Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, расмийлаштириш ва келишишга ягона ёндашув йўли билан экологик нормалаштириш тизимини тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида» 2013 йил 27 майдаги 142-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 21 январь,
14-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарорига ИЛОВА
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқовалари пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ёки хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) томонидан атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари лойиҳаларини (кейинги ўринларда экологик нормативлар лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш ва келишиш тартибини белгилайди.
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш схемаси ушбу Низомга мувофиқ 1-иловада келтирилган.
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш]
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илм-фан ва техниканинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги илғор ютуқлари инобатга олинади, чиқиндиларни жойлаштиришни, ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилишини, оқизилишини камайтириш бўйича энг яхши қулай технологияларни жорий этиш назарда тутилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.06.00 Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш]
2. Лойиҳаларда атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг асосланган экологик нормативлари (ташламалар, оқовалар, чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштириш нормативлари) назарда тутилган.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи юридик шахс;
атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи — ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга тушадиган моддалар ёки моддалар йиғиндиси туфайли пайдо бўладиган ифлослантирувчи антропоген объект;
атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари ва оқоваларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини нормалаш — табиий ўзгаришлар жараёнида энг сезгир организмлар (индикатор) ёрдамида аниқланган йўл қўйиладиган чегаралар;
атроф-муҳитни тахминий-хавфсиз ифлослантириш даражаси (ТХТД) — саноат объектларини лойиҳалаштириш учун ҳисоблаш методи билан белгиланган атмосферани ифлослантирувчи модданинг вақтинча нормативи;
ифлослантирувчи ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш (кейинги ўринларда — хатловдан ўтказиш) — атроф-муҳитга ташланадиган, ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари, чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини, уларнинг сифат таркибини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш, миқдорини, манбалари параметрларини аниқлаш жараёни;
концентрациянинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (КЧМ) — одам организмида рефлектор реакцияларини пайдо қилмаслиги керак бўлган ҳаво, сув ва тупроқнинг концентрацияси;
экологик нормативларни белгилашнинг гибрид модели — энг яхши қулай технологияларни жорий этиш орқали санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари уйғунлигида ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари нормативларини белгилаш тизими;
оқованинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (ОЧМ) — назорат пунктида сув сифати нормаларини таъминлаш мақсадида вақт бирлиги ҳисобига ушбу пунктда белгиланган режимда ажралишига максимал йўл қўйиладиган оқова сувлардаги моддалар миқдори;
оқова сувларни чиқариб юбориш — сувни истеъмол қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали оқизиб юбориладиган сув;
санитария-ҳимоя зонаси — аҳоли яшайдиган ва ташкилот орасидаги махсус ажратилган ўсимлик ва яланглик зонаси, ифлослантирувчи моддалар концентрациясини зарарсиз нормагача тарқалиб кетишини таъминлайдиган ҳудуд;
ташламаларнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (ТЧМ) — атмосфера ҳавоси учун белгиланган, йўл қўйиладиган чекланган нормадан ошмайдиган ер устидаги концентрацияларни шакллантирувчи, вақт бирлиги ҳисобига тўғри келадиган ташламалардаги ифлослантирувчи моддалар миқдори;
техник жиҳатдан эришиладиган кўрсаткичлар — оқова сувларни ифлослантирувчи моддалардан тозалаш қурилмаларининг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда оқова сувларнинг кўрсаткичлари;
чиқиндиларни вақтинча жойлаштириш — чиқиндиларни ташкилот ҳудудида сақлаш учун мўлжалланган махсус қурилма ёки бошқа ҳудудларда ишлатишдан олдинги технологик кетма-кетлик ёки қайта ишлашга, зарарсизлантиришга ёки чиқиндиларни доимий жойлаштириш объектига жўнатиш;
чиқиндининг хавфлилик класси — атроф-муҳит объектига ва одамга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсир даражаси бўйича чиқинди ёки унинг компоненти градацияси;
чиқиндиларни жойлаштириш лимити — муайян муддатда жойлаштириш учун рухсат этилган чиқиндиларнинг чекланган миқдори;
чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормаси — асосий хомашёнинг муайян массасини қайта ишлашда ёки чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормативини таъминлаш шароитларида тайёр маҳсулотни муайян миқдорда тайёрлашда чиқадиган чиқинди миқдори;
чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормативи — маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришда чиқиндилар аниқ турининг ёки уларнинг бошланғич хомашё бирлигига тўғри келадиган белгиланган миқдори;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилаш учун экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар;
экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот — қурилиши (реконструкция, модернизация, кенгайтириш) тугалланган объект (ёки унинг участкасини) фойдаланишга қабул қилиб олингунига қадар бажариладиган ва экологик нормативларни белгилайдиган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиб-таомилининг якуний босқичи;
энг яхши қулай технология — маҳсулот (товарлар) ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш мезонларини самарали уйғунлаштириш асосида белгиланадиган технология.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш]
4. Экологик нормативлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан ишлаб чиқилади ҳамда давлат экологик экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларига (кейинги ўринларда — Марказнинг ҳудудий филиаллари) тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
5. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбалари, чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилиш жойи ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳар қайси саноат майдончаси учун алоҳида-алоҳида ишлаб чиқилади. Майдончаларда жойлашган атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг ўзаро таъсир кўрсатмаслиги майдончаларнинг бир-биридан узоқдалик мезони ҳисобланади.
II. Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
6. Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш қуйидаги икки босқичдан иборат бўлади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
ташламалар, оқоваларнинг манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
ташламалар, оқовалар, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини нормалаш.
7. Хатловдан ўтказиш:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
ташламалар, оқовалар, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилиши параметрларини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
ташламалар, оқовалар, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилиши нормативларини ишлаб чиқиш учун бошланғич маълумотларни аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
ташкилотда фойдаланиладиган технологиялар ва материалларнинг экологик тавсифларини баҳолаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
атроф-муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
8. Хатлов бевосита ташкилотнинг ўзи томонидан ёхуд лойиҳани ишлаб чиқувчини жалб этган ҳолда ўтказилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ишлаб чиқариш технологияси реконструкция қилинганда ва ўзгарганда илгари амалга оширилган хатловдан ўтказиш маълумотлари аниқлаштирилади, унинг асосида экологик нормативларнинг янги лойиҳалари ишлаб чиқилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
9. Ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш маълумотларининг ишончлилиги учун ташкилотнинг раҳбари (экологик нормативлар лойиҳалари буюртмачиси) қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.04.00 Атроф табиий муҳит мониторинги]
10. Номи ишлаб чиқаришнинг технологик регламентига мувофиқ бўлиши керак бўлган ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини текшириш хатловдан ўтказиш давомида, технологик занжир бўйича изчилликда, асосий ишлаб чиқаришдан бошлаб ёрдамчи ишлаб чиқаришгача ўтказилади.
III. Ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосферага чиқаришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
11. Атмосферани ифлослантириш манбаларини хатловдан ўтказиш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларини, чангдан тозалаш ва газни тутиб қолиш асбоб-ускуналарини текшириш, уларнинг параметрларини (баландлигини, диаметрини) ва ташламалар тавсифларини (ҳароратини, тезлигини) аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби]
ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага ажралиб чиқадиган моддалари ва ташламалари миқдори ва таркибини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
чангдан тозалаш асбоб-ускуналарининг ишлаши ва ташкилотнинг бошқа ҳавони муҳофаза қилиш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш.
12. Хатловдан ўтказиш босқичлари:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
биринчи босқичда — атмосферани ифлослантирувчи манба сифатидаги ташкилот тўғрисидаги, унинг жойлашган жойи, тузилмаси, технологик жараёнларининг схемаси ва тавсифи, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг баланс схемалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш амалга оширилади. Унда ташламалар манбаларининг мавжудлиги ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар, ёқилғи, хом ашё ва материалларнинг йиллик сарфи келтирилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
иккинчи босқичда — ифлослантирувчи моддаларнинг ажралиб чиқиш ва ташламалари манбаларини, чангдан тозалаш асбоб-ускуналари самарадорлигини визуал ва асбоб воситасида текшириш амалга оширилади, уларнинг тавсифлари аниқланади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
учинчи босқичда — олинган натижалар таҳлил қилинади ва тизимлаштирилади, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ташламалар манбаларини хатловдан ўтказиш бланкасининг 4 та бўлими тўлдирилади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.01.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар]
13. Атмосферани ифлослантирувчи ажралмалар ва ташламаларнинг миқдори ва таркиби асбоб-ускуналар билан ўлчаш ва ҳисоблаш усуллари мажмуаси асосида аниқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.04.00 Атмосфера ҳавоси сифатини меъёрлаш. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатишнинг нормативлари ва стандартлари]
14. Ифлослантирувчи моддаларнинг номлари, уларнинг экологик нормативлари миқдори КЧМнинг тасдиқланган стандартларига мувофиқ бўлиши керак. Ифлослантирувчи модданинг КЧМ мавжуд бўлмаган тақдирда ТХТДни ҳисобга олиш зарур.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
16. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг экологик нормативларини белгилашнинг мақсади атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, атмосфера ҳавосининг сифатини белгиланган санитар-гигиеник нормалардан ошмаслигини таъминлашдан иборат
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 17-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби]
18. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламалари қуйидагиларга асосан меъёрланади:
а) ташламалар манбаида ифлослантирувчи моддалар концентрацияларини асбоб-ускуналар билан ўлчаш (экологик баҳолаш) орқали КЧМни аниқлаш;
б) ташламалар манбаида ифлослантирувчи моддаларнинг технологик жиҳатдан асосланган даражаларга келтиришга эришишни (технологик баҳолаш) энг яхши қулай технологиялар асосида таъминлаш;
в) экологик ва технологик баҳолаш натижалари ўртасида тафовут юзага келганда, экологик нормативнинг юқори миқдорини қўллаш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
19. ТЧМдан ошиб кетиши, агар йил давомида бутун ташкилот учун ТЧМ миқдорининг (тонна/йил)дан кўп бўлса ёхуд ташламанинг ҳар қандай манбаидан ёки ташкилотдан бир галги ташламанинг амалдаги максимал миқдори (грамм/секунд) белгиланган миқдоридан юқори бўлган тақдирда белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби]
20. Давом этиши йил мобайнида асосий технологик ускунанинг ишлаш соатининг 5 фоизидан ошмайдиган битта манбадан чиқадиган ифлослантирувчи моддаларнинг бир йўла ташламаси ялпи ташламага мансуб бўлади ва нормаланмайди. Ялпи ташламалар тавсифи ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича жадвалга киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 21-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
IV. Сув ҳавзалари сатҳида ва ер рельефида ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган чекланган ташламаларининг экологик нормативлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.07 Сув фонди ерлари]
22. Оқова сувларнинг пайдо бўлиш манбаларини хатловдан ўтказиш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]
технологик, хўжалик-ичиш мақсадларига, суғоришга, ёнғинни ўчиришга, сарфланадиган бошланғич сувнинг сифати ва миқдорий тавсифи, сувни тозалаш усуллари, айланма, такрорий ва такрорий-изчил сув таъминоти тўғрисида ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумотлар олган ҳолда сув таъминоти натижалари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.06 Бошқа мақсадларда сувдан фойдаланиш]
ҳар бир участка бўйича алоҳида сув истеъмоли ва сув ажратишнинг норматив ва амалдаги ҳажмларини кўрсатган ҳолда асосий, ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг технологик баланс схемалари;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
ҳар бир аниқ ишлаб чиқариш участкасида пайдо бўладиган оқова сувлар ифлослантирувчи моддаларининг технологик асосланиши;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
уларнинг сифат тавсифини кўрсатган ҳолда (сув сифати таҳлили натижаларини илова қилиб) оқова сувларни чиқаришнинг қабул қилинган сув ажратиш схемасига мувофиқ асосланиши;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
оқова сувларни тозалаш иншоотларининг таркиби ва техник ҳолатининг тозалашдан кейинги таркибининг таҳлиллари маълумотлари бўйича ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича оқова сувларнинг уларни тозалашгача бўлган ҳолати, уларнинг иш самарадорлигининг тавсифи;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
ҳар бир сув чиқаргичнинг жойлашган жойида оқова сувларни қабул қилгичларни текшириш натижалари ва уларнинг тавсифи, тавсифда қуйидагилар кўрсатилади: оқова сувлар чиқариб юбориладиган сув объектининг номи, сувдан фойдаланиш тоифаси, топографик ва гидрологик тавсифи ушбу Низомнинг 10-иловасига мувофиқ расмийлаштириладиган сув оқимидаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркибий концентрациялари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
Оқова сувлар жойнинг рельефига ташланганда сув қабул қилгичнинг табиий тубини ташкил қиладиган тупроқларнинг тури, сингдирувчанлиги ва тозаловчанлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 11-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.
