Монополияга қарши курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 декабрь,
344-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ товар ва (ёки) молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини (кейинги ўринларда бирлашма деб аталади) ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва олдиндан розилик олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Низом мақсадларида хўжалик юритувчи субъект деганда товарларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, хорижий юридик шахс тушунилади.
3. Олдиндан розилик Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) томонидан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга;
товар бозорида — қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ариза бериш санасида тегишли ҳаракатларни содир этишда иштирок этаётганлар активларининг жами баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёки улар қўшиб юбориладиган ёки қўшиб олинадиган йилдан олдинги охирги календарь йилда товарларни сотишдан олган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
молия бозорида — қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ариза бериш санасида тегишли ҳаракатларни содир этишда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати эквивалентдаги миқдордан ортиқ бўлса (банкларга нисбатан — 1 800 млрд сўм, суғурта компанияларига нисбатан — 100 млрд сўм, лизинг компанияларига нисбатан — 12 млрд сўм ва банк бўлмаган кредит ташкилотларига, қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларига нисбатан — 1,6 млрд сўм) ёхуд битим қатнашчиларидан бири молия бозорида устун мавқеини эгаллаб турган бўлса.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
5. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан бирлашмаларни ташкил этишга, шунингдек холдинг компаниялар ташкил этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
6. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш қуйидаги тарзда бўлиши мумкин:
битта товар ёки молия бозорида фаолиятни амалга оширувчи икки ёки бир нечта рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларни горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олиш;
хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олишдаги ҳар бир иштирокчи учун ишлаб чиқаришнинг (ишларни, хизматларни бажаришнинг) турли босқичларида зарур бўлган товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ўзаро рақобатлашмайдиган икки ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олиш.
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
7. Бирлашмаларни ташкил этишга, қўшиб юборишга, қўшиб олишга рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
ҳаракатларни монополияга қарши орган қарорлари доирасида амалга ошириш;
бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг устун мавқеи пайдо бўлишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига йўл қўймаслик, ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
III. Олдиндан розилик олиш учун зарур ҳужжатлар
8. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича тегишли ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик олиш учун монополияга қарши органга:
хўжалик юритувчи субъектларнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар содир этишни мўлжаллаётган ҳаракатлар кўрсатилган, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
ариза бериш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд, агар ушбу муддат икки йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида ҳар бир қатнашчи томонидан амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг номлари, уларнинг ҳажмлари, амалга оширилган (ошириладиган) ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилаётган ҳаракат ҳар бир қатнашчисининг молиявий ҳисоботи (ариза бериш санасидаги 1-шакл бўйича бухгалтерия баланси, олдинги икки календарь йил учун 2-шакл бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот) тақдим этилади.
хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича тегишли ҳаракатларни содир этишга дастлабки розилик бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ариза ва маълумотлар таъсисчиларнинг (қатнашчиларнинг) келишувига кўра бирлашма ташкил этишда, қўшиб юборишда, қўшиб олишда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлардан бирининг номидан имзоланади.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Бунда ҳужжатларни монополияга қарши органга тақдим этиш таъсисчилардан бири томонидан ёки тегишли ваколатлар берилган бошқа ишончли шахс (кейинги ўринларда ваколатли вакил деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ваколатли вакил ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга монополияга қарши органга ўзининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
Хўжалик юритувчи субъектлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар монополияга қарши органга ваколатли вакил томонидан бевосита (ҳозир бўлиш тартибида) ёки уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Бунда электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.
10. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат олдиндан розилик олиш учун мурожаат қилган ваколатли вакилга, ҳужжатларнинг монополияга қарши орган томонидан қабул қилинган санаси тўғрисидаги ёзув билан дарҳол берилади (юборилади).
11. Содир этиладиган тегишли ҳаракатнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатиш имкониятини ўрганиш учун монополияга қарши орган ушбу маълумотларга эга бўлган бошқа ваколатли органлардан кўриб чиқилаётган ишга бевосита тааллуқли бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
12. Ахборот таркибидаги тижорат сири уни монополияга қарши органга тақдим этишнинг рад қилиниши учун асос бўла олмайди, бунда бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларнинг қатнашчилари ахборотни монополияга қарши органга тақдим этишда тижорат сири ҳисобланадиган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатишлари керак.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
13. Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
14. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза:
қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири ўз фаолиятини республиканинг икки ва ундан кўп ҳудудларида амалга оширадиган ҳолатларда — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг тегишли ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
15. Горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олишни амалга оширишда бирлашма ёки янгидан ташкил этилган юридик шахсларнинг товар ёки молия бозоридаги устунлик мавқеи монополияга қарши орган томонидан алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар улушларининг йиғиндиси сифатида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Товар бозорида вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олишни амалга оширишда монополияга қарши орган бошқа хўжалик юритувчи субъектларни хом ашё ресурсларидан фойдаланишни чеклаш ва бу билан хом ашё истеъмолчиси ҳисобланган қўшиб олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини кучайтириш имкониятини аниқлайди.
Молия бозорида вертикал қўшиб юборишни, қўшиб олишни амалга оширишда монополияга қарши орган бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг параллел молия бозорларига киришини чеклаш имкониятини аниқлайди.
16. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига бирлашма ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга розилик олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ёки уларнинг ваколатли вакиллари ишончнома бўйича таклиф этилиши мумкин.
17. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, махсус комиссия зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олинган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қарор қабул қилади.
Зарурат бўлганда, агар монополияга қарши органда амалга ошириладиган ҳаракат, шу жумладан бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг товар ёки молия бозорида устун мавқеи вужудга келиши ёхуд кучайиши муносабати билан рақобат чекланишига олиб келишини ёки олиб келиши мумкинлигини тахмин қилиш учун асос пайдо бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу тўғрида ариза берувчига хабар қилинади.
Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарор икки нусхада махсус комиссиянинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда монополияга қарши органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор у қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ваколатли вакилга юборилади.
Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этишда қатнашувчи манфаатдор шахсларга уларнинг ёзма мурожаати бўйича қарорнинг нусхаси тақдим этилади.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
18. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия қарорида рад этишнинг асосланган сабаби кўрсатилиши керак.
Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;
тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.
Монополияга қарши органнинг рухсат беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича рад этишига йўл қўйилмайди.
19. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда юборилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
20. Тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу Низомнинг 18-банди тўртинчи-бешинчи хатбошиларда назарда тутилган, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан, рад этиш сабабларини бартараф этганлик тўғрисида тадбиркорлик субъектининг аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари монополияга қарши орган қарорида баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатиб ўтилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
21. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ушбу ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши керак. Агар ҳаракат кўрсатилган муддатда содир этилмаса монополияга қарши органнинг қарори ўз кучини йўқотади.
Қарорнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш учун монополияга қарши органга ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
22. Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришга ҳамда уни рақобатни таъминлашга йўналтирилган талабларни бажаришга боғлиқ этиб қўйишга ҳақлидир.
Ушбу ҳаракатларнинг содир этилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи пайдо бўлишига ёки кучайишига, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши орган талабига кўра рақобатнинг зарур шароитларини тиклаш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Бунда кўрсатиб ўтилган талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши керак.
23. Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида ҳатто бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг устун мавқеи вужудга келиши ёки кучайиши ва рақобатнинг чекланиши, ножўя оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.
24. Молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари молия ташкилотлари томонидан бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда монополияга қарши органнинг кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорини ҳисобга оладилар.
V. Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
25. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
26. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилгунгача, монополияга қарши орган қарори амал қиладиган даврда бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қайта ташкил этиш, номини ёки жойлашган жойини (почта манзилини) ўзгартириш амалга оширилган тақдирда ваколатли вакил уларнинг топшириғи бўйича, хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида монополияга қарши органга хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этиш, уларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисидаги қарорни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериши шарт.
27. Монополияга қарши орган махсус комиссиясининг бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда ушбу ҳаракатларни содир этиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ёки ваколатли вакилнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади.
Махсус комиссия қарорининг дубликати ариза, шунингдек қарор яроқсиз бўлиб қолганда бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
VI. Рухсат бериш тусидаги берилган ҳужжатлар реестри
28. Монополияга қарши орган бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик тўғрисида берилган қарорлар реестрини юритади ва уларни монополияга қарши органнинг расмий веб сайтига жойлаштиради.
олдиндан розилик бериш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг тартиб рақами ва берилган санаси;
рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
VII. Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тартибини бузиш
30. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилади.
31. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
бирлашмани ёки янгидан ташкил этилган юридик шахсни сақлаб қолиш тўғрисида.
32. Махсус комиссия, қабул қилинган қарордан қатъи назар, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан бирлашманинг ташкил этилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилганлиги, қўшиб олинганлиги учун ушбу ҳаракатларни содир этиш ҳақида қарор қабул қилган барча хўжалик юритувчи субъектларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ қарор қабул қилади.
33. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг беш календарь кундан кечикмай юборилади.
Бунда махсус комиссия қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатма берилади.
34. Монополияга қарши органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Бирлашманинг, янгидан вужудга келган юридик шахснинг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз содир этилган ҳаракатлар монополияга қарши органнинг даъвосига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
35. Хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида ариза билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
36. Махсус комиссиянинг бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, шунингдек олдиндан розилик олмасдан кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этганлик учун қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарори монополияга қарши орган томонидан сайтда жойлаштирилиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
VIII. Якунловчи қоида
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш
СХЕМАСИ
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
20___ йил «___» __________ _____-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________________________________________________ учун олдиндан
(содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи)
розилик беришни сўрайди.
Иловалар:
1. __________
2. __________
…
Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MONOPOLIYAGA QARSНI KURASНISН QO`MITASI
_____________________________________________ га
(хатти-ҳаракатнинг номи ва кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатни амалга оширувчи юридик шахсларнинг номи)
монополияга қарши органнинг розилигини бериш масаласи бўйича ___________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб,
(ариза тушган сана)
«Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ
Юқорида баён қилинганларни инобатга олиб ва Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилиб, Комиссия
* Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ ушбу қарорда назарда тутилган хатти-ҳаракат қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши керак. Хатти-ҳаракатлар кўрсатилган муддатда содир этилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)