«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ ҳамда нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Экологик назорат тўғрисида» ва «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларида атроф муҳитнинг радиоактив моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
1. Ушбу Низом «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида» ва «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
2. Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларга «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ белгиланган санитария-муҳофаза зоналарига туташ ҳудудлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
4. Мазкур Низомга мувофиқ вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудлар деб эътироф этилган ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда корхоналар ва муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)