23. Жойнинг рельефига унинг турли паст-баландлиги, шу жумладан жарликлари, қазилган очиқ ўралари, қумликлардаги чуқурлик, сой ва ариқларнинг қуруқ ўзанлари киради.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
24. Ишлаб чиқариш ва хўжалик-маиший оқовалар, шунингдек дренаж сувлари билан ифлослантирувчи моддаларни чиқариб юбориш миқдорлари нормаланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
25. ОЧМ миқдори, ифлослантирувчи модда концентрациясини йўл қўйиладиган чиқариб юбориш ҳисобига оқова сувларнинг ўртача сутка давомидаги бир соат вақтдаги миқдори билан аниқланади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
26. ОЧМ ифлослантирувчи моддаларни оқизиш энг яхши қулай технологияларнинг технологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда нормаланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
27. Техник жиҳатдан эришиладиган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган ОЧМ келгусида сувни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади ва Экология қўмитаси томонидан белгиланган муддатларда, экологик вазиятга, чиқариб юбориладиган оқова сувлар ва шу кабилар сифатини яхшилашга йўналтирилган ҳамда тасдиқланган тадбирларни бажариш муддатларига қараб нормалар босқичма-босқич қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
28. ОЧМ нормативлари ҳисоблаш йўли билан таркибий концентрацияларни ҳисобга олиб, қўлланаётган технологияда фойдаланиладиган бошланғич сув таркибини ва компонентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан ёки ташкилотнинг сув-моддий баланси таҳлили асосида, лойиҳадаги маълумотлар бўйича белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.10.00 Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш. Сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш]
29. Технологик жараёнлар билан оқова сувларга тушмайдиган нормаланаётган ифлослантирувчи моддалар рўйхати ушбу Низомнинг 13-иловасига мувофиқ рўйхат билан чекланади.
V. Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
30. Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
сифат ва миқдорий тавсифлари тўғрисида маълумотлар олган ҳолда чиқиндиларнинг пайдо бўлиш манбаларини текшириш натижалари, бунда пайдо бўладиган чиқиндилар миқдорини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланилади:
амалдаги технологик жараёнларга яқин бўлган шароитларда чиқиндининг чиқиш миқдорини аниқлашдан иборат бўлган таҳлилий метод;
чиқиндилар пайдо бўлиши шароитларини очиб берувчи статистика усуллари ва методлари йиғиндисидан иборат бўлган статистика методи;
асосий, ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг баланс ва технологик схемалари;
хом ашё (материаллар, ёқилғи) таркиби, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг тури ва ҳажмлари, технологик ускунанинг ишлаш режими тўғрисидаги маълумотлар (расмий маълумотнома тарзида тақдим этилади);
координатлар тизимидаги режа-схема, унга чиқиндиларнинг пайдо бўлиш манбалари ва уларнинг жойлаштириш (вақтинчалик тўплаш) жойлари;
чиқиндиларнинг ҳар бир тури учун паспорт, унда ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ уларнинг пайдо бўлиш жараёни, физик-механик, физик-кимёвий, санитария-гигиена ва истеъмол хоссалари, пайдо бўлиш нормативи кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
31. Чиқиндиларнинг атроф-муҳит учун хавфлилик класси ушбу Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шакл бўйича чиқиндиларнинг классификация каталоги асосида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
32. Ишлаб чиқаришда ва истеъмол қилишда пайдо бўладиган барча чиқиндилар бўйича олинган маълумотлар ушбу Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шакл бўйича хатлов ведомостига киритилади.
33. Чиқиндиларнинг пайдо бўлишини нормалаш асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятларига мувофиқ амалга оширилади (коммунал тусдаги чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилиши нормаланмайди).
Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши нормативлари фойдаланилаётган хом ашё, материаллар ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорига нисбатан масса (ҳажм) бирликлари ҳисобида аниқланади.
Чиқиндилар пайдо бўлишининг фоизларда баҳоланадиган нормативлари бошланғич хом ашё эга бўлган айнан шу физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган чиқиндилар турлари бўйича аниқланади.
Бошланғич хом ашёга нисбатан ўзгартирилган тавсифларга эга бўлган чиқиндилар пайдо бўлиши нормативлари: кг/т, кг/м3, м3/минг м3 ўлчов бирликларида тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
Чиқиндилар пайдо бўлиши нормативларида қуйидаги методлар қўлланади:
ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти асосида материал-хом ашё баланси бўйича ҳисоблаш методи;
чиқиндилар пайдо бўлишининг солиштирма тармоқ нормативлари бўйича ҳисоблаш методи, улар тармоқ корхоналари учун чиқиндилар пайдо бўлиш нормативларининг индивидуал миқдорларини ўртача миқдорда ҳисоблаш йўли билан ва/ёки муайян (базавий) давр учун ҳисобот ахборотини таҳлил қилиш, норма ҳосил қилувчи энг муҳим (эксперт бўйича аниқланадиган) омилларни ажратиш ҳамда уларнинг режалаштирилаётган давр учун нормативлари миқдорига таъсирини аниқлаш воситасида ишлаб чиқилади;
ҳисоблаш-таҳлилий метод маҳсулот ишлаб чиқаришдаги чиқинди ҳосил бўлишида, дастлабки технологик қурилмани ҳужжатлаштиришда (технологик харита, рецептура, регламентлар, ишчи чизмалар) ишлатилади. Хом ашё (материал)нинг нормадаги сарфига мувофиқ белгиланган бундай ҳужжатлаштириш асосида чиқиндилар пайдо бўлиши нормалари, хом ашё бирлиги ҳисобига хом ашё (материал)нинг нормадаги сарфи ва хом ашёнинг муқаррар қайтмайдиган йўқотилишидан кейинги ҳисобланган соф (фойдали) сарфи ўртасидаги фарқ бўйича ҳисоблаб аниқланади;
тажриба методи ишлаб чиқариш шароитларида тажриба ўлчовлари олиб бориш асосида чиқиндилар пайдо бўлиши нормаларини аниқлашдан иборат. Биринчи навбатда хом ашёнинг (материалларнинг) масса бирлигида олинган фойдали маҳсулот оғирлиги, тажриба ўлчовларини статистик қайта ишлаш асосида, хом ашёдаги фойдали маҳсулотнинг фоизлардаги улушини ифодаловчи кўрсаткич аниқланади. Ушбу кўрсаткичдан келиб чиқиб ва хом ашёдан ажратилган фойдали маҳсулот миқдоридан чиқиндиларнинг пайдо бўлиш миқдори аниқланади. Ўзлаштириш босқичида аниқланган маҳсулот ҳисобига чиқиндилар пайдо бўлиши нормалари тажриба йўли билан, типик маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги чиқинди миқдорини ўлчаш асосида аниқланади ва мавжуд турдаги маҳсулотнинг ўртача кўрсаткичи аниқланади;
ёрдамчи ва таъмирлаш ишлари учун чиқиндилар пайдо бўлишининг амалдаги ҳажмлари бўйича ҳисоблаш методи (статистика методи) базавий (3 йиллик) давр учун статистик ҳисобот ахбороти асосида чиқиндилар пайдо бўлиши нормативларини аниқлаш учун қўлланади, кейинчалик маълумотларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг материал сарфи камайтирилишини назарда тутувчи режалаштирилаётган ташкилий-техник тадбирларга мувофиқ тузатишлар киритилади. Статистик маълумотлар охирги уч йил учун ишлаб чиқилади ва ишлаб чиқариш жараёни технологиясини ва ташкил этишни ривожлантириш тенденцияларига мувофиқ режалаштирилаётган давр учун солиштирма кўрсаткичларга тузатишлар киритилади;
