Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланганлиги, ташкилий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига мувофиқ ўтказилаётган аттестация якунларига кўра Марказни ёш мутахассислар ҳамда қадимий шарқ қўлёзмаларини ва тарихий ҳужжатларни сақлаш ва туркумлаштириш, илмий тавсифларни тузиш ва қўлёзмаларни илмий шарҳлаб таржима қилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали илмий-педагог кадрлар билан тўлдиришда кўмаклашсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Ёзма мерос ёдгорликлари мавжудлиги ва сақланганлигини ўрганиш ҳамда уларни сақлаш жойларини туркумлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Икрамов А.И. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Абдухалимов Б.А. | — | Фанлар академиясининг вице-президенти, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
Абдуллаев А.Х. | — | «Ўзархив» агентлиги бош директори |
Ходжаев А.А. | — | А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори |
Маннонов А.М. | — | Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори |
Мусаев А. | — | Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи |
Ҳасанов С.Р. | — | А. Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори |
Маҳмудов Н.М. | — | Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти директори |
Абдуллаев Р.М. | — | Фанлар академиясининг Тарих институти директори |
Исмоилова Ж.Х. | — | Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори |
Исломов З. | — | Тошкент ислом университети проректори |
Мансуров А. | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари |
Зиёдов Ш. | — | Имом Бухорий халқаро маркази директори |