Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 26 мартдаги ПҚ-1942-сон ва «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув юкламалари ҳажми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 декабрь,
337-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув юкламаси ҳажми
1. Бакалавриат
Аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларининг барча турларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат этиб белгиланади. Кундузги таълим шаклида аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланиши лозим.
Таълимнинг меъёрий муддати 4 йил бўлганда ўқув жараёнининг давомийлиги 204 ҳафтани ташкил этиши керак.
Ўқув вақтининг умумий ҳажми қуйидагиларга тақсимланиши керак:
назарий таълим — 65 — 70%;
аттестациядан ўтказиш — 9-10%;
таътиллар — 13 — 16%;
малакавий амалиёт — 6 — 8%;
битирув ишлари — 2-3%.
Назарий таълим вақти ҳажми фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланиши лозим:
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий — 15 — 17%;
математика ва табиий-илмий фанлар — 23 — 25%;
умум-касбий — 9 — 11%;
умум-касбий — 9 — 11%;
қўшимча фанлар (ихтисослик фанлари) — 20 — 25 фоиз.
Ўқув йилида таътил вақтининг умумий ҳажми 7 — 10 ҳафта этиб белгиланади.
2. Магистратура
Аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларининг барча турларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 54 соат этиб белгиланиши керак. Кундузги таълим шаклида аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятнинг максимал ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланиши лозим.
Таълимнинг меъёрий муддати 2 йил бўлганда, ўқув жараёнининг давомийлиги 100 ҳафтани ташкил этиши керак.
Ўқув вақтининг умумий ҳажми қуйидагиларга тақсимланиши керак:
назарий таълим — 25 — 30%;
Ўқув вақтининг умумий ҳажми қуйидагиларга тақсимланиши керак:
назарий таълим — 25 — 30%;
аттестациядан ўтказиш — 4 — 7%;
таътиллар — 13 — 16%;
илмий фаолият — 50%.
Илмий фаолият магистратура талабасининг шахсий календарь иш режаси асосида амалга оширилади ва қуйидагиларга бўлинади:
илмий-тадқиқот ишлари ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш — 70 — 75%;
илмий-педагогик иш ва малакавий амалиёт — 25 — 30 фоиз.
Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигига қараб тақсимланиши лозим.