Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон ва «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 320-сон қарорлари қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 09/19/981/4136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 12-сон, 155-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
б) 24-бандда «сув хўжалиги майдонлари» сўзлари «ҳавза ирригация тизимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 27-бандда «сув хўжалиги майдонлари» сўзлари «ҳавза ирригация тизимлари, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари» сўзлари билан, «халқ хўжалиги» сўзлари эса «иқтисодиёт» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 40-банднинг еттинчи хатбошида «Давлат сув кадастрининг ҳудудий ва маҳаллий органлари учун» сўзлари «ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, магистраль каналлар (тизимлар) бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 августдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини суғориш учун насос станцияларини электр билан таъминлаш ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартибида:
а) 1-бандда «Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари» сўзлари «ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандда «қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари» сўзлари «ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 249-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48—50-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш тартибининг 3.1-банди учинчи хатбошида «Сув хўжалиги департаментининг» сўзлари «Сув хўжалиги бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика сув хўжалиги кенгаши тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1995 йил 27 апрелдаги 149-сон қарори.