Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган 2004 йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси томонидан ишлаб чиқилган 2004 йилда макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.