Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Риштон тумани ва Риштон шаҳрида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ер ости сувлари сатҳини пасайтиришга доир чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
1-иловада кўрсатилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги учун ҳар йили назарда тутиладиган капитал қўйилмаларнинг умумий лимитлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги 1-иловада кўрсатилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Бурганди массивининг суғоришлар салбий таъсир кўрсатадиган ҳудудидаги хўжаликларнинг 2-иловага мувофиқ мелиоратив ҳолати ғоят ёмон бўлган экин майдонларини ирригация-мелиоратив тайёрлаш босқичида бўлган ерлар тоифасига истисно тариқасида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кўрсаткичлар номи | Ўлчов бирлиги | Ҳаммаси | шу жумладан йиллар бўйича | ||
2001 | 2002 | 2003 | |||
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | |||||
Магистрал коллекторлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш | км. | 65 | 10 | 30 | 25 |
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш | га | 5690 | 1864 | 1863 | 1963 |
Коллекторлар тизимини тозалаш (хўжаликлар маблағлари ҳисобига) | млн куб м | 4,9 | 1,6 | 1,6 | 1,7 |
Тик дренаж қудуқларини тиклаш | та | 110 | 55 | 55 | |
Сувни тутиб қолувчи тик дренаж қудуқларини қазиш | та | 30 | 10 | 10 | 10 |
Фарғона вилояти хокимлиги | |||||
Риштон шаҳрида сув сатҳини пасайтириш учун қудуқлар қазиш | та | 18 | 6 | 6 | 6 |
Т/р | Туманлар ва хўжаликлар номи | Мелиоратив ҳолати ёмон бўлган экин майдонидан ирригация-мелиоратив тайёрлаш босқичига ўтказиладиган ерлар (га) |
1. | Риштон тумани | 406 |
шу жумладан, ширкатлар: | ||
Келдиев номидаги | 198 | |
Ўзбекистон 5 йиллиги номли | 154 | |
«Риштон» | 54 | |
2. | Олтиариқ тумани | 700 |
шу жумладан, ширкатлар | ||
«Оқ бўйра» | 100 | |
«Нуробод» | 40 | |
Охунбобоев номидаги | 40 | |
Амир Темур номидаги | 200 | |
«Тонг» бўрдоқичилик корхонаси | 200 | |
«Иттифоқ» | 50 | |
«Жўрак» | 70 | |
3 | Боғдод тумани | 427 |
шу жумладан, ширкатлар: | ||
Усмонхўжаев номидаги | 107 | |
«Намуна» | 10 | |
Охунбобоев номидаги | 42 | |
Ҳазиний номидаги | 17 | |
«Ўзбекистон» | 22 | |
«Пахтакор» | 73 | |
«Боғдод» | 21 | |
«Ҳамзаобод» | 50 | |
«Мирзаобод» | 10 | |
«Уч уй» | 55 | |
Бўрдоқичилик корхонаси | 20 | |
Ҳаммаси | 1533 |