Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1863-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 март,
7/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Мижозга очилган, бошқа банкдан ўтказилган ёки қайта ҳаракатга келтирилган банк ҳисобварақлари бўйича барча ҳисоб-китоблар, шунингдек, ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳамда мижознинг ҳисобварағини ёпиш шу куннинг ўзидаёқ амалга оширилади.».
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли хўжалик судининг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг иккиламчи ҳисобварақларидан актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;»;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли хўжалик судининг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаб бўлингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва иккиламчи ҳисобварақлари ёпилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;»;
ўн еттинчи хатбошидаги «Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова) 788-моддасига биноан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси биринчи қисмига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17» белги — Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 788-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бўйича тегишли хўжалик судининг қарори мавжуд бўлган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг банк олдидаги мажбуриятларини қондириш учун иккиламчи ҳисобварақларидан асосий ҳисобварағига маблағ жамлаш вақтида актив операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйилган иккиламчи ҳисобварақлари қайта ҳаракатга келтирилганда БДМАБ орқали Давлат солиқ қўмитасига ва барча иккиламчи ҳисобварақ очган банкларга узатилади;».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 159-модда)