Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2005 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш прогнози 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
2005 йил учун давлат бюджети маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;
2005 йил учун бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3а-иловага* мувофиқ;
2005 йил учун бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобига марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3б-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2005 йил учун инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2005 йил учун инвестиция лойиҳаларининг аниқ йўналтирилган дастури 5-иловага* мувофиқ;
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 6-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, 6-иловага* киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан биргаликда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни танлов асосида қидириб топишни таъминласинлар;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
инвестиция лойиҳалари ижрочилари билан биргаликда, кейинчалик ушбу қарорга 4 ва 5-иловаларга* ўтказиш учун 6-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ишларни ташкил этсинлар.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ваколатли банклар объектлар ва қурилишларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низомга амал қилсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда)
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)