саноат тармоқлари бўйича чиқиндилар пайдо бўлишининг солиштирма нормативлари маълумотнома жадвали бўйича ҳисоблаш методи.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
34. Чиқиндиларни жойлаштириш лимити ташкилот ҳудудида, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнларида пайдо бўладиган чиқиндиларни вақтинчалик жойлаштириш массасининг чекланган миқдори, майдони ва муддатининг давом этишини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
35. Чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари:
ташкилот лойиҳасида назарда тутилган ва унинг ҳудудида жойлашган чиқиндиларни узоқ вақт (бир йилдан кўп) сақлаш объектларига;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
36. Ҳисоблаш лимити чиқиндиларни ташкилот ҳудудида жойлаштириш нормативи ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 17-иловасига мувофиқ тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
37. Чиқиндиларни вақтинчалик жойлаштириш жараёнини такомиллаштириш, уларнинг одамга ва атроф-муҳитга хавфли таъсири даражасини пасайтириш, шунингдек уларни келгусида қайта ишлаш ва утиллаштириш имконияти масалаларини ҳал этиш мақсадида ушбу Низомнинг 18-иловасига мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш режа-тадбирлари ишлаб чиқилади.
VI. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материалларини кўриб чиқиш тартиби
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
38. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари электрон расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
39. Моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материалларини кўриб чиқиш муддати Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан улар тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун этиб белгиланади, уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда материаллар расмий равишда расмийлаштирилган, асосланган мулоҳазалар ва уларни пухталаштириш бўйича таклифлар билан бирга ташкилотга қайтарилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
VII. Экологик нормативлар лойиҳаларини расмийлаштириш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
40. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган хатловдан ўтказиш материаллари асосида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Лойиҳалар қоғоз манбада, уч нусхада расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
41. Экологик нормативларни ишлаб чиқишда табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги фан ва техниканинг энг илғор ютуқлари ҳисобга олинади, ташламалар ва оқоваларни камайтириш, чиқиндиларни утиллаштириш бўйича энг замонавий технологияларни ва техник воситаларни жорий қилиш кўзда тутилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.03.00 Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқаришга ва атмосфера ҳавосини истеъмол қилишга рухсат бериш тартиби]
42. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материалларининг титул варағи ушбу Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шакл бўйича таъсир кўрсатиш турлари учун алоҳида-алоҳида расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
43. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш дафтарларининг мазмуни ушбу Низомнинг 20-иловасидаги шаклга мувофиқ бўлиши керак.
44. Экологик нормативлар титул варағи ушбу Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.
45. Экологик нормативлар лойиҳаларини расмийлаштириш ушбу Низомнинг 22-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
VIII. Экологик нормативлар лойиҳаларини кўриб чиқиш муддатлари ва уларни келишиш тартиби
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
46. Буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган экологик нормативлар лойиҳаларини хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Марказга тақдим этади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
47. Экологик нормативлар лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 48-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 49-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 50-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
51. Экологик нормативларининг тасдиқланган электрон нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига тақдим этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
52. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари органлари томонидан атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган экологик нормативларига риоя қилиниши, шунингдек экологик нормативлар лойиҳаларида ва давлат экологик экспертизаси лойиҳаларида назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назорат амалга оширилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
IX. Экологик нормативлар лойиҳаларининг амал қилиш муддатлари
53. Экологик нормативлар фаолият кўрсатаётган объектлар учун беш йил муддатга белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 54-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 55-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
Хатловдан ўтказиш материалларини тасдиқлаш ва ташкилот жойлашган жой бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига юбориш
Ташкилот раҳбари
Тайёрлигига кўра
3-босқич
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни ўрганган ҳолда, хатловдан ўтказиш материалларини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш ёки қайта ишлаш учун қайтариш (ишончсиз маълумотлар аниқланганда)
Объект жойлашган жой бўйича Қорақалпоғистон Республикаси экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган хатловдан ўтказиш материаллари асосида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари лойиҳаси ишлаб чиқилади
Ташкилот ёки жалб қилинган лойиҳани ишлаб чиқувчи
Хатловдан ўтказиш материаллари тасдиқлангандан кейин
5-босқич
Экологик нормативлар лойиҳалари хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМга тақдим этади
Ташкилот раҳбари
Хатловдан ўтказиш материаллари тайёрлигига кўра
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 3-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 4-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 5-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 6-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарорига асосан 12-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 14 август — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Нормалаштириладиган ифлослантирувчи моддалар
рўйхати
Муаллақ моддалар
Биокимёвий фойдаланиладиган кислород
Кимёвий фойдаланиладиган кислород
Нитратлар азоти
Нитритлар азоти
Аммоний азоти
Хром (VI)
Хром (III)
Темир
Мис
Рух
Қуруқ қолдиқ
Сульфатлар
Хлоридлар
Фосфатлар
Феноллар
Нефть маҳсулотлари
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
«Тасдиқлайман»
Ташкилот раҳбари ___________________ 20___ йил «___» ___________________
Пахта кунжараси; таркибида мой бўлган гилни оқартирувчи чиқиндилар; ўсимлик хом ашёсидан олинадиган гидравлик ва сурков мойлари чиқиндилари; ишлатиб бўлинган ўсимлик мойлари; омихта ем қипиқлари; ўсимлик ва ҳайвон ёғлари чиқиндилари
4
13.
