|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.03.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАРНИ КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 март,
133-сон
Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг учинчи хатбошидаги «ушбу Низомда» сўзлари «қонун ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаблар билан хўжалик судига ариза бериш учун асос ҳисобланади».
3. 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:».
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Хўжалик судининг қарори асосида қарзни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш суд ижрочилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
5. 6 — 16-бандлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 51-модда)