1-ИЛОВА
Т/р | Республика вилоятлари | Негизида ТАТУ малака ошириш курслари ўтказиладиган олий таълим муассасалари | ТАТУда малака ошириш курсларини ташкил этиш учун масъул олий таълим муассасалари |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | ТАТУ Нукус филиали | ТАТУ |
2. | Андижон вилояти | Андижон давлат университети | ТАТУ Фарғона филиали |
3. | Бухоро вилояти | Бухоро давлат университети | ТАТУ Самарқанд филиали |
4. | Жиззах вилояти | Жиззах политехника институти | |
5. | Қашқадарё вилояти | ТАТУ Қарши филиали | ТАТУ |
6. | Навоий вилояти | Навоий давлат кончилик институти | ТАТУ Урганч филиали |
7. | Наманган вилояти | Наманган давлат университети | ТАТУ Фарғона филиали |
8. | Самарқанд вилояти | ТАТУ Самарқанд филиали | ТАТУ |
9. | Сирдарё вилояти | Гулистон давлат университети | ТАТУ |
10. | Сурхондарё вилояти | Термиз давлат университети | ТАТУ Қарши филиали |
11. | Тошкент вилояти | ТАТУ | - |
12. | Фарғона вилояти | ТАТУ Фарғона филиали | ТАТУ |
13. | Хоразм вилояти | ТАТУ Урганч филиали | ТАТУ |
14. | Тошкент ш. | ТАТУ | - |
2-ИЛОВА
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ходимлари лавозимларининг номи | |
1. | Вазир, давлат қўмитасининг раиси ва уларнинг ўринбосарлари |
2. | Агентлик, марказ, қўмитанинг бош директори, директори, раиси ва уларнинг ўринбосарлари |
3. | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика муассасасининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари |
4. | Фанлар академиясининг президенти, вице-президентлари, бош илмий котиби |
5. | Бадиий академиянинг раиси, раис ўринбосарлари, бош илмий котиби |
6. | Республика давлат инспекциясининг раиси, бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари |
7. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари |
8. | Қорақалпоғистон Республикаси вазири, давлат қўмитаси раиси, идора раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари |
9. | Давлат бошқаруви органининг департаменти, бош бошқармаси, бошқарма, бўлими, шуъбаси, кичик бўлими, бошқа таркибий бўлинмалари бошлиғи, бошлиғининг ўринбосарлари |
10. | Вазирнинг, Давлат қўмитаси раисининг, идора раҳбарининг ёрдамчиси |
11. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимликлари котибияти, бошқармаси, бўлими, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари |
12. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси |
13. | Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиғининг (мудирининг) ўринбосарлари |
14. | Шаҳар, туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари |
15. | Шаҳар, туман ҳокимлигининг котибияти, бошқармаси, бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (мудири), бошлиқ (мудир) ўринбосарлари |
16. | Шаҳар, туман ҳокимининг ёрдамчиси |
Хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимлари лавозимларининг номлари | |
17. | Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари (раиси, бош директори, директори, бошлиғи, бошқарувчиси ва ш. к.), раҳбарининг ўринбосарлари |
18. | Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг бошқармаси, бўлими, шуъбаси, бошқа таркибий бўлинмаси бошлиғи (раҳбари), бошлиғи (раҳбари)нинг ўринбосарлари |
19. | Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарининг (унинг ўринбосарининг) ёрдамчиси |
20. | Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмаси (бўлими, филиали ва ш. к.) раҳбари, раҳбар ўринбосари |
21. | Уюшма, корпорация, концерн, компания, бирлашма ва бошқа хўжалик бошқаруви органлари бошқармаси, бўлими, шуъбаси, ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман) бўлинмаси (бўлими, филиали ва ш. к.)нинг бошқа таркибий бўғини бошлиғи (мудири) |