Пахта тахтакунжараси
3
Таркибида ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган ёғли маҳсулотлар эмульсияси ва аралашмалари
14.
Ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғлари ишлаб чиқаришда ускуналарни ювишдаги ёғсимон эмульсиялар
3
Ҳайвон ва паррандаларни сақлаш, сўйиш ва қайта ишлаш чиқиндилари
15.
Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг чириган гўнги, товуқ тухуми пўчоғи; парранда, ҳайвонлар гўштини ишлатишдан қолган чиқиндилар; пат ва пар чиқиндилари
4
16.
Ҳайвонот хўжаликларидаги қорамол ва қўй-эчкилар, отларнинг янги гўнги, чўчқаларнинг чириган гўнги; товуқ, ўрдакнинг чириган чиқиндилари, пат ва пар чиқиндилари
3
17.
Чўчқанинг янги гўнги, товуқ, ўрдак чиқиндилари
2
Тери, мўйна ва чарм чиқиндилар
18.
Кондинцияланмаган, қайта ишланмаган терилар, шунингдек уларнинг қолдиқлари ва қийқимлари; ошланмаган тери қолдиқлари; қаттиқ тери маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқариш қийқимлари; истеъмол хоссаларини йўқотган теридан ишланган иш пойабзали
4
19.
Хом тери, ошланган тери чиқиндилари, терини силлиқлашда ҳосил бўлган шламлар
3
20.
Тери қипиғи (ун)
2
Ёғоч чиқиндилари
21.
Ўз хусусиятини йўқотган, заҳарли моддалар билан ифлосланмаган ёғоч чиқиндилари, табиий ёғоч қадоқлар (қайтарилмайдиган идиш); ўзининг истеъмол хоссаларини йўқотган табиий ёғочдан тайёрланган буюмлар чиқиндиси
5
22.
Пўстлоқ, тупроқ билан пўстлоқ аралашмаси, тоза табиий ёғочни рандалашдаги шламлар; фанернинг кесилган бўлаклари, фанер тайёрлашда брак қилинган чиқиндилар; таркибида 0,2% дан 2,5% гача миқдорда боғловчи қатронлар мавжуд бўлган ёғоч пайраҳалари ва/ёки ёғоч толали плиталарни қайта ишлаш чиқиндилари; қурилишда ишлатиладиган ёғоч-тахта материаллар чиқиндилари, шу жумладан иморатларни бузишда ҳосил бўладиган ёғоч-тахта материаллар чиқиндилари; минерал мойлар ва бензин билан ифлосланган (таркибида 15% дан кам мойлар ва бензин бўлган) пайраҳа ва ёғоч қипиқлари;
4
23.
Ишлатиб бўлинган ва брак қилинган антисептик воситалар шимилган, темир йўл ёғоч шпаллари; минерал мойлар ва бензин билан ифлосланган (таркибида 15% ва ундан кўп мойлар ва бензин бўлган) пайраҳа ва ёғоч қипиқлари
3
Ёғоч тайёрлашдаги ва дарахтларни кесишдаги чиқиндилар
24.
Кесишдан кейинги шох-шаббалар, тўнка илдизлари чиқиндилари
5
Целлюлоза, қоғоз ва картон, целлюлоза ишлаб чиқариш, целлюлозани қайта ишлаш чиқиндилари, қоғоз ва картон чиқиндилари
25.
Ифлосланмаган картон, қоғоз, гофрокартон чиқиндилари; босма маҳсулотлар чиқиндилари (қора-оқ ва рангли босма); фойдаланилмаган, брак қилинган қоғоз фильтрлар; мумланган қоғоз чиқиндилари
Ифлосланмаган шиша синиқлари (элетрон-нур трубкалари ва люминесцент лампалардан ташқари)
5
40.
Шиша чанги
4
Қурилиш шағали чиқиндилари
41.
Фойдали хоссаларини йўқотган қурилиш шағали; ер қазишда пайдо бўлган, лекин хавфли моддалар билан ифлосланмаган тупроқ
5
42.
Шағал чанги
4
Асбоцемент чиқиндилари
43.
Асбоцементнинг бўлакли чиқиндилари
4
44.
Асбоцемент чанги
2
Оҳактош ва доломит чиқиндилари
45.
Зарралари 5 мм дан катта бўлмаган оҳактош ва доломитнинг бўлак шаклидаги чиқиндилари; оҳак шағали (кондициясиз скол); шакар ишлаб чиқаришларининг фильтрланган чўкмаси («шакар дефекати»)
5
46.
Оҳак ва доломит чанги; бўрнинг кукун ёки чанг шаклидаги чиқиндилари
3
Ғишт чиқиндилари
47.
Шамотли ва қурилиш ғишти синиқлари; оловга чидамли оҳакгил чиқитлари
5
48.
Ғишт чанги
4
Минерал тола чиқиндилари
49.
Хавфли моддалар билан ифлосланмаган активлаштирилган кўмир чиқиндилари
Ифлосланмаган, истеъмол хоссаларини йўқотган қора металл идишлар ва упаковкалар
84.
Истеъмол хоссаларини йўқотган темир бочкалар, ифлосланмаган қора металлар скраб ва қириндилари
5
85.
Ифлосланмаган қора металлар чанги
4
Аралашмали ёки хавфли моддалар билан ифлосланган қора металлар чиқиндилари
86.
Ишлатилган тормоз колодкалари
5
87.
Металл ўқлар билан ишлов берилган шлак қобиғи аралашган металл; таркибида 50% ва ундан кўп бўлган қора металларни силлиқлашдан чиққан чанг ёки кукун
4
88.
Силлиқланган материаллар ишлаб чиқаришдаги феропрасли суюқ металли қаттиқ минерал бўлаклари
3
Таркибида алюминий бўлган парчалар ва чиқиндилар
89.
Алюминий парчаси; ифлосланмаган, истеъмол хоссаларини йўқотган ва брак қилинган алюминий идишлар, упаковкалар ва симлар; ифлосланмаган алюминий скраб ва қириндилари
5
90.
Ифлосланмаган алюминий чанги; таркибида камида 15% ёнилғи-мойлаш материаллари мавжуд бўлган ёнилғи-мойлаш материаллари, ифлосланган алюминий идишлари ва упаковкалари; таркибида 50% ва ундан кўп металл бўлган, алюминийни силлиқлашдаги чанглар ёки кукун
Қўрғошин тузларининг чиқиндилари, қаттиқ ҳолдаги мис хлориди; ишлатилган мисни ювиш учун аммиакли эритмалар; таркибида фтор тузлари бўлган чиқиндилар; алюминий ишлаб чиқаришдаги электролит эритмаси
2
112.
