «в» кичик бандида ва 7-бандда «импорт карантин рухсатномаси» деган сўзлар «карантин рухсатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-бандининг биринчи хатбошисидаги «импорт карантин рухсатномалари» деган сўзлар «карантин рухсатномаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 573-модда)