Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1553-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 185-сон «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/10-сонли қарори (рўйхат рақами 1553, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 сентябрь,
31/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 6 сентябрдаги 31/1-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «Тижорат банклари, Валюта биржаси, Республика инкассация бирлашмаси» деган сўзлар «тижорат банклари, Ўзбекистон республика валюта биржаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11-банддаги «Валюта биржаси, Давлат белгиси ишлаб чиқариш бирлашмаси, Инкассация бирлашмаси» деган сўзлар «Ўзбекистон республика валюта биржаси, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 13-банддаги «12» рақами «24» рақами билан алмаштирилсин.
4. 18-банддаги «Марказий банк Ахборотлаштириш Бош маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 6 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 493-модда)