Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.08.1994
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 8 майдаги Фармонига мувофиқ ҳамда жамоа ва якка тартибдаги секторларда етиштирилган мева-сабзавотларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш жумҳурият тайёрлов органлари фаолиятини яхшилаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида жумҳуриятлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Таркибида иловага мувофиқ тузилма бўлинмалари бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси — («Узкоопзаготторг») ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон жумҳурият кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Андижон вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Бухоро вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Жиззах вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Қашқадарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Наманган вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Самарқанд вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Сурхондарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Сирдарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Тошкент вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Фарғона вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Хоразм вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Тошкент кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси

Сони

Қуввати

Ноҳия тайёрлов-саноат-савдо идоралари қишлоқ кооператив тайёрлов-саноат-савдо идоралари, тайёрлов идоралари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик цехлари, мол сўйиш пунктлари ҳам шу жумлага киради

156 та

Тайёрлов-сотиш базалари11 та
Вилоят, ноҳия бўйсунувидаги шаҳар кооператив савдо идоралари ва Тошкент шаҳар кооператив савдо идораси46 та
Қишлок хўжалиги маҳсулотларини сотувчи ихтисослаштирилган магазинлар, павильонлар, дўконлар6603 та
Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги сабзавот-картошка сақлаш жойлари310 та128,4 минг т
Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги мева сақлаш жойлари51 та

22 минг т

Тайёрлов идоралари, кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги машина билан совитадиган омборлар-яхлатгичлар26 та6,5 минг т
Деҳқон бозорлари, уларга бўйсунувчи хўжаликлар ҳам шу жумлага киради603 та