|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
7-ИЛОВА
|
№ |
Тадбир номи |
Бажарилиш муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Бажариш учун масъуллар |
|
1 |
Барча баланс эгаларидаги моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш. |
2014-2015 йиллар |
Баланс эгалари маблағлари |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2 |
Моддий маданий ва археология мероси объектларини белгиланган тартибда Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш бўйича зарур чоралар кўриш. |
2015 — 2018 йиллар |
Баланс эгалари маблағлари, бюджет маблағлари |
Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
3 |
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 15 та минтақавий давлат инспекциялари негизида 5 та минтақалараро ва 2 та минтақавий давлат инспекцияларини тузиш. |
2014 йил III чорак |
---- |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
4 |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузурида Моддий маданий ва археология мероси объектлари ва маданий бойликларни тадқиқ қилиш, реставрация қилиш, экспертизадан ўтказиш, шунингдек реставрация-тиклаш ишларини бажаришда янги замонавий материалларни ишлаб чиқиш бўйича лаборатория ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2015 йил II чорак |
---- |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
5 |
Ўзбекистон Республикасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда Маданий мерос объектларида реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2015 йил I чорак |
---- |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
6 |
Маҳобатли ёдгорликлар экспертизаси бўйича Бадиий кенгашнинг ҳамда Муҳофаза қилиш ва реставрация бўйича Илмий-услубий кенгашнинг янгиланган таркибини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. |
2014 йил IV чорак |
---- |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
7 |
«Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни мунтазам равишда янгилаб бориш. |
2014-2015 ўқув йили бошлангунга қадар |
---- |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
8 |
2015-2016 ўқув йилидан бошлаб Бош бошқарма буюртмасига мувофиқ тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш. |
2015-2016 ўқув йилидан бошлаб |
---- |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
9 |
Кўргазма фаолияти билан шуғулланувчи давлат музей ташкилотларида Билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2014 йил IV чорак |
---- |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
8-ИЛОВА