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқарув ходимларининг барча даражалардаги мутахассислари лавозимларининг номи | |
22. | Бош ва етакчи мутахассислар, 1-, 2-, 3-тоифали ва тоифасиз мутахассислар |
23. | Маъмурлар (савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, томоша муассасалар маъмурлари, навбатчи маъмурлар, зал маъмурлари ва шу кабилардан ташқари) |
24. | Барча номлардаги бухгалтерлар |
25. | Юридик маслаҳатчилар |
26. | Ҳужжатшунослар |
27. | Муҳандислар |
28. | Инструкторлар |
29. | Инспекторлар |
30. | Картографлар, колористлар |
31. | Контролёрлар |
32. | Методистлар |
33. | Нормаловчилар |
34. | Тафтишчилар, муҳаррирлар |
35. | Барча номлардаги иқтисодчилар |
36. | Статистиклар, социологлар, меҳнатни ташкил этиш бўйича психологлар, меҳнат бўйича физиологлар |
37. | Маслаҳатчилар, шу жумладан иқтисодиёт маслаҳатчилари, консультантлар, референтлар |
38. | Бошқарув ходимларининг бошқа мутахассислари |
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча даражалардаги техник ходимлари лавозимларининг номи | |
39. | Агентлар |
40. | Архивариуслар |
41. | Экспедиторлар |
42. | Кутубхоначилар |
43. | Рухсатнома бюроси навбатчилари |
44. | Иш юритувчилар |
45. | Диспетчерлар |
46. | Хўжалик мудирлари |
47. | Кассирлар |
48. | Машинистлар |
49. | Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси, ЭҲМ операторлари |
50. | Раҳбарларнинг котиблари, котиб-референтлар |
51. | Ҳисобловчилар |
52. | Телефонистлар |
53. | Ҳисоблаш техникасига хизмат кўрсатувчи техниклар ва муҳандислар |
54. | Экспедиторлар, кодировкачилар, мусаҳҳиҳлар, маълумотнома ва ахборот материалларини танловчилар ва ишловчилар, стенографистлар, регистраторлар, сметачилар, табелчилар, таксировкачилар, тарификаторлар, телеграфистлар, ҳисобга олувчилар, хронометражчилар, шифровкачилар ва бошқалар |
3-ИЛОВА
Босқичлар | Чора-тадбирлар | Муддатлари | Масъул шахслар |
I. Ташкилий чора-тадбирлар | |||
1-босқич | ТАТУ ва унинг ҳудудий филиалларига ўқув дастурини ўқитиш даражалари кесимида тингловчилар рўйхатини тақдим этиш. | икки ҳафта ичида | Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ТАТУ |
Ўқув-методик қўлланмаларини ишлаб чиқиш. Малака ошириш курсларига жалб этилган ўқитувчилар рўйхатини тасдиқлаш. | икки ҳафта ичида | ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Незасида малака ошириш курслари ташкил этиладиган ўрта махсус таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш. | икки ҳафта ичида | ТАТУ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази | |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
2-босқич | Малака ошириш курслари жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тугаганидан кейин аттестациядан ўтказиш. | бир ой ичида | ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
3-босқич | Малака ошириш курслари ўқитувчилари учун ўқув семинарларини ташкил этиш, билимларини баҳолаш ва уларни малака ошириш курсларига бириктириш. | тасдиқланган жадвалларга мувофиқ | ТАТУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
4-босқич | Малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича шартномалар тузиш. | тасдиқланган жадвалларга мувофиқ | ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
5-босқич | Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказиш. | тасдиқланган жадвалларга мувофиқ | ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
