Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ҳамда давлат солиқ хизмати органларидан хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса олишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти, амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 январь,
17-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 январдаги 17-сон қарорига ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун давлат солиқ хизмати органларида солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом мақсадлари учун хўжалик юритувчи субъектлар деганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар — жисмоний шахслар тушунилади.
2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун давлат солиқ хизмати органларида солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги хулоса хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги маълумотнома (кейинги ўринларда маълумотнома деб аталади) тарзида ҳамда 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Давлат солиқ хизмати органлари маълумотномани солиқ тўловчининг шахсий карточкаларидаги мавжуд маълумотлар асосида беради.
3. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга маълумотнома берилиши кейинчалик уларга хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш ҳуқуқини беради.
4. Маълумотнома бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Маълумотноманинг амал қилиш муддати тамом бўлган тақдирда хўжалик юритувчи субъектлар ушбу Низомда белгиланган тартибда янги маълумотнома бериш учун ариза беришга ҳақлидирлар.
солиққа оид ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши маълумотнома олишда рухсат берувчи талаблар ва шартлар ҳисобланади.
6. Хўжалик юритувчи субъект ихтиёрий тугатилганда маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ берилади.
II. Маълумотнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
7. Хўжалик юритувчи субъектлар асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш мақсадида рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига маълумотнома бериш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар.
Зарурият бўлганда давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъект билан таққослама далолатномаси тузади. Таққослама далолатномаси хўжалик юритувчи субъектнинг (якка тартибдаги тадбиркор — жисмоний шахснинг ва юридик шахс мансабдор шахсининг) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизматида ҳозир бўлиши йўли имзоланади.
Таққослама далолатномаси тузиш учун хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига солиқларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этади.
Маълумотнома олиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
8. Хўжалик юритувчи субъектдан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Маълумотнома олиш учун ариза хўжалик юритувчи субъект томонидан бевосита, унинг олинганлиги тўғрисида хабар берилган ҳолда почта алоқаси воситасида ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
III. Аризани кўриб чиқиш ҳамда маълумотнома бериш ёхуд уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш. Маълумотноманинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш
10. Ариза кўриб чиқилганлиги ва маълумотнома берилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан йиғим ундирилмайди.
11. Маълумотнома олиш учун давлат солиқ хизмати органига тақдим этилган ҳужжатлар улар олинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқилади.
Аризани кўриб чиқиш учун материалларни қўшимча ўрганиш ёхуд бошқа чоралар кўриш зарур бўлган тақдирда аризани кўриб чиқиш муддати, истисно тариқасида, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари томонидан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда ариза берган хўжалик юритувчи субъект хабардор қилинади.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида кўрсатилган муддатлар мобайнида давлат солиқ хизмати органи маълумотнома бериши ёки беришни рад этиши шарт.
12. Хўжалик юритувчи субъект ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ бўлганда унга маълумотнома берилади.
13. Қуйидагилар:
хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
хўжалик юритувчи субъектнинг ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги маълумотнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектда солиқ текшируви ўтказилаётган даврда ҳам маълумотнома берилмайди.
Маълумотнома беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома беради ёки уни рад этишнинг сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Давлат солиқ хизмати органи тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектга маълумотнома бериши ёки уни маълумотнома бериш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Электрон шаклда берилган маълумотнома ёки хабарнома қоғоз тарзидаги ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Хўжалик юритувчи субъект рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат маълумотнома беришни рад этиш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
15. Хўжалик юритувчи субъект томонидан улар бўйича илгари маълумотнома бериш рад этилган сабаблар бартараф этилгандан кейин хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига тегишли ҳужжатларни тақдим этиб такроран мурожаат қилиши мумкин.
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда давлат солиқ хизмати органи томонидан илгари ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
17. Хўжалик юритувчи субъект маълумотнома беришнинг рад этилиши, шунингдек давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
18. Маълумотнома йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
19. Маълумотноманинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
IV. Берилган маълумотномалар реестри
20. Давлат солиқ хизмати органлари берилган маълумотномалар реестрини юритади ва уларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштиради.
Берилган маълумотномалар реестрида хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:
хўжалик юритувчи субъект — юридик шахснинг номи, унинг ташкилий- ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамини ёпиш учун солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома беришингизни илтимос қиламан
(Хўжалик юритувчи субъектнинг ёпиладиган асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамининг тартиб рақами)
МФО
(Банкнинг номи)
Бюджет ёки бошқа шаҳарлар ва (ёки) туманларнинг бюджетдан ташқари фондлари олдида солиқ мажбурияти мавжудлиги
ҲА
(тегишли катакчада кўрсатилсин)
Х
ЙЎҚ
Агар бюджет ёки бошқа шаҳарлар ва (ёки) туманларнинг бюджетдан ташқари фондлари олдида солиқ мажбурияти мавжуд бўлса, у ҳолда қуйидагилар кўрсатилсин
(солиқ ёки бошқа мажбурий тўловнинг номи, ҳудудий солиқ органининг номи)
Мен Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ушбу аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб бераман