Маргимуш тузларининг қаттиқ ҳолдаги чиқиндилари
1
Ноорганик кислоталар чиқиндилари
113.
Сульфат кислота электролити шлами
3
114.
Ишлатилган аккумлятор сульфат кислотаси
2
Ишқорлар чиқиндилари
115.
рН = 9,0 — 10,0 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари
4
116.
рН = 10,1 — 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди чиқиндилари
3
117.
рН = > 11,5 ли натрий ва калий гидрооксиди қолдиқлари; ишлатилган аккумляторлар ишқорлари
2
Синтетик ва минерал ёғлар чиқиндилари
118.
Ишлатилган, механик ишлов бериш учун мотор, автомобиль, дизель, авиация, индустрия, трансмиссия, компрессор, турбина, силикон, ёғлаш-совутиш моддалари; ишлатилган, таркибида галогенлар бўлган, полихлорланган дифениллар ва терфиниллар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлмаган гидравлик моддалар чиқиндилари
2
119.
Ишлатилган, таркибида галогенлар бўлган трансформатор ва иссиқлик берувчи ёғлар; ишлатилган, таркибида галогенлар ва уларнинг қолдиқлари бўлган гидравлик ёғлар чиқиндилари.
2
120.
Ишлатилган, таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар бўлган трансформатор ёғлари; таркибида полихлорланган дифениллар ва терфениллар, ишлатилган бошқа ёғлар чиқиндилари
1
Нефть маҳсулотлари эмульсиялари ва аралашмалари чиқиндилари
121.
Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% ёғ ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари
4
122.
Металларни силлиқлаш учун ишлатилган, таркибида камида 15% ва ундан кўп ёғ ёки нефть маҳсулотлари бўлган эмульсиялар ва эмульсияли аралашмалар чиқиндилари
3
Нефть ва нефть маҳсулотлари шламлари ва чиқиндилари
123.
Нефттутқичлар (бензинтутқичлар)дан қалқиб чиқувчи плёнка; нефть ажратувчи қурилмалар шлами; таркибида мой бўлган силлиқловчи шлам; қувурлар ва нефтдан чиққан смола, кислотали қатрон идишларини (бочкалар, контейнерлар, цистерналар, гудронаторларни) тозалаш учун шламлар чиқиндилари
2
124.
Қаттиқ ҳолдаги битум, асфальт чиқиндилари
4
Нефть маҳсулотлари ифлослантирган, тозалаш учун ишлатиладиган материаллар
125.
Мой билан ифлосланган (таркибида 15% дан кам мой бўлган) тозаловчи материал
4
126.
Мой билан ифлосланган (таркибида 15% дан кўп мой бўлган) тозаловчи материал
3
Нефть ва минерал ёғ маҳсулотлари билан ифлосланган қаттиқ ишлаб чиқариш материаллари чиқиндилари
127.
Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит(таркибида 15% дан кам мой бўлган ) сальникли тиқма
4
128.
Ёғ теккан металл заки; ёғ теккан каноптола; ёғланган асбест-графит (таркибида 15% дан кўп мой бўлган ) сальникли тиқма
3
Галоген бўлмаган органик суюлтиргичлар ва улар аралашмаларининг чиқиндилари
Плёнкали-синтетик картон, плёнкали-асбестли картон чиқиндилари; фото- ва киноплёнка, рентген плёнкаси чиқиндилари; қотган поливинилхлорид ва унинг негизидаги пенопласт чиқиндилари; шишали-лакли мато чиқиндилари; қотган ҳар хил пластмассалар аралашмаси чиқиндилари
3
Қотмаган пластмассалар, қолиплайдиган масса ва компонентлар чиқиндилари, полимер материаллар шлам ва эмульсиялари, резина, шу жумладан эски шиналар чиқиндилари
Ошхоналар ва умумий овқатланиш ташкилотлари чиқиндилари
141.
Ошхоналар ва умумий овқатланиш ташкилотларининг сараланмаган озиқ-овқат чиқиндилари; озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи объектлар, ўқув-тарбия, маданий-спорт муассасалари ва томоша кўрсатиладиган ҳудудлар ва хоналарни тозалаш, қабристонлар ҳудудларини тозалаш чиқиндилари (ахлати)
5
Бошқа бандларга киритилмаган чиқиндилар
142.
Полихлорланган дифенил ва терфениллар, полибромланган дифениллар чиқиндилари, шунингдек улардан иборат бўлган модда ва маҳсулотлар чиқиндилари (синтетик ва минерал мойлар чиқиндиларидан ташқари); таркибига трихлордифенил, пентохлордифенил кирувчи ишлатиб бўлинган конденсаторлар; пентохлордифенилли ишлатиб бўлинган трансформаторлар
1
Маҳсулот, ускуна, қурилмалар тарзидаги, бошқа бандларга киритилмаган мураккаб комбинация таркибига эга чиқиндилар
143.
Ишлатиб бўлинган ва брак электр қиздириш лампалари; истеъмол хоссаларини йўқотган мисли, эмалланган ва никел билан қопланган сим
____________________________________________ учун (ташкилот номи) Ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариш манбаларини (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти сув ҳавзаларига ёки жой рельефига оқизиш) ва чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ
(19-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 20-ИЛОВА
Хатловдан ўтказиш бўлимлари номи
Мундарижа
Бажарувчилар рўйхати
Аннотация
Кириш
Умумий маълумотлар
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологияси тавсифи
Чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштиришни хатловдан ўтказиш натижалари
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. «Аннотация»да қуйидагилар келтирилади:
объектнинг номи; чиқариб ва оқизиб ташлаш манбалари сони, улардан — ташкилий ва уюштирилмаган, чанг, газдан тозалаш ускуналари билан жиҳозланганлари; чиқариб ташланадиган зарарли моддаларнинг номи санаб ўтилган ҳолда, ялпи чиқариб ташлашга улуш бўйича ифлослантирувчи моддаларни даражаларга бўлиш (фоизларда) ва ялпи чиқариб ташлашга улуш бўйича чиқариб ташлаш манбаларини даражаларга бўлиш (фоизларда) билан биргаликда зарарли моддаларнинг жами чиқариб ташланиши;
сув истеъмоли ва сув ажратишнинг қисқача тавсифи, оқова сувларни тозалаш иншоотлари тўғрисидаги маълумотлар;
атроф-муҳит учун хавф даражалари бўйича чиқиндилар миқдори ва турлари.