6-босқич | Малака ошириш курслари якунига кўра аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш. | тасдиқланган жадвалларга мувофиқ | ТАТУ, Ахборот технологиялари вазирлиги |
II. Ўқитиш сифати ва тўлиқлиги устидан тизимли назоратни ташкил этиш | |||
1-босқич | Малака ошириш курслари бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш сифати ва тўлиқлигини назорат қилиш учун ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш. | бир ой ичида | Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
2-босқич | Малака ошириш курслари бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш сифати ва тўлиқлиги устидан жойларда назорат қилишни таъминлаш ва тегишли хулосаларни киритиш. | тасдиқланган жадвалларга мувофиқ | Ихтисослаштирилган гуруҳлар |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
3-босқич | Назорат жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш. | уч кун ичида | Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ТАТУ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари |
___________________________________________________________________________________________________________________________________ | |||
4-босқич | Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг мажлисларида малака ошириш курсларини ташкил этиш бойича ишларнинг ҳолати ва уларнинг натижадорлигини кўриб чиқиш. | ҳар чоракда | Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг АТД, Ахборот технологиялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Номи | Соатлар сони |
Минимал даража — 12 соат | ||
1. | КОМПЮТЕР ВА УНИНГ АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ Компьютер ва унинг функциялари ҳақида тушунча. Замонавий компьютернинг таркиби ва тузилиши. Ахборотни киритиш ва акс эттириш қурилмалари. Компьютернинг мультимедиа имкониятлари. Компьютерда ахборот тушунчаси. Ахборот турлари: матн, график, анимация, аудио ва видео. Ахборот бирликлари, ахборот ўлчами ва ҳажми тушунчалари. Файл тушунчаси ва унинг турлари. Ахборот ресурслари. | 2 |
2. | КОМПЮТЕРДА ИШЛАШ АСОСЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ Компьютерни ишга тушириш ва ўчириш. Компьютерни юклаш ва қайта юклаш. Дастурларни ишга тушириш ва якунлаш. Компьютерга ахборотни киритиш. Ҳужжатларни очиш ва ёпиш. Файл ва папка тушунчалари. Файл ва папкаларни яратиш, қайта номлаш, ўчириш. Папка тузилиши. Папкалар бўйича кўчириш. Матнлар ва расмлар билан ишлаш учун стандарт дастурлар. Матн ва график ҳужжатларни тайёрлаш. | 2 |
3. | КОМПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ Тармоқ тушунчаси ва унинг маъноси. Тармоқлар томонидан тақдим этиладиган хизматлар. Манзил тушунчаси. Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси. Ахборот узатиш тезлигининг бирликлари. Компьютерлар орасидаги алоқа. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш. Компьютерлар ўртасида файлларни алмашиш. Файл ва папкалардан фойдалана олишни таъминлаш. Ҳужжатларни масофадан босиб чиқариш хизматлари. Компьютерлар ва компьютер тармоқларининг умумий папкалари. | 2 |
4. | ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ Интернет ҳақида асосий тушунчалар. Интернетга уланиш усуллари. Телефон линияси орқали Интернетга уланиш. Мобил алоқа воситалари орқали Интернетга уланиш. Интернет-манзиллар тушунчаси ва Интернет-ресурслар манзиллари. Веб-саҳифалар, веб-сайтлар ва гиперҳаволалар. Электрон почта тушунчаси. Веб-саҳифаларни кўриш дастурий воситалари. Веб-браузер функционал имкониятлари. Браузер манзили ва ҳолат сатри. Веб-сайт юклаш. | 2 |
5. | ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ИШЛАШ ВА НАВИГАЦЦИЯ АСОСЛАРИ Веб саҳифалар билан ишлаш асослари. Веб-сайтлар навигацияси. Веб-сайтлар манзилларини «Танланган»га сақлаш. Бош саҳифани ўзгартириш ва созлаш. Саҳифани кўриш режимлари. Веб-саҳифаларни турли форматларда сақлаш. График ва матнни нусхалаш. Файлларни юклаш. Интернет тармоғидан ахборотни сақлаш. Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган интерактив хизматлар турлари: транспорт хизматлари жадваллари, самолётларнинг рейслари, темир йўл хизматлари, валюта курслари ва бошқалар. Об-ҳаво маълумоти. Янгиликлар. Телевизион дастурлар. Радиоэшиттириш дастурлари. Ишга жойлаштириш биржаси. | 2 |
6. | АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Мобил телефонлар ва мобил алоқа муҳити. Мобил қурилмалар билан танишиш: смартфонлар ва планшетлар. Мобил алоқа сервислари: суҳбат, мобил Интернет, мобил почта. Планшетда ишлашнинг асосий қоидалари. Планшетни Интернетга улаш. Иловаларни ўрнатиш . Планшет ва смартфонларнинг функционал хусусиятлари. Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш: Bluetooth, SMS, MMS. | 2 |
Жами | 12 | |
Ўртача даража — 24 соат | ||
1. | АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ. Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва жорий этишни тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида тушунча. Ахборотлаштириш соҳасидаги асосий қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. | 2 |
2. | АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИНГ АППАРАТ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ Ҳар хил турдаги замонавий компьютерлар. Периферик ускунанинг турлари. Алоқа ва коммуникация воситалари. Тармоқ технологияларининг асослари. Ахборот узатиш воситалари. Ахборотни сақлаш ташувчилари ва воситалари. Принтерлар ва сканерлар. Ноутбуклар ва нетбуклар, планшетлар. Тизимли, амалий ва инструментал дастурий таъминот. Тизимли ва ёрдамчи утилиталари. Ахборот ҳимояловчи дастурий таъминот. | 2 |
3. | БОШҚАРУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш истиқболлари. Давлат бошқарувида АКТдан фойдаланишнинг афзалликлари. «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантиришнинг асосий тушунчалари, концепцияси, ёндашувлари. Электрон ҳукумат архитектураси. Интерактив давлат хизматлари. Замонавий ахборот тизимлари ва уларнинг корхоналар фаолиятидаги роли. Ахборот тизимлари ва тармоқларини қуриш асослари. Ахборот тизимларини жорий этиш жараёнлари ва босқичлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бизнес-жараёнларини автоматлаштириш. Корхона ресурсларини режалаштириш ва ҳисобга олиш ахборот тизимлари. | 2 |
4. | АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР Логин ва парол тушунчаси, фойдаланувчи аутентификацияси. Хавфсизлик таъминлаш усуллари: фойдаланувчиларни идентификация қилиш воситалари, компьютерларда сақланадиган ва тармоқлар орқали узатиладиган ахборотни шифрлаш воситалари. Компьютер вируслари ва вирусга қарши ҳимоя воситалари. Ахборот тизимидаги ташқи ва ички таҳдидлар. Компьютер тармоқларига рухсатсиз кириш. Электрон рақамли имзо тушунчаси. | 2 |
5. | ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Тармоқ технологиялари асослари. Локал компьютер тармоқлари: локал тармоқ тушунчаси, тармоқ тузилиши, умумий ресурсларга тармоқ навигацияси. Глобал Интернет тармоғи: Интернетга уланиш усуллари, веб-сайтлар, гиперҳаволалар. Веб-саҳифаларни кўриш дастурий воситалари. Интернетда ахборотни қидиришнинг асосий тамойиллари, электрон почта хизматлари: хабарларни яратиш, қабул қилиш ва юбориш. Халқаро электрон почта хизматлари: mail.ru, gmail.com, yahoo.com. | 2 |
6. | ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАРДА ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Операцион тизимлар тушунчаси ва тузилиши. Операцион тизим ишини якунлаш, қайта юклаш. Операцион тизим интерфейсининг асосий элементлари. Операцион тизимларнинг асосий объектлари. Ойна турлари, уларнинг асосий элементлари. Иш столи ва унинг асосий элементлари. Файллар ва папкалар билан ишлаш. Файл ва папкаларнинг турлари ва хусусиятлари. Файллар ва папкалар билан операциялар. Ахборотни тиклаш. Файллар ва папкаларни нусхалаш ва кўчириш. Файллар ва папкаларни саралаш ва излаш. Ўрнатилган амалий дастурларни ишга тушириш. | 2 |
7. | МАТН МУҲАРРИРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Матн муҳаррири фойдаланувчи интерфейси. Интерфейс: лента, меню, варақалар, гуруҳлар, тезкор фойдаланиш панели, форматлаш мини-панели. Ҳужжат билан ишлаш режимлари. Режимни танлаш. Матнни ёзиш, таҳрирлаш ва форматлаш. Матн фрагментлари билан ишлаш. Шрифтлар ва хатбошиларни форматлаш — асосий усуллари. Табуляцияни созлаш. Матнни қидириш ва алмаштириш усуллари. Рўйхатлар ва жадвалларни яратиш ва шакллантириш. Электрон ҳужжатларда график объектлардан фойдаланиш. Имло ва орфографияни текшириш. Ҳужжатни чоп этиш учун чиқариш. Услублар ва шаблонлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатни шакллантириш. | 4 |
8. | ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Электрон жадваллар муҳаррирининг фойдаланувчи интерфейси. Интерфейс асосий элементлари: лента, меню ва асбоблар панели. Тезкор фойдаланиш панели. Файллар ва ҳужжатлар билан ишлаш. Асосий тушунчалар: ячейка, диапазон, варақ, маълумотлар форматлари. Иш китоблари, варақлари ва ячейкалари билан операциялар. Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш. Жадваллар билан ишлаш: оддий ҳисоб-китоблар, стандарт функциялар билан ишлаш. Маълумотлар билан ишлаш: маълумотлар ва ячейкаларни форматлаш, ячейкалар таркибини текислаш усуллари, маълумотларни қидириш ва алмаштириш процедуралари, маълумотларни саралаш қоидалари ва тартиби. Маълумотлар фрагментлари билан ишлаш. Шрифтнинг асосий параметрлари ва уларни ўзгартириш усуллари. Ячейкалар ва маълумотларни шакллантириш. Электрон жадвалларда график объектлардан фойдаланиш. Стандарт диаграммалар билан ишлаш. Ҳужжатларни чоп этиш. | 4 |
9. | ТАҚДИМОТ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Тақдимотнинг тузилиши ва дизайни: маърузанинг мақсади ва стратегияси, намойиш қилиш воситалари, ўлчамлари. Тақдимотлар муҳаррири фойдаланувчи интерфейси. Тақдимот материалларини тайёрлаш дастурининг вазифаси ва асосий функциялари. Тақдимот яратиш усуллари. Стандарт шаблонлар асосида тақдимотлар яратиш. Шакллантириш шаблонларини қўллаш ва ўзгартириш. Матн объектларининг шрифти, ўлчами, рангидан фойдаланиш. Слайд сарлавҳаси устида ишлаш. Тақдимот слайдлари билан ишлаш. Слайдларни шакллантириш. Слайдларда иллюстрациялар, диаграммалар, товушлар ва бошқа объектлардан фойдаланиш. Тақдимот слайдларини бошқариш. Слайдлар ва қайдларни чоп этиш. Тақдимотларни кўриш режимлари. | 2 |
10. | МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ Маълумотлар базасининг асосий тушунчалари. Ахборотни сақлашда маълумотлар базаларининг вазифаси ва асосий вазифалари. Маълумотлар базаларининг турлари ва уларнинг жараёнларни автоматлаштиришдаги асосий роллари. Маълумотлар базасининг асосий объектлари. Маълумотлар базасини ташкил этиш усуллари. Жадваллар ва маълумотлар базаларини яратиш ва таҳрирлаш. Маълумотлар майдонлари турлари. Мавжуд маълумотлар базаси билан ишлаш: ахборотни киритиш, таҳрирлаш ва ўчириш. Ёзувларни қидириш, саралаш ва танлаш. | 2 |
