|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ОРДЕНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватан сарҳадларини, она юртимиз тупроғини, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилиш ва уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намунасини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларни тақдирлаш мақсадида:
2. Белгилаб қўйилсинки, Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 29 август,
ПФ-2708-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 29 августдаги ПФ-2708-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ОРДЕНИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
1. Жалолиддин Мангуберди ордени билан Ватан сарҳадларини, она юртимиз тупроғини, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда, уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намунасини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари мукофотланадилар.
2. Жалолиддин Мангуберди ордени Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий мукофоти ҳисобланади.
3. Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги тақдимнома мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг республика органлари раҳбарлари томонидан киритилади.
4. Жалолиддин Мангуберди ордени билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
5. Жалолиддин Мангуберди ордени ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тантанали ва ошкоралик вазиятида топширилади.
6. Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади ва улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
7. Жалолиддин Мангуберди ордени кўкракнинг ўнг томонига тақиб юрилади.
8. Жалолиддин Мангуберди ордени билан марҳум шахс тақдирланган ҳолда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти унинг оила аъзоларига топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2000 йил 29 августдаги ПФ-2708-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«JALOLIDDIN MANGUBERDI» ОРДЕНИ
ТАВСИФИ
«Jaloliddin Мanguberdi» ордени 925-пробали кумушдан тайёрланади, у кумушранг қиррали нурлар таралувчи бешбурчак шаклга эга. Бешбурчакни ўз ичига олган доира диаметри — 55,0 миллиметр.
Орден марказида оқ ҳошия ўраб турган айлана бўйлаб Жалолиддин Мангубердининг нурлар таралиб турган фондаги тилларанг қабариқ тасвири туширилган. Унинг ортидаги фон зангори рангли эмаль билан қопланган.
Ҳошия юқорисида доира бўйлаб «Jaloliddin Мanguberdi» сўзлари ёзилган. Ҳошиянинг ташқи диаметри — 35,0 миллиметр.
Ҳошиянинг пастки қисмида яшил эмаль билан қопланган иккита дафна шохлари бўлиб, уларнинг япроқлари орасида фианит кристаллари жойлаштирилган.
Ҳошия юқорисидаги марказ бўйлаб тилларанг муссаман жойлаштирилган бўлиб, у диаметри 8 миллиметрли доирани эгаллайди.
Орденнинг орқа томони ботиқдир. Унинг марказида қадаш учун мўлжалланган гайкали штифт бор.
Пастки қисмида орден рақами 1,0 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й.,7-8-сон, 257-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)