2. «Кириш»да биринчи марта ўтказилаётган асослаш берилади ёхуд ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда олдин ўтказилган хатлов аниқлаштирилади, шунингдек хатловни ўтказишда фойдаланиладиган хатлов усуллари берилади.
3. «Умумий маълумотлар» бўлимида саноат майдонининг бош режаси келтирилади, чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар, чиқиндиларни вақтинча сақлаш жойлари ва экспликациялар қоғозга туширилади. Таъсир зонасидаги ҳудуднинг функционал вазифаси батафсил баён қилинган ҳолда объектни жойлаштиришнинг вазиятли режаси келтирилади, энг яқиндаги уй-жойларгача бўлган масофа кўрсатилади, шамоллар йўналиши, сув коммуникациялари тармоқлари, оқова сувларни тозалаш иншоотлари, чиқариш ва сув олиш жойлари, сув муҳофазаси зонаси кўрсатилади. Ташкилот фаолиятининг асосий тури тўғрисидаги маълумотлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг номи, ходимлар сони келтирилади.
4. «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологияси тавсифи» бўлимида қуйидагилар келтирилади:
ифлослантирувчи моддалар ажралиб чиқиши манбалари ва уларни атмосферага чиқариб юбориш, ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жой рельефига оқизиб юбориш, асосланган, моддий-хом ашё баланси илова қилинган ҳолда чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштириш жойлари асосланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг экологик таҳлили;
таркибий бўлинмалар, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришлар, цехлар, участкалар рўйхати;
ишнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, амалдаги ифодада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми;
ёқилғи, хом ашё ва материалларнинг йиллик сарфи тўғрисидаги маълумотлар;
бензин ва дизель ички ёниш двигателлари билан автомашиналарнинг ҳар хил типи (юк автомашиналари, автобуслар, енгил машиналар) сони ва ёқилғининг ҳар бир тури сарфи кўрсатилган ҳолда балансдаги мавжуд автомашиналар саройи тўғрисидаги маълумотлар.
Агар олдин ўтказилган хатлов аниқлаштирилса, ўзгартирилган (тузатилган) параметрлар тавсифи келтирилади.
7. Чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни сақлаш жойларини хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ушбу Низомнинг 30—32-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
8. «Хулоса»да амалга оширилган ишлар асосида хулосалар чиқарилади ва экологик нормативлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ёки унга тузатиш киритиш бўйича таклифлар берилади.
9. «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» бўлимида муаллифларнинг тўлиқ номи, фамилиялари, нашриётнинг номи, нашр этиш жойи ва йили кўрсатилган ҳолда методик, норматив ва бошқа адабий манбалар санаб ўтилади.
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 21-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари лойиҳасининг (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори), (чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши) ТИТУЛ ВАРАҒИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ёки бошқа ваколатли шахс __________________________________ (имзо) ______ (Ф.И.О.) 20___ йил «___» ______________
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II ва III тоифаларига кирадиган фаолият турлари бўйича ташкилотлар учун ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташланмаларининг экологик нормативлари лойиҳасининг (ифлослантирувчи моддаларни оқова сувлар билан ер усти ҳавзалари ёки жой рельефига оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори), (чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши) ТИТУЛ ВАРАҒИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ёки бошқа ваколатли шахс
__________________________________ (имзо) ______ (Ф.И.О.) 20___ йил «___» ______________
(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 август)
Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 22-ИЛОВА
Экологик нормативлар лойиҳаси бўлимлари номлари
Экологик нормативлар лойиҳаси мазмуни
Аннотация
Мундарижа
Кириш
Объект тўғрисида умумий маълумотлар
Атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи сифатида объектининг тавсифи
Чиқиндиларни нормалаштириш ва улар жойлаштириладиган жойларнинг тавсифи
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш нормативларига эришиш бўйича табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари
Экологик нормативларга риоя қилинишини устидан назорат қилиш
Экологик нормативлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Экологик нормативлар лойиҳасига илова
1. «Аннотация»да қуйидагилар келтирилади:
унинг учун чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндилар нормалаштириладиган объект номи;
чиқариб ташлашлар манбалари сони, улардан — ташкил этилган ва уюштирилмаган, жами чиқариб ташлашларга уларнинг улуши, чанг-газ тозалагич ускуна билан жиҳозланганлиги; ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, номлари ва уларнинг жами чиқариб ташлашларга улуши кўрсатилган ҳолда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари;
сув истеъмоли ва сув ажратиш ҳажми, оқимларнинг тозалаш иншоотлари мавжудлиги, чекланган йўл қўйиладиган оқизиб юборишларнинг нормаларини ҳисоблаб чиқариш натижалари;
ташкилотда пайдо бўладиган чиқиндиларнинг миқдори (массаси тўғрисидаги умумий маълумотлар, уларнинг атроф-муҳит учун хавфлилиги даражаси; чиқиндиларни вақтинча тўплаш майдончалари (жойлари)нинг (очиқ, ёпиқ) умумий сони; чиқиндилар борасидаги ишлар соҳасида режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича ташкилотнинг тоифаси;
ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариб ташлашнинг, ифлослантирувчи моддаларни сув объектига ва жойнинг рельефига оқизиб юборишнинг амалдаги миқдори ҳамда умуман объект бўйича экологик нормативлар.
2. «Кириш»да улар асосида экологик нормативлар лойиҳаси ишлаб чиқилган. асосий норматив ҳужжатлар лойиҳаси; ушбу объектда чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндиларни нормалаштириш ишларини амалга ошириш келтирилади.
объектнинг номи, унинг почта манзили, идорага қарашлилиги;
қисқача тарихий маълумотнома (қурилган йили, кенгайтирилиши) ва яқин 5 йил учун ривожлантириш истиқболлари;
ифлослантирувчи моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш, сув объектларига оқизиш манбалари, чиқиндилар ва экспликацияларни сақлаш жойлари қоғозга туширилган ҳолда объект ҳудудининг бош режаси;
ҳудуднинг функционал вазифаси, яқин турар жойларгача бўлган масофа, ҳисоблаб чиқилган тўғри учбурчакка боғланган координатлар масштаби ва тизими батафсил тавсифланган, сув муҳофазаси зонаси ва чиқиндиларни жойлаштириш зонаси кўрсатилган ҳолда объект жойлаштирилган шаҳар (туман) қисмининг вазиятли режаси.
