Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек тармоқни ривожлантиришда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларида эса — чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилганлиги, уларга паррандачилик корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1-иловага мувофиқ паррандачилик корхоналари акциялари давлат пакетларининг биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб ва хорижий инвесторларга эркин сотилишини таъминласинлар.
Т/р | Корхоналар номи | Эркин сотиладиган |
1. | «Қусшилик» АЖ | 25,0 |
2. | «Қият» АЖ | 25,0 |
3. | «Навруз» АЖ | 25,0 |
4. | «Нияз-Ботир» АЖ | 25,0 |
5. | «Пахтаобод» АЖ | 25,0 |
6. | «Ойим» АЖ | 25,0 |
7. | «Ғиждувон» АЖ | 25,0 |
8. | «Бухоро» АЖ | 25,0 |
9. | «Ёрқўрғон» АЖ | 25,0 |
10. | «Истиқлол» АЖ | 25,0 |
11. | «Қамашипарранда» АЖ | 25,0 |
12. | «Оқ Сарой» АЖ | 25,0 |
13. | «Қизилтепапарранда» АЖ | 25,0 |
14. | «Лочин» АЖ | 25,0 |
15. | «Наманганпарранда» АЖ | 25,0 |
16. | «Уйчи» АЖ | 25,0 |
17. | «Жарқўрғон» АЖ | 25,0 |
18. | «Фарғона зотли парранда фабрикаси» АЖ | 25,0 |
19. | «Чимёнпарранда» АЖ | 25,0 |
20. | «Бешариқпарранда» АЖ | 25,0 |
21. | «Бўстон» АЖ | 25,0 |
22. | «Бағдод» АЖ | 25,0 |
23. | Ғоипов номли АЖ | 25,0 |
24. | «Қўшкўпир» АЖ | 25,0 |
25. | «Шодлик» АЖ | 25,0 |