Жами | 24 | |
Юқори даража — 36 соат | ||
1. | АХБОРОТ-КОММУНИКАЦЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қарорлари. «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари комплексларини яратиш бўйича лойиҳалар ва тадбирлар рўйхатини ўз ичига олган 2013 — 2020-йилларда Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилиш. | 2 |
2. | ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИНГ АППАРАТ-ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ Сервер ускунаси ва иловалари. Замонавий алоқа тизимлари ва коммуникациялари. Кенг полосали ахборот узатиш тизимлари. Маълумотларнинг катта массивларини қайта ишлаш ва сақлаш воситалари. Масофадан ишлайдиган охирги терминаллар. Дата-марказлар — маълумотларни қайта ишлаш марказлари. Параллел ва тақсимланган ахборотни қайта ишлаш учун аппарат-дастурий таъминот комплекслари. Хостинг ва доменларни бошқариш тизимлари. Виртуаллаштириш тизимлари. Ахборотни ҳимоя қилиш замонавий воситалари. | 2 |
3. | ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Давлат бошқарувида ахборот технологияларини жорий этиш самарадорлиги. Электрон ҳужжат ва электрон ҳужжат айланиш тизимларида электрон рақамли имзодан фойдаланиш. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари. Ахборот тизимлари: локал, корпоратив ва глобал. Миллий ахборот тизимини шакллантириш учун ахборот тизимлари мажмуаларини яратиш ва интеграциялаш усуллари. Фуқароларнинг давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотдан масофадан туриб фойдаланишини таъминлаш. Фуқаролар билан ўзаро ишлашни таъминлаш учун ахборот тизимлари. Норматив маълумотнома ахборотларини юритишни таъминлайдиган ахборот тизимлари. | 2 |
4. | «ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТИЗИМИНИНГ АСОСЛАРИ Электрон ҳукумат. Электрон ҳукуматни шакллантиришнинг асосий тушунчалари, концепцияси, ёндашувлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун ахборот тизимларини яратишга ёндашувлар ва уларни лойиҳалаштириш воситалари. Электрон ҳукумат архитектураси. Ҳудудий даражадаги ахборот тизимларини концептуал лойиҳалаштириш. Интерактив давлат хизматлари: интерактив хизматларни ташкил этиш усуллари, интерактив хизматлар турлари, асосий интерактив давлат хизматлари реестри. | 2 |
5. | КОРХОНА РЕСУРСЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИ Замонавий корхоналар фаолиятида ахборот тизимлари. Мижозлар билан ўзаро ишлашни бошқариш тизими. Корхона ресурсларини режалаштиришда ахборот тизимлари. Ишлаб чиқариш корхонасининг материаллар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ресурсларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш учун ахборот тизимлари. ЭРП-тизимлари концепцияси. Ҳудудий-тақсимланган ташкилотларда ЭРП-тизимларини қўллаш зарурати. Корхоналарнинг бизнес жараёнларини бошқариш технологиялари ва воситалари. Бизнесда АКТ лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш. | 2 |
6. | АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ Ҳисоблаш тизимларининг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирлари ва воситалари. Корхоналарнинг локал ва виртуал тармоқларида ахборотни ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари. Корпоратив тармоқларда хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-техник усуллари ва воситалари. Ахборот хавфсизлиги сиёсати. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар. | 2 |
7. | ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАРНИНГ АСОСЛАРИ Фойдаланувчининг ўзаро ишлаш интерфейси: Мавзу ва услубни шакллантириш. Операцион тизимлар интерфейсларининг ойна ва концол режимлари. Файл ва папкаларнинг атрибутлари. Хавфсизликни ҳамда файл ва папкалардан фойдалана олишни бошқариш. Маълумотнома сифатидаги тизимдан фойдаланиш. Операцион тизимларнинг тизим созламалари. Дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш. Периферик қурилмаларни ўрнатиш ва олиб ташлаш. Ахборотни сақлаш жойи билан ишлаш асослари. Файл тизими. Файл ва папкаларни қидириш. Ахборотни архивлаш ва захирага сақлаш. Файлларни сиқиш. Тармоқ созламалари ва имкониятлари. Интернет тармоғига уланиш имконияти. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш. Ҳисобга олиш ёзуви ва муаллифлаштириш усуллари. Операцион тизимларнинг хизматлари. | 4 |
8. | МАТНЛИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ Ҳужжатлар файлларининг форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Хатбоши?: ҳар хил рақамлаш ва саралаш. Устунлар, устунлар узунлигини созлаш. Узилишлар. Услублар билан операциялар. Изоҳлар, хатчўплар, адабиётлар рўйхати (манбалар). Номлар ва кесишувчи ҳаволалар. Мундарижани автоматик яратиш. Жадвалларга формулалар ва ҳисоблашларни киритиш. Расмларни киритиш ва уларни форматлаш. СмартАрт схемага оид диаграммалар. Иллюстрациялар, жадваллар, формулалар рўйхатини автоматик яратиш. Колинтитуллар ва пастки маълумотлар ва гиперҳаволаларни яратиш. Макрослар. Сарварақни шакллантириш. Почтани юбориш. Алоҳида ҳужжат саҳифаларининг йўналишини ўзгартириш. Катта ҳужжатларни бир нечта кичик киритилган ҳужжатларга бўлиш. Бирлашиш ҳужжатларини яратиш — конвертлар, ёпиштириладиган ёзувлар, хатлар. Ҳужжат устида жамоавий ишлаш. Тузатишлар киритиш ва изоҳлар киритиш. Саҳифа параметрлари ва ҳужжат хусусиятларини созлаш. Электрон ҳужжатлардаги ахборотни ҳимоя қилиш. | 4 |
9. | ЖАДВАЛЛИ ҲУЖЖАТЛАР БИЛАН ИШЛАШ Электрон жадвал файллари форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Автоматик тўлдириш. Маълумотлар билан ишлаш: кўп даражали саралаш, гуруҳлаш ва фильтрлаш. Формулалар: формулалар тузилиши ва операторлари, формулалардаги ҳаволалардан фойдаланиш хусусиятлари, формулалардаги типик хатолар ва уларни тузатиш усуллари, мураккаб формулаларни босқичма-босқич ҳисоблаш имконияти. Функциялар: математик ва статистик функциялар, турли функциялардан фойдаланиш хусусиятлари. Мантиқий функцияларга ҳақида тушунча. Рақамлар, саналар ва вақтлар учун шахсий форматларнинг хусусиятлари. Изоҳлар ва ҳужжат ҳимоясидан фойдаланиш. Файллар, иш китоблари, варақлар, алоҳида ячейкалар ва диапазонларни рухсатсиз ўзгартиришдан ҳимоя қилиш процедуралари. Диаграммалар: диаграмма маълумотлар манбалари билан ишлаш, диаграмма услубини шакллантириш ва танлаш. Макрослар. Чоп этиш: Саҳифа параметрларини созлаш ва йўналишни танлаш. Колонтитулларни яратиш тартиби. Изоҳларни чоп этишнинг хусусиятлари. Катта жадвалларни чоп этишда созлашлар. | 4 |
10. | ТАҚДИМОТ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ Тақдимот файлларининг форматлари. Файлларни сақлаш ва бошқа форматларга ўзгартириш масалалари. Турли режимларда слайдлар билан ишлаш. Автоматик таркиб ва шакллантириш шаблонлари мастери. Диаграммаларни яратиш ва таҳрирлаш. СмартАрт ташкилий жадвалларидан фойдаланиш. Жадвалларни яратиш ва таҳрирлаш. Хусусий шакллантириш шаблонини (мавзусини) яратиш. Слайд намунасидан фойдаланиш. Мультимедиа тақдимотини яратиш. Тақдимотга овоз ва видеоклипларни қўшиш. Слайд матни ва объектлари анимацияси. Ҳаракатни созлаш. Бошқариш тугмалари ва ўзгартувчилардан фойдаланиш. Гиперҳаволаларни яратиш. Ўтиш ва слайдлар вақтини созлаш. Слайд-фильм тайёрлаш. Слайдлар учун изоҳлар яратиш ва улардан фойдаланиш. Тўлиқ экранли кўрсатишни бошқариш: қўлда ёзилган изоҳлар, слайдларни яшириш, ихтиёрий слайдларга ўтиш. Колинтитулларни қўшиш. Намуна маҳсуллар ва изоҳлар билан ишлаш. Тақдимотни жойлаш — компакт дискка ёзишга тайёрлаш. Тақдимотларни Интернетда нашр қилиш учун тайёрлаш. | 4 |