4. «Атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи сифатида объектнинг тавсифи» бўлимида қуйидагилар келтирилади:
ишлаб чиқариш технологияси тавсифи;
чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндилар пайдо бўлиши манбалари сифатида атроф-муҳитни ифлослантириш нуқтаи назаридан технологик асбоб-ускуналар ва технологик жараёнлар тавсифи. Маълумотлар матнли шаклда ёки блоклар — ҳар бир участка бўйича ишлаб чиқариш жараёнлари схемалари шаклида тақдим этилади. Бунда ҳар бир блокда-схемада алоҳида блоклар шаклида қуйидагилар мавжуд бўлади: ишлаб чиқариш операциялари; маҳсулот натижасида олинадиган хом ашё, материаллар, загатовкалар тушиши манбалари (ушбу участканинг); ҳосил бўладиган чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндилар; чиқиндилар билан келгусидаги операциялар (уларнинг айнан қаерга тушиши кўрсатилган ҳолда);
ҳосил бўладиган чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндиларнинг миқдори ва таркибига таъсир кўрсатувчи фойдаланиладиган хом ашё ва материаллар рўйхати ва тавсифи;
мавжуд тозалаш иншоатларининг қисқача тавсифи, уларнинг техник ҳолати ва иш самарадорлиги таҳлили;
балансдаги чиқиндилар полигонлари, сақлаш жойларининг мавжудлиги, уларнинг тавсифи;
чиқиндиларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш бўйича қурилмалар ва технологиялар тавсифи;
чиқиндиларни жойлаштириш объектларида атроф табиий муҳитининг ҳолатини кузатишни ташкил этиш тўғрисидаги маълумотлар;
мавжуд аварияга қарши тадбирлар ва ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг атроф-муҳит ҳолатига таъсирини пасайтиришга қаратилган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқаришнинг қўлланиладиган технологияси ва чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишларни тозалаш, чиқиндиларни утиллаштириш ва қайта ишлаш усулларининг республика ва чет элдаги илғор илмий-техник даражага мувофиқлиги даражасини баҳолаш.
Экологик нормативларни ҳисоблаб чиқиш учун фойдаланиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини асослаш учун, технологик регламент асосида моддий-хом ашё баланси тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
5. «Ривожлантириш истиқболлари» бўлимида яқин беш йил учун объект тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Ривожлантириш истиқболларини тавсифлашда унумдорликнинг ўзгариши, реконструкция тўғрисидаги маълумотларни, ишлаб чиқаришларни, чиқариб ташлаш, оқизиб юбориш ва чиқиндилар пайдо бўлиши манбаларини тугатиш, янги технологик линиялар қуриш тўғрисидаги маълумотлар, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг асосий истиқболли йўналишлари тўғрисидаги умумий маълумотларни, ишлаб чиқаришлар, цехларни реконструкция қилиш, кенгайтириш ва янгиларини ишга тушириш муддатларини ҳисобга олиш зарур. Ривожланиш истиқболини белгилаб берувчи ҳужжатга ҳавола қилинади, реконструкция қилиш, кенгайтириш ёки янги қурилиш учун лойиҳа мавжудлиги, уни давлат экологик экспертизаси органлари билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндилар пайдо бўлишининг амалдаги солиштирма кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикасида ва чет элда техник жиҳатдан эришиладиган кўрсаткичлар билан қиёслаб таҳлил қилинади, энг яхши йўл қўйиладиган технологиялар билан таққосланади. Ифлослантирувчи моддалар эмиссияси энг яхши йўл қўйиладиган технологиялар бўйича эмиссиялар билан таққосланади. Чиқиндиларни утиллаштириш қилиш ва қайта ишлаш бўйича илғор технологиялар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
6. «Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни нормалаштириш» бўлими ушбу Низомнинг 16—21-бандларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
7. «Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга оқизиб юборишни нормалаштириш» бўлимини ишлаб чиқиш ушбу Низомнинг 24—29-бандлари талаблари асосида амалга оширилади.
8. «Чиқиндиларни нормалаштириш ва уларни жойлаштириш жойлари тавсифи» бўлими қуйидагиларни ўз ичига олади:
ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар рўйхати, таркиби ва физик-кимёвий тавсифлари баёни;
ушбу Низомнинг 33—37-бандлари талабларига мувофиқ пайдо бўладиган чиқиндиларнинг ҳисоб-китоби ва нормативларини асослаш;
Чиқиндиларни жойлаштириш лимитининг ҳисоб-китобида қуйидагилар бўлади:
ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ бошланғич маълумотлар;
ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб натижалари жадвали.
Чиқиндиларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш бўйича қурилмаларга эга бўлган ёки уларни ижарага олувчи объектлар «Чиқиндиларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш бўйича қурилмалар ва технологиялар тавсифи» кичик бўлимининг чиқиндилар ҳосил бўлиши нормативлари бўлимига киритилади. Ҳар бир мавжуд (ижарага олинган) қурилма бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилади: қурилмаларнинг лойиҳа тавсифлари, қайта ишлатишнинг амалдаги ҳажми, қайта ишланадиган ёки зарарсизланадиган чиқиндилар турлари, иккиламчи ҳосил бўладиган чиқиндилар тавсифи (иккиламчи ҳосил бўладиган чиқиндилар тўғрисидаги маълумотлар бирламчи пайдо бўлувчи чиқиндилар билан биргаликда экологик нормативлар лойиҳасининг бошқа бўлимларига киритилади).
9. «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг нормативларига эришиш бўйича табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари» бўлимида норматив даражагача атроф-муҳитга юклама пасайтирилишини таъминлайдиган амалда бажариладиган тадбирлар ва уларни амалга оширишнинг даврийлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бўлимга:
чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндилар ҳосил бўлиши миқдорини камайтириш;
чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш технологияларини жорий этиш;
қўйиладиган экологик талабларга жавоб берадиган чиқиндилар сақлаш жойларини ташкил этиш ва тўлиқ жиҳозлаш;
олдин тўпланган чиқиндиларни (қайта ишлаш, зарарсизлантириш, жойлаштириш ва ҳоказо мақсадларда) ташиб олиб кетиш;
чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар манбаларида, чиқиндиларни жойлаштириш объектида атроф-муҳит мониторингини олиб бориш;
пайдо бўлган чиқариб ташлашлар, оқизиб юборишлар ва чиқиндиларнинг атроф табиий муҳити ҳолатига таъсирини бошқача камайтириш бўйича ўтказиладиган (режалаштириладиган) тадбирлар тўғрисидаги материаллар киритилади.