Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 21 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2477-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013 йил 2 июлдаги 01-237-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2477, 2013 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 367-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 август,
01-268-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2014 йил 14 августдаги 01-268-сонли буйруғига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 41-бандига асосан буюраман:».
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) тингловчи ва курсантларни (бундан буён матнда абитуриентлар деб юритилади) ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.»;
б) 9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20 июнга қадар қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом, мазкур Низом ҳамда қабул жараёнига оид маълумотларни ҳар куни жойлаштириб боради ва эълонлар тахтасининг тест синови натижаси эълон қилингунга қадар олинмаслигини таъминлайди;»;
в) 15-банднинг олтинчи хатбошисидаги «киришга уринган» деган сўзлар «кирган» деган сўз билан алмаштирилсин;
г) 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «киришга ҳаракат қилган» деган сўзлар «кирган» деган сўз билан алмаштирилсин;
д) 66-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Абитуриент томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларини бошқа абитуриентга берилиши, саволлар китоби варақларини яроқсиз ҳолга келтириши тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва абитуриент тест синовларидан четлаштирилади.».
е) 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция шикояти кўрилаётган аудиторияга абитуриент уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирса, апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, абитуриентларга ёрдам берса ёки ёрдам олса, аудиторияга халақит берса, саволлар китоби варағини йиртса, абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқиш тартибини бузган ҳисобланади ва апелляция комиссияси аъзолари томонидан далолатнома тузилиб, апелляция жараёнидан четлаштирилади ва унинг эътирози қайта кўриб чиқилмайди.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2014 йил 13 август
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
2014 йил 13 август
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2014 йил 13 август
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
2014 йил 13 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 442-модда)