11. | МАЪЛУМОТ БАЗАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ Локал ва тақсимланган маълумотлар базалари. Реляцион маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш. Маълумотлар базаларининг асосий объектлари: жадваллар, сўровлар, схемалар, индекслар ва калитлар. Жадваллар параметрлари: майдонлар, маълумотлар турлари ва майдон ўлчамлари. Жадваллар, сўровлар ва ҳисоботларни яратиш, таҳрирлаш ва олиб ташлаш. Кўп жадвалли маълумотлар базалари. Ўзаро боғлиқ жадвалларни ташкил қилиш. СҚЛ ифодаларининг турлари. Сўровлар ёрдамида маълумотларни қўшиш, янгилаш ва олиб ташлаш. Кириш ёзувининг чекловлари. Маълумотлар базаси фойдаланувчиларини бошқариш. Маълумотларни экспорт ва импорт қилиш. | 4 |
12. | КОМПЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ Замонавий симли ва симсиз тармоқ технологиялари. Ташкилот ва корхоналар фаолиятида локал ва глобал тармоқлардан фойдаланиш хусусиятлари. VPN технологияларига асосланган тармоқлар . Интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш. WWW тақсимланган тизимлар ва иловалар учун платформа сифатида. Тақсимланган ахборот тизимларини жорий қилишда Интернетнинг роли. «Grid» ва «булутли технологиялар»нинг хусусиятлари. Интернет провайдерлари ва Интернет хизматларини тақдим этиш. Интернетда манзиллаш. Электрон манзилларининг турлари ва тузилиши. Электрон почта ва «тезкор хабарлар». Хабарлар ва почта қутиси. Электрон почта манзили тузилиши. Фильтрлар ва қора рўйхат. Почта сервери ва мижоз. Интернет тармоғи протоколлари. Прокси-хизматлар ва ахборотни маршрутлаш. | 4 |
Жами: | 36 | |
5-ИЛОВА
Т/р | Олий таълим муассасалари | Вазирлар Маҳкамаси комплекслари | |
1. | Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси | — | Макроиқтисодий ривожланиш, иқтисодиётни таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари бўйича комплекс |
2. | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш масалалари бўйича комплекс |
3. | Тошкент автомобил-йўллар институти (йўл қурилиш ва транспорт тармоқлари бўйича) | — | Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича комплекс |
4. | Тошкент архитектура-қурилиш институти (қурилиш, архитектура ва коммунал соҳалар бўйича) | — | |
5. | И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети филиали. (нефт ва газ соҳаси бўйича) | — | Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекс |
6. | Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети. (геология, ёқилғи-энергетика, металлургия соҳаси бўйича) | — | |
7. | Тошкент кимё-технология институти (кимё ва нефт-кимё соҳалари бўйича) | — | |
8. | Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети | — | Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотни стандартлаштириш масалалари бўйича комплекс |
9. | М. Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (фан, таълим ва ёшлар сиёсати соҳасида) | — | Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича комплекс |
10. | Тошкент тиббиёт педиатрия институти (соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида) | — | |
11. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти (маданият ва спорт соҳасида) | — | |
12. | Тошкент ахборот технологиялари университети | — | Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича комплекс |